1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]


Download 2.12 Mb.
bet61/174
Sana28.10.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1731905
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   174
Bog'liq
ПҚ-300 11.09.2023

4. «Лойиҳа фабрикалари» орқали саноат зоналарида «тайёр бизнес» корхоналарини қуриб бериш ва ёшларга 10 йил муддатга фоизсиз лизинг асосида тақдим этиш учун 300 миллион АҚШ доллари ажратиш.
5. Лойиҳалар учун зарур мутахассисларни Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказида жойлашган касбга ўқитиш марказлари томонидан тайёрлаш.

2023 йил ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Л. Қудратов,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Б. Мусаев,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
О. Фозилкаримов,
Ёшлар ишлари агентлиги
А. Саъдуллаев

1.5. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотлар
(Масъул — А. Арипов)

38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш

27.

Ўзбекистон халқини умуммиллий қадриятлар атрофида бирлаштириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

1. Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий асосланган мониторинг ҳамда социологик тадқиқотларни тизимли ташкил қилиш амалиётини йўлга қўйиш.
2. Мамлакатда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тарғибот-ташвиқот ишларининг замонавий ва таъсирчан усулларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, янги мафкуравий технологияларни кенг жорий этиш.
3. Турли ёшдаги аҳолининг тарихга қизиқишини ошириш мақсадида «Буюк аждодлар изидан», «Тарихингдир минг асрлар» ва «Ўзбекистон — Ватаним маним» кўрик-танловларини ўтказиш.
4. Хорижда истиқомат қилаётган ўзбек зиёлилари, маърифатпарварларини мамлакатимиз равнақи йўлида бирлаштириш, улар билан илмий-ижодий мулоқот майдонларини яратиш мақсадида «Салом, ватандош!» ижтимоий-маърифий лойиҳасини амалга ошириш.
5. Ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш, ўзбек тилини чуқур ўрганиш бўйича илмий-назарий адабиётлар, методик қўлланмалар, луғатлар, махсус атамалар, ихтисослик йўналишлари бўйича адабиётларни яратишни назарда тутиш.

2023 йил октябрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling