Трикотаж корхонасида техник назоратни ташкил этиш
Download 20.57 Kb.
|
1 2
Bog'liq8-mavzu.MICHSM
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трикотаж корхонасида техник назорат объектлари
Технологик интизом-тасдиқланган технологик режимлар, маҳсулот кўрсаткичлари, инструкциялари, ишлаб чиқариш услублари ва меъёрларининг аниқлигидир.
Технологик режимга риоя қилиш корхонадаги барча техник назорат тизимининг муҳим таркибий бўлимларидан ҳисобланади. Таклиф этилган технологик режимлар меъёрий-техник ҳужжатларга эга бўлиб, трикотаж саноатида олдинги умумлаштирилган малакавий корхонасини намоён этади, шу билан бир қаторда ишлаб чиқаришдаги техника ва технологияни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича институт ва лабораториядаги илмий-тадқиқот ишларининг натижалари акс этади. Трикотаж корхонасида регламентли технологик режимларга қатъий риоя қилиш трикотаж саноатидаги барча корхоналарда ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этилганлигини билдиради. Шу билан бир қаторда ишнинг самарали услубларини қўллаш асосида юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Трикотаж корхонаси регламентли технологик режимларга қатъий риоя қилишга мажбур. Трикотаж корхонасида технологик режимларни ҳужжатлаштириш бош муҳандис раҳбарлигида яратилади. Ундан ташқари, техник назорат бўлими тадқиқот ишларини олиб бориш, ҳамда ишлаб чиқариш инструкциялари ва услубларини технологик жараёнга киритиш, замонавий технологияларни олиб кириш ёки янги технологияларни яратиш ишларини олиб боради. Техник назорат бўлими корхонада яратилган тизимли назоратга боғлиқликда технологик интизомни текшириб боради. Цехларда назорат ходимларини жойлаштириш технологик жараён ва унинг алоҳида ўтимлари схемасига биноан назорат белгиланган тартибда ўтказилади. Корхонада назорат ишларини ташкил этиш технологик интизомни таъминлаш учун муҳим ҳисобланади, шу сабабли назорат ходимларини жойига тўғри қўйиш ва тақсимлаш катта роль ўйнайди. Трикотаж корхонасида техник назорат объектлари. Трикотаж корхонасида техник назорат объектларига қуйидагилар киради: 1. Хом ашё сифатини назорат қилиш. 2. Резинали буюмлар сифатини назорат қилиш. 3. Қўшимча материаллар сифатини назорат қилиш. 4. Нина-платинали маҳсулотлар сифатини назорат қилиш. 5. Бўёқ ва кимёвий материаллар сифатини назорат қилиш. 6. Хомаки маҳсулотлар сифатини назорат қилиш. 7. Технологик режим ва ускуналарнинг ишчи ҳолатини назорат қилиш. 8. Тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш. 9. Намуна танлаш услуби ва синов шароити. 10. Ишлаб чиқаришнинг умумий шароитини назорат қилиш. 10.1. Ўраш цехида техник назорат. 10.2. Тандалаш цехида техник назорат. 10.3. Пайпоқ ишлаб чиқариш цехида техник назорат. 10.4. Трикотаж ишлаб чиқаришида техник назорат. 10.5. Бўяш-пардозлаш ишлаб чиқаришида техник назорат. 10.6. Тикувчилик ишлаб чиқаришидаги техник назорат. Download 20.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling