Театрларнинг халқимиз маънавий ҳаётидаги ролини ошириш ҳамда уларнинг фаолиятини бугунги замон талаблари асосида ривожлантиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
|
1. Театр ва цирк санъати соҳасида истеъдодли ва юқори малакали ижодкорларнинг маҳорат мактабларини ташкил этиш.
2. Миллий ва замонавий адабиётимизнинг юқори бадиий-ғоявий савияга эга асарларини инсценировка қилиш учун ҳар йили 10 тагача давлат буюртмасини бериш.
3. Театрларнинг репертуар стратегиясини ишлаб чиқиш.
4. Театр жамоаларининг хорижий давлатларга гастроль сафарларини ташкил қилиш, чет эллардаги нуфузли театрлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма спектакллар саҳналаштириш.
5. Ҳар бир театрда экспериментал спектакллар саҳналаштиришни йўлга қўйиш.
6. Театр соҳасини илмий тадқиқ этиш учун ҳар йили 5 та мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳасини эълон қилиш ва амалга ошириш.
7. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига «Академик» мақомини бериш.
8. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг фаолиятини ривожлантириш, у ерда ҳайвонларни сақлаш, цирк томошаларини кўрсатиш шароитларини яхшилаш.
9. Дунёда танилган цирк жамоалари фаолиятини ўрганиш ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
10. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кўчма цирк (шапито) томошаларини намойиш этиш учун кўчма саҳна (арена)лар ташкил этиш.
|
2023 йил ноябрь
|