«Бухоро шаҳрида Жадидлар музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
|
1. Музей биносини мукаммал таъмирлаш, музейни жиҳозлаш, музей экспозициясини яратиш ҳамда эскиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.
2. Музей концепцияси асосида экспозиция яратиш учун жадидлар ҳаракатига оид ҳужжатлар, кино, фоно-, фотоматериаллар ва музей ашёлари билан жамлаш.
3. Музейнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда малакали кадрлар билан тўлдириш.
|
2023 йил ноябрь
|
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Г. Умерова,
Маданий мерос агентлиги
Б. Абдикаримов,
Бухоро вилояти ҳокимлиги
Б. Зарипов
|
43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш.
|
36.
|
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат тараққиётида фаол иштирок этиб келаётган ёш ижодкорларни рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
|
1. Ҳар йили «Янги Ўзбекистон манзаралари», «Тарихий алломалар», «Замон қаҳрамонлари» туркумида санъат асарларини яратиш бўйича танлов ташкил этиш ва энг яхши 50 та асар учун ғолибларга грантларни ажратиш.
2. Тошкент шаҳри ва вилояти марказларининг «яшил ҳудудлари»да ижодкорларнинг доимий кўргазмаларини ташкил қилишни назарда тутиш.
|
2023 йил октябрь
|
Ўзбекистон Бадиий академияси
|