2. Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсиз аҳолини ободонлаштириш ва мавсумий ишларга жалб этиш, уларга ҳақ тўлаш ваколатини маҳалла раисига бериш. Шунингдек:
туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари вакант ўринлар ҳақидаги маълумотларни маҳаллага тақдим этиб бориши;
маҳалла раиси маҳалладаги ишсиз фуқароларни бўш иш ўринларига жойлаштириши назарда тутилади.
3. Маҳаллаларгатегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этиш.
4. Фуқаролар ишончини қозонмаган маҳалла раисларига аҳоли томонидан «раис ваколатини муддатидан илгари тугатиш бўйича таклиф киритиш» тартибини жорий қилиш.
5. Маҳалла раиси фаолияти кафолатларини таъминлаш доирасида маҳалла раислари фаолиятига асоссиз аралашиш ва унга тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаганлик учун жавобгарликни белгилаш.
6. Маҳалла раисларига ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, маҳаллага бириктирилган туман (шаҳар) солиқ инспекторлари, ижтимоий ходимларни рағбатлантириш, зарур бўлганда чора кўриш бўйича таклиф киритиш ваколатини бериш.
|
2023 йил ноябрь
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
А. Хайдаров,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Б. Мусаев,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
С. Абдуллаев
|
2.
|
Маҳалла раисларини сайлашнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси.
|
1. Маҳалла раиси лавозимига номзодлар кўрсатишнинг янги тартибини жорий қилиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |