2. Энергия тежамкор қурилиш материаллари, гулқоғозлар ишлаб чиқаришни 3,5 баробарга, керамик плиталар, қурилиш ойнасини — 2-2,5 баробарга ошириш.
3. Барча ишлаб чиқариш қувватларини энергия тежамкор ва муқобил энергия турларига ўтказиш.
|
2023 йил декабрь
|
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Л. Қудратов,
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси
А. Баходиров,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Б. Закиров
|
7.
|
2030 йилгача фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳаси.
|
1. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг республика умумий истеъмолидаги улушини 70 фоизга етказиш.
2. Рекомбинант технологияларга асосланган маҳаллий биотехнологик маҳсулотлардан вакцина ва рекомбинат оқсиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
3. Саратон ва аутоиммун касалликларини даволаш учун моноклонал антитаначаларга асосланган юқори технологияли дори препаратларини яратиш.
|
2023 йил декабрь
|
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Л. Қудратов,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
А. Иноятов
|
8.
|
2024 — 2026 йилларда чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳаси.
|
1. Чарм-пойабзал саноатига 30 дан ортиқ нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қийматни 5 баробарга ошириш.
|