Ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси миллий маданият маркази фаолиятида
Download 64.17 Kb.
|
Рақс.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро рақс куни муносабати билан Методик-библиографик қўлланма. Тошкент 2020
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси МИЛЛИЙ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИДА РАҚС САНЪАТИ Халқаро рақс куни муносабати билан Методик-библиографик қўлланма. Тошкент 2020 Методика-библиография бўлими томонидан тайёрланди Тузувучи Х.Ахмедова Муҳаррир Д.Каримова Муқаддима
Санъатга бўлган муносабат жамият кишиларининг маънавий тириклигини, мавжудлигини белгилаб берувчи энг қудратли мезонлардан биридир. Зеро, санъат тинч ва осойишта, фаровон ҳаёт мавжуд бўлган тақдирдагина ривожланиб, тараққий этади, ўзининг муҳим эстетик тамойилларига асосланиб, халқ миллий маданиятининг энг нодир, соф жиҳатларини, жамият кишиларининг орзу-интилишларини ўзида акс эттира олади. Ҳар қандай санъат тараққиёти замирида маълум маънода жамият фаровонлиги, халқаро ижтимоий маданий муносабатлар мавжудлиги кўзга ташланади. Шу билан бир қаторда санъат ҳам жамият тараққиётига таъсир ўтказувчи кучга эга. Шу боисдан жамият ва давлат бошқарувида санъатдан маънавий қурол сифатида фойдаланишга уринишлар кўпбўлган. Зеро санъат орқали кишилар маънавий оламини, руҳиятини бошқариш, психологиясини белгилаш мумкин. Фақатгина озод ва обод юртдагина санъатнинг туб мазмун моҳияти намоён бўлади ва халқ манфаатлари масаласи унинг энг олий қадриятига айланади. Республика кўзи ожизлар кутубхоналарининг вазифаси китобхонлар диққатини Рақс санъатига жалб қилиб уни кенг тарғиб қилишдан иборат. Бу ишда кутубхоналар адабиётлар тарғиботининг, илмий-амалий конференция, китобхонлар конференцияси, савол-жавоб кечалари, давра суҳбати, билимдонлар беллашуви, мавзули ва мунозара кечалари, оғзаки журнал, китоб кўргазмалари каби турли-туман шакл ва усулларидан фойдаланишлари мумкин. Бундай тадбирлар туркумини ташкил этиш учун кўзи ожизлар кутубхоналарида мавзунинг асосий мазмунини етказиб бера оладиган филологлар, ёзувчилар, адабиётшунослар, журналистлар ҳамда адабиёт ўқитувчиларини жалб қилиш лозим. Кўзи ожизлар кутубхоналарига “Маънавият ва маърифат” марказининг жойлардаги бўлимлари, “Соғлом авлод учун”, ”Олтин мерос”,”Маҳалла”, “Истеъдод”,”Нуроний”,“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”, ”Кўзи ожизлар жамияти” аъзолари ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунослар, журналистлар, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда оммавий тадбирларни ташкил этишлари ва ўтказишларини маслаҳат берамиз. Ушбу методик-библиографик қўлланмада кутубхоналарда Халқаро рақс куни муносабати билан тадбирларни ўтказишга кўзи ожизлар кутубоналари ходимларига ёрдам бериш мақсадида китобхонлар билан ишлашнинг айрим шакллари кўриб чиқилган. Download 64.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling