¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Download 1.49 Mb.
bet15/33
Sana15.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1202280
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama

6-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Газламаларнинг ишқаланишга чидамлигини ўрганиш
Тўқимачилик газламалари ташқи кучлар таъсирида ўзининг хоссаларини сақлаб қолиши ва ишқаланишга қаршилик кўрсатишига емирилишга чидамлиги дейилади.
Тўқимачилик газламаларини асосий емирувчи омиллари қуйидагилар киради:
1.Физик-кимёвий-ёруғлик, атроф-муҳит, ювувчи суюқликлар, кимёвий тозалаш, қиздириш ва бошқалар.
2. Механик-ишқаланиш, эгилиш, сиқилиш ва бошқалар.
3. Биологик-микроорганизмларнинг таъсирида.
4. Аралаш-ювиш, ишқалаш ва бошқалар.
Тўқимачилик газламаларининг емирилишга чидамлигини аниқлаш учун ПИТ-2, ИТ-3 асбоблари ишлатилади.
ПИТ-2 асбоби ёрдамида газламанинг емирилишга чидамлигини аниқлаш. Бу асбоб газламани текислик бўйича битта йўналишда, яъни илгариланма- қайтма ҳаракатланишда ишқалайди (19-расм).
Чархтош 1 нинг илгариланма-қайта ҳаракатланишини амалга ошириш учун, тирсакли механизм 2 электрюритгичдан узатма олади ва ғилдирак 3, тортиш кучи 4 ишга тушади. Юк 6 ли дастак 5 намунадаги чархтошнинг босимини таъминлайди. Намуна столчага жойлаштирилади ва қисқич 8 ёрдамида маҳкамланади. Тортиш кучи 9 орқали юк 10 ёрдамида намуна ишқаланиш учун таранглашади. Тик чизиқли ишқаланиш йўналишида намуна юк қурилмаси ёрдамида тортилади. Юк қурилмаси ўқ 12 даги юкли маятник ва шкала 13 дан иборат бўлиб, дастак 14 ёрдамида белгиланган куч қийматига келтирилади. Асбобда емирилиш даврини кўрсатадиган ҳисоб курилмаси мавжуддир. Агар газлама емирилиш даврини йиртилса ёки тешилса асбоб автоматик равишда тўхтайди.
Синаш учун олинадиган намуна махсус андаза ёрдамида крестли кўринишда қирқилади (20-расм). Намунанинг қисқа жойи қисқич 8 га маҳкамланади. ¥ар бирининг вазни 1 кг дан бўлган юк 10 осилади, дастак 14 соат йўналиши бўйича буралиб, шкала 13 бўйича 19,6 Н (2 кгк) куч белгиланади. Кейин, дастак 5 қўйиб юборилади ва асбоб ишга туширилади. Агар газлама намунасида тешик ҳосил бўлса, асбоб автоматик равишда тўхтайди ва ҳисоб кўрсаткичидан емирилишлар даври ёзиб олинади. Кейин, намуна олиниб, мустаҳкамлиги узиш машинасида аниқланади. Лаборатория шароитида газламаларни ишқалантириш учун учта намуна танлаб олинади ва олинган учта кўрсаткич бўйича ўртача арифметик қиймати ҳисобланади.



19-расм. ПИТ-2 асбоби.



Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling