Тумандаги 11-сонли умумтаълим
Download 13.4 Kb.
|
11-мактаб маълумоти
- Bu sahifa navigatsiya:
- 37 нафари
- Инглиз тили фани бўйича алохида ўқув хонаси ажратилган.
Тумандаги 11-сонли умумтаълим мактаби 1984 йилда қурилган бўлиб, мактабнинг иккинчи биноси 2014 йилда қурилган. Қуввати 390 ўринга мўлжалланган, 1,25 коифцентга эга. (Мактаб директори Жумаев Норсоат Ишбаевич 2006 йил ноябрь ойидан бошлаб директор вазифасида ишлаб келмоқда) Мактабда 18 та ўқув хонаси, 3 та маъмурий хона ва 1 та спорт зал ва 1 та очиқ спорт майдонидан иборат. Мактабда 467 нафар ўқувчиларга 52 нафар ўқитувчилар таълим бериб келишмоқда. Ушбу 52 нафар ўқитувчиларнинг 37 нафари (яъни71,1%) олий маълумотли, 10 нафари (яъни 19,2%) тўлиқсиз олий, 5 нафари (яъни 9,6%) ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардир. Педагог кадрларни тоифалари бўйича таҳлил қилинганда 6 нафар олий тоифали (яъни 11,5%), 7 нафар (яъни 13,46%) биринчи, 11 нафар (яъни 21,1%) иккинчи тоифали, ҳамда 28 нафар (яъни 53,8%) мутахассис ўқитувчилардир. Мактаб раҳбарияти томонидан педагог кадрларнинг малака тоифа сифат таркиби яхшилаш бўйича бошқа ҳудудлардан олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар жалб қилинмасдан иш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш бўйича 3 нафар инглиз тили фани ўқитувчиси фаолият олиб бормоқда. Инглиз тили фан ўқитувчиларидан бир нафарида хорижий тил билиш даражаси бўйича сертификат мавжуд. Инглиз тили фани бўйича алохида ўқув хонаси ажратилган. Касб ўрганиш бўйича мактабда технология хоналари мавжуд . Мактабда 2 нафар тўлиқсиз олий ва бир нафар ўрта махсус маълумотли технология ўкитувчиси фаолият олиб бормокда. Мактабда жами 17 дона компьютерлар бўлиб, барчаси интернет тармоғига уланган, тезлиги 100 МБ/сек. Мактабда синф хоналар сони 18 та бўлиб, 25 синф ўқувчилари таълим олиб келишмоқда. Касб ўргатиш борасида 1 та компьютер хонаси ҳамда битта тикувчилик хонаси мавжуд . Ушбу танлаб олинган мактабда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш учун шароитлар мавжуд. Мактаб ҳудудига яқин бўлган 5та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси, 1та эркаклар сартарошхонаси ҳамда 1 та қандолатчилик цехи мавжуд. Мактабда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш бўйича 3 нафар инглиз тили фани ўқитувчиси фаолият олиб бормоқда. Инглиз тили фан ўқитувчиларидан 1 нафари хорижий тил билиш даражаси бўйича сертификатга эга. Инглиз тили фани бўйича алохида ўқув хонаси ажратилган. Мактабда таълим сифатини ошириш бўйича бошқа тумандан ўқитувчилар жалб қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида 20 январь куни мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишидан кейин мактаб раҳбарлари томонидан касб ўргатиш ва иккита хорижий тилни ўргатиш бўйича хоналар тайёрланиб, имкон даражада жиҳозланган. Download 13.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling