Саноат бинолари ҳАҚида умумий маълумотлар. Саноат биноларнинг таснифи


Download 395.23 Kb.
Sana27.03.2023
Hajmi395.23 Kb.
#1299899
Bog'liq
1 Саноат бинолари ҳақида умумий маълумот


МАВЗУ: “САНОАТ БИНОЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР. САНОАТ БИНОЛАРНИНГ ТАСНИФИ.”

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, қурилиш соҳасига катта эътибор қаратилиб, янги ишлаб чиқариш бинолари, саноат корхоналари қурилиши бошланди. Саноат бинолари бирор бир махсулотни ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, уларда ишлаб чиқариш воситалари жойлаштирилади. Керакли ишлаб чиқариш воситалари билан жиҳозланган бундай биноларда қайта ишланувчи хом ашёлар ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотларга айлантирилади. Ишлаб чиқариш бинолари мос келувчи саноат соҳаларининг асосий фондлари ҳисобланади ва талаб этилган шароитларни таъминланган ҳолда, ишлаб чиқариш жарёнини жойлаштирилишига хизмат қилади.

Саноат қурилишида биноларнинг айрим элементларини индустриаллаштириш, қўл меҳнатини механизмларга алмаштириш асосида қурилиш жараёнининг техник даражасини кўтариш муҳим аҳамият касб этади. Кўпчилик ҳолатларда бино ва иншоотлар намуна лойиҳалар асосида йиғма темирбетон ва металл конструкциялардан қурилади. Шу сабаб саноат биноларининг габарит ўлчамлари соҳа ва соҳалараро унификацияланади.

САНОАТ БИНОЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ

Саноат биноларининг таснифи

  • Ишлаб чиқариш турига кўра:
  • А) ишлаб чиқариш корхоналари; Б) ёрдамчи-ишлаб чиқариш;

    В) энергетик; Г) транспорт саноати; Д) омборхоналар;

    Е) санитар-техник; Ж) ёрдамчи ва умумий завод

    2. Архитектура ва қурилиш ечимлари ва технологик жараёнларни мослиги бўйича :

    А) бир хил маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектлар;

    Б) универсал объектлар.


3. Ички таянчларнинг жойлашишига кўра:
А) оралиқли; Б) ячейкали; В) залли.
  • 4. Қаватлар сонига кўра:

  • А) Бир қаватли; Б) икки қаватли;
    В) кўп қаватли; г) аралаш қаватли.
    5. Қурилиш типига кўра:
  • А) павильонли қурилиш; Б) ёппасига қурилиш.

  • Корхона биноларининг таркиби корхонанинг вазифаси ва қувватига қараб белгиланади.

Цех ичидаги кўтарма-транспорт ускуналари
Саноат биноларининг ҳажмий-тархий ечимлари цехдаги кўтарма транспорт операцияларига қараб белгиланади.
Кўтарма транспорт ускуналарининг тавсифланиши қуйидагича: тўхтовсиз (қувур ўтказгичли, пневматик, конвейерли) и тўхтаб ишлайдиган (темир йўл, автомобил, электрокарли, кранли).
Цех ичида ҳаракатланувчи осма ва кўприкли кранлар юкларни 3 томонлама йўналишда ҳаракатланишда ҳаракатлантиришга мўлжалланган.
    • Осма кранлар (а).

    • Юк кўтариш қобилияти 0,25 – 5 т. 1-юк кўтарувчи балка; 2, осма йўллар бўйича ҳаракатланувчи механизмлар, 4-электроталлар.
      2. Кўприкли кранлар (б).
      Юк кўтариш қобилияти 1 – 500 т. Аксарият ҳолларда 5 -30 т. Юк кўтарувчи кранлардан фойдаланилади. Шунингдек, 2 та кўтариш механизмилик кранлар назарда тутилади, масалан 50/10 т. Тузилиши:юк кўтарувчи кўприк (7), ҳаракатланувчи механизм (6); юк кўтариш аравачалари (8), бошқарув кабиналари (5).

3. Чорпояли кранлар (в). Йирик биноларда фойдаланилади. Хона баландлиги жуда баланд бўлганда, кранларни ҳаракатлантириш хавфли бўлганда.
Рельсда ҳаракатланувчи транспортлар (вагонлар, платформалар, вагонеткалар) имеет юқори мустаҳкамлик, катта юк кўтариш қобилияти, юкни тўғридан-тўғри асосга узатиб берувчи қобилиятга эга бўлган
Рельссиз ҳаракатланувчи транспортлар (автокаралар) юк кўтариш қобилияти кичикроқ

САНОАТ БИНОЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
1. Функционал ТАЛАБ - саноат биноларининг ҳажмий-тархий ва конструктив ечимлари, уларнинг юк-транспорт ускуналари, шамоллатиш тизими, ёруғлик ва товуш режимлари талаб даражасида бўлиши.
2. Техник талаб–Бинонинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва умрбоқийлигини таъминлаш, ёнғин ва портлаш хавфини пасайтиришда индустриал методлардан фойдаланиш.
3. Архитектуравий-бадиий талаб – Бинонинг ташқи кўриниши кўзни қувонтирадиган, интерьери эса эстетик талабларни қаноатлантирадиган бўлиши керак.
4. Иқтисодий талаб – Бино қурилиши учун минимал сарф-ҳаражат кетказиш.
Маъмурий-маиший биноларни лойиҳалаш
  • Маъмурий-маиший хоналарнинг таркиби, хона майдонлари ва инженерлик тармоқ ускуналарининг миқдори ишчи-ҳизматчи ходимларнинг сони ва ишлаб чиқариш жараёнининг санитар-гигиеник ҳолатига боғлиқ. Маъмурий-маиший бинолар ишлаб чиқариш биноси ичида, унга ёпишган ҳолда ҳамда алоҳида ҳолда лойиҳаланиши мумкин.

1 – ишлаб чиқариш биноси; 2 – Маъмурий-маиший бино; 3 – бошқарма; 4 – ёқилғи омбори; 5 – омборлар; 6 – гараж; 7 – спорт майдончаси; 8 – душхона; 9 – авто турар жой; 10 – дам олиш майдончаси

Маъмурий-маиший бинолар ишлаб чиқариш биносига нисбатан асосий кириш тарафида жойлаштирилади.


Маъмурий-маиший биноларни жойлаштириш қонун-қоидалари

Маъмурий-маиший бинолар махсус транспортлар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ўтиш йўлакларига эга бўлиши керак. Маъмурий-маиший бинолар ишлаб чиқариш биносига нисбатан цех ичида, ишлаб чиқариш биносига ёпишган ҳолда ва цехдан алоҳида ҳолда жойлашиши мумкин


Маъмурий-маиший бинолар ишлаб чиқариш объектининг кейинчалик кенгайишини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилади.
АБК- АДМИНИСТРАТИВНО-БЫТОВОЙ КОРПУС ЦЕХА
Download 395.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling