яшил қопламалар — ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишни изчил давом эттириш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тизимли ривожлантириш;
илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмани яратиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш;
қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш амалиётини кенгайтириш.
|
2023 йил ноябрь
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги
|
70-мақсад: Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш
|
8.
|
«Яшил иқлим» ва Глобал экологик жамғармаларнинг биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси.
|
1. Лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқиш ва донор ташкилотларга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.
2. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро ҳамкор билан ўзаро битим имзолаш.
3. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.
|
2023 йил ноябрь
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Л. Қудратов
|
71-мақсад: Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш
|
9.
|
Ф. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғининг вилоятлардаги филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси.
|
Тошкент ботаника боғининг филиалларини ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.
|
2023 йил октябрь
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов
|
10.
|
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси.
|
Экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш.
|
2023 йил декабрь
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
|