2-боб. Марказнинг асосий мақсади ва вазифалари
Download 499.51 Kb.
|
Саволнома маданият марказлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маданият марказларида ташкил этиладиган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг
- Қизиқувчилар клублари
- Бадиий ҳаваскорлик жамоалари
- Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
- 2-боб. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари
- 3-боб. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш
9-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг. 30. Марказлар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади ва тугатилади. (30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 09/21/206/0324-сон) Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низомга ИЛОВА Маданият марказларида ташкил этиладиган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг ЙЎНАЛИШЛАРИ
Изоҳ. Тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари маданият марказларининг моддий-техника базаси ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 264-сон қарорига 2-ИЛОВА Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тартибини белгилайди. 2. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади. 3. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари бир йиллик давр мобайнида маданият марказлари фаолиятининг муҳим кўрсаткичларини ўз ичига олади. 4. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижасига кўра маданият марказларининг рейтинги шакллантирилади. 2-боб. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари 5. Қуйидагилар Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади: йил давомида маданият марказларида мунтазам фаолият олиб бораётган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари (кейинги ўринларда Марказ тузилмалари деб аталади) сони; маданият марказларининг умумий харажатларида бюджетдан ташқари маблағларининг улуши (ҳомийлик хайрияларидан ташқари); маданият марказлари томонидан йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар сони ҳамда уларнинг аҳамиятлилиги; маданият марказлари томонидан йил давомида эришилган ижобий натижалар (марказда фаолият кўрсатаётган марказ тузилмалари томонидан халқаро ва республика танловларида, фестивалларда қўлга киритилган юқори ўринлар ва бошқалар) сони; маданият марказлари асосий воситаларининг сақланиш ҳолати. 3-боб. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш 6. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳар йилнинг 1 октябрига қадар 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғига асосан ҳудудий ишчи гуруҳ таркибига Маданият вазирлигининг тегишли бошқармасининг ҳамда республика ташкилотларининг раҳбар ва ходимлари киритилиши мумкин. 7. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги маданият марказларида сўнгги 12 ой давомида амалга оширилган ишларни ҳар йилнинг 1 ноябрига қадар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўрсаткичлари асосида баҳоланади. 8. Ишчи гуруҳга тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўрсаткичларининг тўғрилиги бўйича маданият маркази директорлари шахсан жавобгар ҳисобланади. 9. Ишчи гуруҳ томонидан маданият марказлари фаолиятига оид зарур маълумотлар тегишли ташкилотлардан сўровномалар бериш орқали олиниши мумкин. Download 499.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling