Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Нусҳаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


Download 12.93 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi12.93 Kb.
#1363465
Bog'liq
ФРУ




Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси
Нусҳаси
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 2 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якунлари бўйича берилган 6-сонли топшириқлар баёни (20.02.2023 йил РА-) 2-иловасининг 7-бандига асосан Фарғона вилоятидаги коммуникация тармоқлари билан таъминланмаган кичик саноат зоналарини ҳамда қиймати 20.0 млн.доллардан ортиқ бўлган йирик инвестицион лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва таррақиёт жамғармасидан 5 йил муддатга қайтариш шарти билан 20 млн.доллар ажратиш белгиланган.


Шунга кўра, Фарғона вилоятида ташкил этилган кичик ва ёшлар саноат зоналарини ҳамда қиймати 20,0 млн.доллардан ортиқ бўлган йирик инвестицион лойиҳаларни зарур коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, келишиш ва тасдиқлаш учун юборилмоқда.
Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ юборилмоқда.

Ҳурмат билан,
Вилоят ҳокими
ўринбосари И.Эргашев.
Download 12.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling