1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]


Download 108.29 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi108.29 Kb.
#1828747
Bog'liq
19 118-6 25.02.2021




[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Халқ депутатлари Боёвут тумани кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Боёвут тумани сектор раҳбарларининг ахборотлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш. ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан 131,6 минг нафар аҳоли истиқомат қилувчи Боёвут туманида 2020 йилда муайян ишлар амалга оширилган.
Хусусан, биринчи ташаббус бўйича — ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида ҳисобот йилида жами 678 та тадбир ташкил этилган.
Тумандаги маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаби хамда умумий ўрта таълим мактабларида турли тўгараклар фаолияти йўлга қуйилган.
Туман маҳаллий бюджетидан барча умумтаълим муассасаларига чолғу асбоблари, жумладан, 80 та қошгар рубоби, 80 та дутор, 108 та доира учун 148,8 млн сўм йўл маблағлари ажратилган.
Иккинчи ташаббус — ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун туманда жами 251 та спорт иншоотида машғулотлар олиб борилиб, 8 756 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонига асосан Боёвут тумани белбоғли кураш, бадминтон, шахмат, волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган. Мазкур спорт турлари бўйича туманда жами 132 га мусобақа ўтказилиб, 20 460 нафар ёш қамраб олинган, Ихтисослашган спорт турлари бўйича туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига 32 номдаги жами 245 та спорт жиҳози берилган.
Учинчи ташаббус — аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш учун туманда «Рақамли технологиялар ўқув маркази» очилган.
Тумандаги 55 та умумтаълим ва 2 га ихтисослаштирилган мактабнинг барчаси компьютер техникалари билан тўлиқ таъминланган хамда оптик толали алоқа линиялари орқали юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган.
Тўртинчи ташаббус — аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 9 та умумий урта таълим мактабларининг кутубхоналарида «таянч кутубхоналар» фаолияти йўлга қўйилган, таълим муассасалари жами 25 200 номдаги 42 968 та бадиий адабиёт билан таъминланган.
Бутун дунёда ҳукм сурган пандемия туфайли мамлакатимизда жорий этилган карантин чекловлари даврида ўқувчилар билан китобхонлик онлайн танловлари ўтказилиб, уларга 854 нафар ўғил-қиз жалб қилинган.
Бешинчи ташаббус — хотин-қизларни иш билан таъминлаш йўналишида қурилган чора-тадбирлар натижасида 2020 йилда 3 662 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Жумладан, «Микрокредитбанк» АТБ Боёвут филиали томонидан «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган 160 нафар хотин-қизларга 3,2 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилган. 27 та йўналишда 422 нафар хотин-қиз қисқа муддатли касб-ҳунар ўқув курсларида ўқитилиб, ишга жойлаштирилган. 25 нафар аёлга тикув машинкаси олиб берилган.
Туманда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бешта муҳим ташаббусни чинакам халқ ҳаракатига айлантириш борасида ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар хам мавжуд.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 12-сонли баёни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қарори тумандаги маҳаллаларга етиб бормаган.
Бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар асосан таълим муассасаларидагина ташкил этилиб, 18 — 30 ёшгача бўлган ёшларни мазкур жараёнга жалб қилиш, маҳаллалар ва оилаларга бешта муҳим ташаббусни олиб кириш ишлари қониқарсиз аҳволда.
Тумандаги 17, 49-мактабларни 2020 йилда битирган бирорта қам ўқувчи олий таълимга кирмаган бўлса, 32, 53-мактабдан бир нафар. 9, 13, 16, 21, 26-мактаблардан эса фақатгина икки нафардан ўқувчилар олий ўқув юртларига қабул қилинган.
Ёшлар сони 21 131 нафарни ташкил этадиган туманда биринчи ташаббус доирасида 480 нафар ўғил-қиз маданият ва санъат муассасаларига қамраб олинган. Бу эса умумий ёшлар сонининг 2,05 фоизига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги 923-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар маданият бўлими томонидан амалга оширилмаган.
Туман маданият бўлимида фаолият олиб бораётган 52 нафар ходимнинг 3 нафаригина олий маълумотли, 24 нафари урта махсус, 25 нафари эса урта маълумотга эга. Кадрларни ишга қабул қилишда мутахассислиги, маълумоти, тажрибаси каби жиҳатларга эътибор берилмаган.
Тумандаги тўртта маданият маркази, 11 та умумтаълим мактабида ташкил этилган тўгараклар фаолияти тўлиқ назоратга олинмагани сабабли ўқувчилар сонини «қўшиб ёзиш» ҳолатлари кўпайган.
Бундан ташқари, 11 та умумтаълим мактабида ташкил этилган тўгаракларнинг 3 таси 2 турдаги 6 та мусиқа чолғу асбоби билан таъминланган бўлиб, қолган умумтаълим мактабларини мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Шу билан бирга «Парвоз» ўсмирлар ва «Ифтихор» ёшлар ижодий жамоалари ташкил этилмаган.
Тумандаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бешта ташаббус доирасида кадрлар етишмовчилиги сабабли қўшимча синфлар ташкил этилмаган.
«Юрт байроғи» номли маданият ва истироҳат боги қаровсиз аҳволда. 2019 йилда бошланган Боёвут маданият маркази биносини таъмирлаш ишлари ҳамон ниҳоясига етказилмаган.
Иккинчи ташаббус доирасида олис ва чекка қишлоқларда давлат-хусусий шериклик асосида енгил конструкцияли «сендвич-панел»дан кичик спорт залларини барпо қилмаган.
Ҳудудларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланувчиларни аҳоли сонига нисбатан 25 фоизга етказиш ишлари бажарилмаган.
Бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича туман (шаҳар)ларнинг 2019 ҳамда 2020 йил учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси ижросига маҳаллий бюджет ҳисобидан 350 млн сўмдан маблағ ажратилмаган.
Туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби, унинг филиали ҳамда умумий урта таълим мактабларида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратилмаган.
Сектор раҳбарлари кубоги учун оммавий спорт мусобақалари ташкил қилиш тизимли йўлга қўйилмаган.
Учинчи ташаббус доирасида фаолияти йўлга қўйилган «Рақамли технологиялар ўқув маркази»да «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ёшларнинг бепул ўқувини ташкил қилиш ишлари деярли олиб борилмаяпти.
Тумандаги умумий урта таълим мактабларида ахборот технологиялари, робототехника йўналишида тўгараклар етарли даражада ташкил қилинмаган.
Тўртинчи ташаббус доирасида ёшларни китобхонликка жалб қилиш ишлари ҳам қониқарли эмас. Узоқ йиллар 46 сонли умумий урта таълим мактаби биносида фаолият олиб борган туман ахборот-кутубхона маркази имкониятидан аҳоли деярли фойдаланмаган. Мазкур ахборот-кутубхонага ажратилган бино талабга жавоб бермайди, китоб жавонлари етишмайди, мутолаа хонаси мавжуд эмас. Ахборот-кутубхонага ўтган йилда бор-йўғи 176 номдаги 200 дан ортиқ китоб харид қилинган.
Тумандаги таълим муассасалари кутубхоналарида ҳам адабиётлар етишмайди. «Мактабимга китоб совға қиламан» акцияси доирасида барча таълим муассасалари чулик қамраб олинмаган.
Ешлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган танловлар ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаган.
Бешинчи ташаббус доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишлари талаб даражасида эмас. 2021 йилнинг биринчи чорагида «Устоз-шогирд» анъанаси доирасида ҳамда жамоат ишларига жалб қилиш ва субсидия ажратиш орқали 4 га секторда 132 нафар ёшлар бандлиги таъминланиши белгиланган. Бироқ мазкур йўналишда ҳамон бирорта ҳам амалий иш бошланмаган.
Ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммосини ҳал этиш йўналишида биринчи чоракда 4 та секторда 30 нафар ўғил-қиз қамраб олиниши кузда тузилган. Лекин ушбу масалада ҳам амалий иш қилингани ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Биринчи Боёвут ҳудудида 7 та маҳаллада 17 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб, шундан 9 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Аммо, мазкур ҳудудда бирорга ҳам тикувчилик мажмуаси фаолияти йўлга қўйилмаган.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ иш берувчиларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг малакасини ошириш йўналишида тумандаги «Стелламода» МЧЖда 120 нафар хотин-қизнинг малакаси оширилиб, ишга жойлаштирилган бўлса-да, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 198 млн сўм маблағлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан «Стелламода» МЧЖ ҳисоб рақамига молиялаштирилиб берилмаган.
Сенат Кенгашининг 2020 йил 13 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида бешта муҳим ташаббус доирасида бажарилган ишлар юзасидан ҳудудлардаги секторлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб боришни йўлга қўйиш тавсия этилган. Аммо халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашида мазкур жараён мунтазам амалга оширилмаган.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Боёвут туманида амалга оширилган ишлар юзасидан туман 4 та сектор раҳбарининг ҳисоботи хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг маълумотларини эшитиб, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Боёвут туманида амалга оширилган ишлар юзасидан туман 4 та сектор раҳбарининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бешта муҳим ташаббус доирасида туманда, айниқса, маҳаллаларда амалга оширилган ишлар талаб даражасида эмас деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги:
барча маҳаллаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 12-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорлари етиб боришини ва мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси тўлиқ бажарилишини таъминласин.
Маҳаллалардаги «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритилган аҳолини бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларга жалб этиш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Боёвут маданият марказида бошланган қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ сифатли бажариш ва жиҳозлаш ишларини 2021 йилнинг21 мартига кадар якунлаш;
Боёвут тумани ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда тумандаги «Юрт байроғи» номли маданият ва истироҳат боғи фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида йўлга куйиш;
туман (шаҳар)лардаги маданият бўлимлари, марказлари, театрлар ҳамда музейларда ташкил этилган «Ёшлар клуби» ва тўгараклар иш режаси, маъмулотлар жадвалини такомиллаштириш хамда уларга ёшларни жалб этиш ишларини самарали ташкил этиш;
туман (шаҳар)лардаги маданият бўлимлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларини олий маълумотли кадрлар билан тўлиқ таъминлаш ҳамда шу орқали таълим ва тўгараклар машғулотлари сифатини ошириш;
туманлардаги маданият бўлимларида ёшлар ижодий жамоалари ташкил этиш чораларини курсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
2019-2020 йилларда битирувчилари олий ўқув юртига кирмаган ёки бу борада кўрсаткичлари талаб даражасида бўлмаган умумий урта таълим мактабларидаги ўқув жараёнларини сифат жиҳатдан яхшилаш;
ҳудудлардаги маданият марказлари билан ҳамкорликда барча умумий урта таълим мактабларида бешта муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ташкил этиш ҳамда уларни зарурий чолғу асбоблари билан таъминлаш;
дарслардан кейинги вақтларда таълим муассасаларидаги спорт иншоотларидан яқин атрофдаги маҳалла аҳолиси фойдаланиши учун шароит яратиш ишларини амалга оширсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
ҳудудларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланувчиларни аҳоли сонига нисбатан 25 фоизга етказиш;
болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги имкониятлардан аҳоли фойдаланишини йўлга куйиш;
Боёвут туманидаги 13 та спорт иишоотида таъмирлаш ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ёшларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига ва Рақамли технологиялар ўқув марказларига жалб қилиш юзасидан бир ой муддатда ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг, хусусан, 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси ҳақида бир ой муддатда Сенатга ахборот тақдим этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича 120 нафар хотин-қизнинг малакасини оширган «Стелламода» масъулияти чекланган жамияти учун бир ой муддатда 198 млн сўм пул маблағини молиялаштириш;
янги ташкил этилган 4 та ишлаб чиқариш кооперативига кўмаклашиш учун Боёвут туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази харажатлар сметасига Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 367,5 млн сўм пул маблағини ажратиш чораларини кўрсин.
10. Боёвут тумани ҳокимлиги 9 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар истиқомат қилаётган биринчи Боёвут ҳудудида енгил конструкцияли тикувчилик мажмуаси фаолиятини Йўлга куйиш чораларини курсин.
11. Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгашига:
туман Кенгаши сессияларида бешта муҳим ташаббус доирасида бажарилган ишлар юзасидан секторлар раҳбарлари ҳисоботларини хар чоракда эшитиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини «Ёшларни куллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги 2021 йил 3 февралда»ги ПФ-6155-сопли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини, хусусан, меҳрибонлик уйларининг чин етим битирувчиларини уй-жой билан таъминлаш топшириғи бажарилишини доимий назоратга олиш тавсия этилсин.
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д. Ташмухамедова зиммасига ҳамда Боёвут туман Кенгаши котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Раиси Б. САЙФУЛЛАЕВ
Боёвут ш.,
2021 йил 25 февраль,
19/118-6-сон
Халқ депутатлари Боёвут тумани кенгаши раиси Д. ЎРАЛОВА
Боёвут ш.,
2021 йил 25 февраль,
19/118-6-сон

Download 108.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling