2-боб. Марказнинг асосий мақсади ва вазифалари


Download 499.51 Kb.
bet1/9
Sana05.10.2023
Hajmi499.51 Kb.
#1692864
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Саволнома маданият марказлари


С А В О Л Н О М А
1. Маданият марказларининг мақсади ва вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар.
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат муассасаси бўлиб, аҳолининг маданий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда маънавий-маърифий ва кўнгилочар хусусиятга эга бўлган турли маданий хизматлар кўрсатиш, ҳаваскорлик, бадиий ижод ва амалий санъат билан шуғулланувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш унинг асосий фаолияти ҳисобланади.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Марказ юридик шахс ҳисобланади, унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисоб рақами, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳри, штампи, бланкалари бўлади.
5. Туманлар ва шаҳарлар марказларининг ҳар бирида биттадан марказий маданият марказлари, қишлоқ ва шаҳарчаларда аҳоли сони 7 минг нафар ва ундан ортиқ бўлганда Марказлар ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли равишда республика ва вилоят бўйсунувидаги Марказлар ташкил этилади, уларга штатлар меъёрлари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари бўйича туман (шаҳар) марказий маданият марказларининг штатлар меъёрлари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
2-боб. Марказнинг асосий мақсади ва вазифалари
6. Марказнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган намунали дастурларни шакллантириш, халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, турли хил тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни ўзида мужассам этган намунали дастурларини шакллантириш;
халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, бадиий ва амалий ижодий жамоалар, ҳаваскорлик гуруҳлари ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ижодий жараённи тизимли равишда бойитиб бориш;
болаларни тўгаракларга жалб этиш, хорижий тилларни ўрганиш ва «нутқ маданияти» бўйича курслар ташкил этиш, халқ ижодиётининг барча жанр ва йўналишлари, ҳаваскорлик санъати ва номоддий маданий меросни кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни асл ҳолича келажак авлодга етказиш;
адабиёт ҳамда санъат арбоблари ва профессионал ижодий гуруҳлар билан маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирлар ташкил этиб, улар иштирокида аҳоли, хусусан, ёшлар билан бевосита бадиий учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиш;
танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъатининг туман (шаҳар) фестивалларини ўтказиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш;
оммавий байрам, томоша ва халқ сайилларини ташкиллаштириш, ижтимоий-маданий соҳада юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар бўйича уларга пулли хизматлар кўрсатиш;
турли хил тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоаларини (кейинги ўринларда Марказ тузилмалари деб аталади) иловага мувофиқ йўналишларда ташкил этиш.

Download 499.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling