O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TA’LIMI VAZIRLIGI
|
Ховос шаҳар халқ таълими
бўлими тасарруфидаги
30-сонли математикага ихтисослаштирилган
умумий ўрта таълим
мактаб
|
|
Xovos shahar хalq ta’limi
bo’limi tasarrufidagi
30-sonli matematikaga
ixtisoslashtirilgan
umumiy o’rta ta’lim
мaktab
|
Ховос шаҳар,Т.Пўлат кўча 6-уй тел: 2342924 namshxtb-2@umail.uz
|
«______»_____________ 2023 йил
Расмий огоҳлантириш хати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг хозирги кунда ўқув муассасаларига ҳамда ўқув муассасаларида таълим олиб келаётган ўқувчи ёшларга яратиб берилаётган шароитлар, имкониятлар тўғрисидаги масалага бир неча бор тўхталиб ўтганликларини инобатга олиб, белгиланган тартибда фарзандларимизни давдат таълим стандартлари асосида илм тарбия олишида, хар томонлама етук ва баркамол инсон қилиб тарбиялашда мактабнинг педагог ходимлари ва ота-оналарнинг мажбуриятлари ҳамда вазифалари белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунини қўпол равишда бўзганлик ҳолати юзасидан мазкур Қонуннинг 31-моддасида фарзандининг таълим-тарбиясига эътиборсизлик билан қараган ота-оналарга нисбатан жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Сиздан фарзандингизни ўқув муассасасига мунтазам равишда келишини, барча фанларни тўлиқ ўзлаштиришини назоратга олиш мақсадида жадвал асосида дарс соатларига тўлиқ қатнашишини, белгиланган тартибда ўқувчилар формасида келишларини таъминлашингизни сўрайман.
Юқоридаги талабларни бажаришингизни талаб этилади, Қонун ҳужжатларида келтирилишича ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келиши – энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг, 47-модда. 22.09.1994 йил)
Расмий огоҳлантириш асосида Сизга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, “Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси” томонидан қонун доирасида чора кўришга мажбур бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |