18.
|
Давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш даражасини янги босқичга олиб чиқиш, мансабдор шахслар қабулига электрон навбатга ёзилиш ва онлайн маслаҳат олиш имкониятини яратиш.
|
1. Барча давлат органларида мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва кўриб чиқиш натижаларини назорат қилиш билан боғлиқ жараёнларни бир платформада бирлаштириш имкониятини берувчи Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасини ишга тушириш.
2. Давлат органлари ва ташкилотларига Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси веб-сайти ва «Халқ билан мулоқот» мобиль иловаси орқали мурожаатларни туну кун электрон шаклда юбориш имкониятини таъминлаш.
3. Давлат органлари ва ташкилотларида Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси орқали мурожаатлар билан ишлаш тартибини белгилаш.
4. Давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни қоғоз шаклида рўйхатга олиш амалиётини тугатиш.
5. Давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг фуқароларни қабул қилиш жадвалларини Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасида юритилишини таъминлаш, мансабдор шахслар қабулига электрон навбатга ёзилиш тартибини жорий этиш.
|
2023 йил ноябрь
|
-
|
Адлия вазирлиги
|