Электрон (рақамли) далил тушунчаси, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.
|
2023 йил сентябрь
|
Олий суд
Б. Исламов,
Бош прокуратура
Н. Йўлдошев,
Ички ишлар вазирлиги
П. Бобожонов
|
87-мақсад: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш
|
20.
|
Фото ва видео қайд этиш дастурлари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси.
|
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда фото ва видео қайд этиш дастурлари орқали қайд этилган ҳолат муайян қисқа муддат давомида қарор қабул қилинмаган тақдирда ҳуқуқий оқибатини йўқотишини белгилаш.
|
2023 йил ноябрь
|
Ички ишлар вазирлиги
П. Бобожонов
|
21.
|
Транспорт воситасида йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
|
Транспорт воситаси мулкдорининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликдаги мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартибини жорий этиш.
|
2023 йил ноябрь
|
Ички ишлар вазирлиги
|