Ёшлар ишлари агентлиги Томди туман бўлими томонидан
2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори юзасидан қуйидагилар амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига асосан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Томди туман бўлими, тумандаги 8 та ОФЙларига номзодлар саралаб олинди ва 24 январ холати билан ишга қабул қилинган.
Жумладан 1-секторда 2 та ОФЙ, 2-секторда 2 та ОФЙ, 3-секторда 3 та ОФЙ ва 4-секторда 1 та ОФЙларига махалла ёшлар етакчилари фаолият олиб бормоқда. Ёшлар етакчиларининг 7 нафарига алохида хона ажратилган 1 нафари маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан умумий хонада иш фаолиятини олиб бормоқда. Барча хоналарга ёшлар етакчиси табличкаси қўйилган, ётакчиларнинг хонасига ташқи ва ички стендлар ўрнатилган иш столи ва мебеллар ажратилган. 8 нафар ёшлар етакчиларининг барчасига мактаб балансидан компютерлар олиб берилган ва барча маҳалла ёшлар етакчилари планшетлар билан таъминланган. Хозирги вақтга қадар Томди туманида 3 маротаба хатов ўтказилган.
Томди туманидаги маҳаллаларда “Ёшлар етакчилари” уйма-уй юриб хатлов ўтказиб, жами аҳоли сони – 11 минг 223 нафар бўлиб, ёшлар (0-30 ёш) 4 663 нафарни ташкил этади, шу жумладан 14-30 ёшгача бўлганлари – 2 минг 456 нафар (1 117 нафари қизлар).
- 0-6 ёш 1 минг 280 нафар;
- 7-14 ёш 1 минг 885 нафар;
|
Do'stlaringiz bilan baham: |