1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]


Ташкил этилган қўмита ва Марказнинг маҳаллий Кенгашлар билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйишга


Download 2.12 Mb.
bet146/174
Sana28.10.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1731905
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   174
Bog'liq
ПҚ-300 11.09.2023

2. Ташкил этилган қўмита ва Марказнинг маҳаллий Кенгашлар билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.

2023 йил сентябрь

Олий Мажлис Сенати
(келишув асосида),
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

76-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйиш

5.

Янги конституциявий-ҳуқуқий шароитларда ҳудудларда ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг қонуний асосларини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:
ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашлар олдидаги ҳисобдорлигини ошириш;
ҳокимлар лавозимга тайинланаётганда аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини тақдим этиши амалиётини йўлга қўйиш;
ҳокимларни муддатидан олдин лавозимидан озод этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашга раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиб, Кенгаш раисининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифа ва функциялари ҳамда жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш;
жойларда ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш;
ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, вилоят, туман ва шаҳарлар даражасидаги маҳаллий Кенгашларнинг жавобгарлик доирасини белгилаб, ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш;
маҳаллий Кенгашларнинг маҳаллалар, халқ қабулхоналари, ҳокимликлар ва Олий Мажлис Сенати билан ўзаро алоқаларини қайта кўриб чиқиб, янги механизмларни жорий қилиш;
маҳаллий Кенгашлар ҳузуридаги органлар, шу жумладан доимий комиссиялар ва партия гуруҳларининг фаолиятини такомиллаштириш;

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling