А. Абдухакимов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
И. Абдурахманов
Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган мақсадлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2024 ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган дастурларда назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорига
4-ИЛОВА
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р
|
Вазифа
|
Амалий чора-тадбир
|
Ижро муддати
|
Молиялаштириш манбалари
|
Масъул ижрочилар
|
IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
4.1. Халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ва жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар
(Масъуллар — А. Арипов, Ж. Қўчқоров, А. Раматов)
|
74-мақсад: Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда давлат органлари ўртасидаги «таянч кўприк»ка айлантириш
|
1.
|
Маҳалла ҳудудида фаолият юритувчи давлат органлари вакиллари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш.
|
Тадбиркорларга яқиндан кўмаклашиш, маҳалладаги ёлғиз кексалар ва аёллар, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд аҳоли билан манзилли ишлашда маҳаллаларнинг туман (шаҳар) солиқ инспекторлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги туман (шаҳар) бўлинмаларининг ижтимоий ходимлари билан ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш.
|
2023 йил октябрь
|
Ҳисоб-китобларга кўра
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
|
Do'stlaringiz bilan baham: |