242.
|
Ўзбекистоннинг чегара олди туманларида хавфсизликни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида қонун бузилишини бартараф этиш, аниқлаш ва олдини олиш тизимини такомиллаштириш.
|
2019 йил
20 август
|
ДХХ, ИИВ, Мудофаа саноати давлат қўмитаси,
Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар
|
—
|
—
|
Ўзбекистоннинг чегара олди туманларида хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Режада:
чегара олди ҳудудларининг аҳолиси билан ишлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Мусулмонлар идораси вакиллари ва бошқа жамоат ташкилотларининг ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорлигини кучайтириш;
жамоат ташкилотлари ходимларини чегара олди туманларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги кўникмаларини ошириш бўйича тизимли ўқитиш;
Ўзбекистоннинг чегара олди туманлари аҳолисини террорчилик ва диний экстремистик ташкилотларнинг ғоялари таъсиридан сақлаш, қонун бузилиши ва жиноятчилик ҳолатларини камайтириш чораларини амалга ошириш назарда тутилади.
|