2021—2030 йилларда ўзбекистон республикасида камбағалликни қИСҚартириш стратегиясини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 22.7 Kb.
|
1.Қарор стратегия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ 2021—2030 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА Сўнгги йилларда мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ҳар тарафлама ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш соҳасида изчил ҳамда самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқилаётган дастурлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар бевосита камбағал ва эҳтиёжманд аҳолига кўмак бериш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишларига имконият яратишга йўналтирилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган 70-сон резолюциясига мувофиқ, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинган. Жумладан, 1-мақсад сифатида 2030 йилгача кам таъминланганлик даражасини икки баробарга қисқартириш кўзда тутилган. Аҳолининг камбағал қатламига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш орқали камбағаллик даражасини кескин қисқартириш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида: 1. Қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширишни назарда тутувчи, 20212030 йилларда Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин: камбағал аҳолининг миллий маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказиш орқали ҳукумат ички стратегияларни самарали кузатиш; камбағаллик даражасини қисқартиришга меҳнат бозорини тартибга солиш орқали эришиш; инклюзив ўсишни таъминлаш мақсадида тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш; аниқ белгиланган мақсадларга: озиқ-овқат хавфсизлиги, таълим, соғлиқни сақлаш ва уй-жой қурилишига, айниқса қишлоқ жойларига сармоя киритиш; камбағал аҳолини қўллаб-қувватлашда ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш; камбағал аҳоли қатламини таълим тизимининг барча босқичларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; соғлиқни сақлаш тизимидан камбағал аҳоли қатламини тўлиқ ва тўсиқсиз фойдаланишига имконият яратиш; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликка эришиш орқали камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш; муҳандислик инфратузилма объектларидан фойдаланишда камбағал ва эҳтиёжманд аҳолининг имкониятларини янада ошириш. 2. Қуйидагилар Стратегиянинг асосий принциплари этиб белгилансин: Стратегияни амалга оширишнинг барча босқичларида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш; жамоатчилик назорати ҳамда мониторингни олиб бориш орқали камбағалликни қисқартириш борасида давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш; махсус реестрлардаги фуқароларни ҳимоя қилиш принципини жорий этишни кўзда тутувчи, камбағал ва ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини тўлиқ қўллаб-қувватлаш; камбағал ҳудудларни йўллар, электр енергияси ва алоқа технологиялари каби инфратузилмалар билан таъминлаш, саноатлаштириш ва урбанизацияни ривожлантириш; камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қатламига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш. 3. Стратегия қуйидаги босқичларда амалга оширилиши белгилансин: биринчи босқич (2021—2025 йиллар) — мамлакатда камбағаллик даражасини мезонларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш ҳамда ушбу мезон бўйича ижтимоий ҳимоя стандартларини белгилаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, молия институтлари кредитларни кўпайтириш ва маҳаллий лойиҳаларга ёрдам бериш учун бадалларни ошириш, маҳаллий муассасалар учун қатъий мезонларни ва мақсадларни яратиш орқали ҳукумат мақсадларни ўлчаш ва оқилона инвестицияларни таъминлаш воситасини яратиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларининг бевосита камбағалликни қисқартириш борасидаги қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий тартиботлар механизмларини такомиллаштириш, аҳолининг камбағал қатлами билан индивидуал ишлаш орқали камбағалликдан чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, камбағаллик даражаси борасида статистик маълумотлар, методик ва ахборот таъминотини яратиш; иккинчи босқичда (2026—2030 йиллар) — аҳолининг камбағал қатламини тадбиркорлик кўникмаларини мотивацион ҳамда бевосита ижтимоим-иқтисодий кўмак кўрсатиш орқали тўлиқ шакллантиришга эришиш, камбағал ва эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишни тўлиқ автоматлаштириш ҳамда мавжуд тизимни янада такомиллаштириш, давлат органларининг ва жамоат ташкилотларининг бевосита камбағалликни қисқартириш борасидаги фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш кўзда тутилади. Ушбу босқичларда назарда тутилган масалалар доирасида қуйидаги мақсадли индикаторларга эришиш белгиланган: - “ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали камбағал аҳолининг ижтимоий ҳимоясини тўлиқ шакллантириш, бунда мазкур тоифадаги аҳолини 2025 йилда 85 % гача, 2030 йилда эса тўлиқ ёрдам билан қамраб олиш; - камбағал аҳолининг босқичма-босқич иш билан бандлигини оширишга тўлиқ эришиш, бунда йилига 100 мингдан ортиқ эҳтиёжманд ва меҳнат бозорига рақобатга дош бера олмайдиган фуқаролар учун иш ўринларини квоталаш; - субсидиялар ажратиш орқали ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган камбағал аҳоли қатламларининг 50 минг нафарини рўйхатга олиш, фаолиятини бошлаш, меҳнат қуроллари сотиб олиши ва бошқа мақсадлар учун юзага келадиган эхтиёжларини қондиришга кўмаклашиш; - камбағал аҳоли қатламини касб-ҳунар, хорижий тил ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда танлаган йўналиши бўйича микрокредитлар ажратиш орқали фаолиятини бошлаши ёрдамида 50 минг нафар камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш; - камбағал оилалар фарзандларининг мактабгача таълим билан қамров даражасини ўртача қамров даражасидан ошириш, 2025 йилга бориб 600 минг, 2030 йилга бориб эса 800 минг нафар эҳтиёжманд ва кам даромадли оилалар фарзандларига ўқув йили бошида бир марталик ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар сотиб олиши учун ёрдам пулларини ажратиш, эҳтиёжманд оилалар фарзандларидан 2 мингдан 5 минг нафаригача олий ўқув юртларида таҳсил олишига кўмаклашиш; - ногиронлиги бўлган камбағал оилалар фарзандларининг ижтимоий ҳимояси, таълим олиши ва соғлиғини тиклаш чораларини янада кучайтиришга эътибор қаратиш; - камбағал аҳолининг соғлиқни сақлаш хизматларидан мутлақ бепул фойдаланишига имконият яратиш, махсус реестрларга киритилган эҳтиёжмандлардан 5000 нафарига ҳар йили соғлиғини тиклаш ва соғломлаштириш мақсадида шифохоналарга ордер ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар ажратиш; - уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитларида яшаётган камбағал аҳоли қатламларига, биринчи галда хотин-қизларнинг йилига 1500 нафарини уй-жой билан таъминлаш, 10 минг нафаригача ижара тўловларини қоплаб бериш, кам даромадли оилаларнинг 20 минг нафарига арзонлаштирилган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун бошланғич бадал ва субсидиялар тўлаб бериш; - юқоридаги барча чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш орқали 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини 50%га қисқартириш. 4. Стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” (кейинги ўринларда — “Йўл харитаси”) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда “Йўл харитаси”да кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин. 6. Қуйидагиларга: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоровга — Стратегия ва “Йўл харитаси”нинг амалга оширилишида масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига — Стратегия ва “Йўл харитаси”да кўзда тутилган тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин. 7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини ёритиш бўйича, шунингдек, Стратегия ва “Йўл харитаси”ни амалга оширилишининг бориши тўғрисида мақолалар ҳамда мавзуга оид кўрсатувларни ташкил этсин. 8. Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин. 10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Download 22.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling