Ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси миллий маданият маркази фаолиятида


ЎЗБЕКИСТОН БАЙНАЛМИЛАЛ МАРКАЗИ РАҚС ЖАМОАЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛ САФАРЛАРИ


Download 64.17 Kb.
bet4/5
Sana13.04.2023
Hajmi64.17 Kb.
#1350454
1   2   3   4   5
Bog'liq
Рақс.

ЎЗБЕКИСТОН БАЙНАЛМИЛАЛ МАРКАЗИ РАҚС ЖАМОАЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛ САФАРЛАРИ
Бу йил фаолиятининг 25 йиллигини кенгг нишонлаган Байналмилал маданият маркази ўтган давр мобайнида мамлакатимиз маданий ҳаётида муҳим бўлган маданий трансформацион жараёнларни таъминлаб келди.
Мустақиллик йилларида Шарқ халқлари билан маданий алоқаларнинг мустаҳкамланиши Ўзбекистон фуқароларида янгича дунёқараш­ни шакл­­лани­шида ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Истиқлол йилларида Туркия Республикаси билан ҳам маданий ҳамкорлик салмоқли бўлди. 1997 йил 5-10 июнда Ялова шаҳрида бўлиб ўтган “I болалар бадиий ижодиёти фестивали”да Тошкент шаҳар “Умид” болалар фольклор рақс дастаси, 1997 йил 7-12 июлда Бурса шаҳ­рида ўтказилган “Олтин Каргаёз XII халқ рақси танлови”да М. Турғун­боева номидаги “Ўзбекрақс” (“Ўзбекрақс” бирлашмаси ҳазирда “Ўзбекнаво” ЭБ негизида ташкил этилган “ўзбекконцерт” тасарруфида фаолият олиб бормоқда) миллий рақс бирлашмаси, 1997 йил 6-15 сен­тябрда Измир шаҳрида бўлиб ўтган “IV халқаро халқ рақси фестивали”да Хоразм вилояти “Хоразм гуллари” фольклор рақс дасталари муваф­фа­қиятли иштирок этдилар. Туркияда ўтказилаётган турли фестиваллар, кўрик­лар­да мамлакатимиз маданият ва санъат намояндаларининг иштирок этишла­ри икки давлат халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади.
Ўзбекистон ўнлаб давлатлар билан маданий алоқаларни ўрнатган. Жумладан, “Ўзбекистон-Покистон”, “Ўзбекистон-Малайзия”, “Ўзбекистон-Эрон”, “Ўзбекистон-Туркия”, “Ўзбекистон-Хитой” каби дўстлик жамиятлари фаол иш олиб бормоқда. 1991 йил 18 октябрда эса Франция билан дўстлик ришталари боғланди. Шу йил ноябрь ойи охирларида эса, Германия билан шарт­нома тузилди ва улар ўз фаолиятларини маданий-маърифий соҳаларни ривожлантиришга ҳам қаратдилар.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги халқаро алоқалар бўлимининг 1994 йилги ҳисобо­тида келтирилишича, хориж давлатлари билан маданий-маъри­фий тадбирлар ўтказиш ва чет эл гастролларига 1994 йил мобайнида 356 на­фар маданият ва санъат арбоблари, 10 та бадиий жамоа ва 7 та гуруҳлар хизмат сафарига юборилди. Хорижда хизмат сафарида бўлганлар асосан, концерт, спектакль, тадбирлар, ижодий фестиваль, кўргазма, очиқ дарслар ва тажриба алмашишларда иштирок этди.
1994 йили Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри ходимлари Таиландга спектакль, концерт дастурлари намойиш қилишга, қўшиқ ва рақс фольклор ансамбли, Республика қўғирчоқ театр труп­па­си, халқ ҳунармандчилик усталари Покистонга “Ҳунар­манд­лар иш устида“ номли халқаро фестивалда иштирок этиш учун юборилди. “Шодлик” қўшиқ ва рақс ансамбли Хитой Халқ Республикасига гастролга жўнатилди. Амалга оширил­ган тадбирлар Республика Маданият вазирлигининг хорижий дав­лат­лар ва халқаро ташкилотлар билан самарали алоқада бўлганлигидан далолат беради.
Европа давлатлари аҳолисига ўзбек миллий мусиқа ва рақс санъатини тарғиб қилиш ва уни таништириш борасида ҳам кўп ишлар амалга оширилди. Хусусан, Шарқ мусиқаси ва рақси бюросининг Германияга (Бремен шаҳрига) хизмат сафари уюштирилди. М.Қори-Ёқубов номидаги Ўзбек давлат филармонияси артист­лари М.Йўлчиева ва Ш.Мирзаев Берлиннинг “Лютсовплатс” маданий марка­зида “Шарқ мусиқаси” русумида ўтказилаётган фестивалда иштирок этди. Миллий қўшиқ ва оҳанглар немисларда катта қизиқиш уйғотди.
Ўзбекистондаги болалар рақс ансамблларини Туркиянинг Ялова, Бурса ва Измир шахарларидаги фестивальардаги иштироки миллий маданиятни тарғиб қилиш, қадриятларни танитишдаги омиллардан бири деб баҳолаш мумкин. Шунингдек, ўзбек бастакорлари асарларини хорижий давлатларга кириб бориши Ғарб ва Шарқ мамалакатлар билан маданий алоқаларни байналмиллал хусусиятга эга эканлигини кўрсатмоқда.
1993 йил 21-27 сентябрда Туркияда ўтказилган Ўзбекистон мада­нияти кунларида “Баҳор”, “Самарқанд” ансамбллари, А.Исмоилов етакчили­гидаги санъаткорлар ижро этган ўзбек халқ мумтоз куй ва рақсларидан “Баёт”, “Роҳат”, “Муножот”, “Тановар” “Пилла” ўйинлари, Ўзбекистон халқ ар­тисти Х.Лутфуллаев, хонанда Г.Эрқулова ижро этган қўшиқлар катта қизиқиш билан қабул қилинди.
1995 йили Республика санъаткорларининг бир гуруҳи, Туркияда илк бор давлат миқёсида нишонланаётган Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш ва унда халқимизнинг санъатини намойиш этиш мақсадида хизмат сафарида бўл­ди­лар. Ўзбекистон элчихонасида Наврўз байрамига бағиш­лан­ган тантаналар бўлди. Санъаткорларнинг 25 дақиқали дастури асосидаги чи­қиш­лари Туркия, Қозоғистон ва Шимолий Кипр вакилларининг эътиборини тортди. Бундан ташқари, санъаткорлар икки маротаба 15 дақиқалик дас­тур асосида ўз санъатларини “Евросиё” телеканали орқали намойиш эт­ди­лар. Бу сафарнинг ижобий томони шундаки, дунё давлатлари унутилаёзган ўзбек миллий қадриятларини мазмун моҳиятини тушунишлари ва бизнинг ма­да­ниятга ҳурмат кўзи билан қараш ҳиссини уйғотиш имконини берди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг 1995 йил 20 октябр­даги 1280-сонли “Ўзбе­кистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармо­нининг эълон қилиниши мазкур соҳа вакилларини янада шижоат билан меҳнат қи­лиш­га ундаган омиллардан бири бўлди.
Миллий мусиқанинг асрлар давомида етиб кел­ган жиҳат­ларини сақлаб қолиш ва замонавий таъсирини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 1996 йил 26 апрелда ““Ўзбекнаво” гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Бундай қарорни қабул қилиш зарурияти мустабид тузум даврида вужуд­га келган камчиликлардан келиб чиқди. Чунки ХХ аср 70- йил­ла­рида ўз­бек халқини миллий мусиқа, эстрада, симфония, хор ва рақсга қизи­қиш­ла­ри юқори даражада эмаслигини шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг маданий савияси таққосланган жадваллардан билиб олиш мумкин.
“Ўзбекнаво” гастроль концерт бирлашмасининг ташкил этилишидан мақсад, мусиқа ва рақс санъатини ривожланитиршни давлат йўли билан қўллаб-қувватлашдан иборат эди. “Ўзбекнаво” ГКБ (Эстрада бирлашмаси, айни вақда “Ўзбекконцерт” бирлашмаси) қўшма фаолиятни амалга оширувчи ижо­дий жамоалари ва алоҳида ижрочиларни ихтиёрийлик асосида бирлаш­тирувчи мустақил ижо­дий ишлаб чиқариш комплекси ҳисобланади. Унинг асосий мақсади санъаткорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, республика ва республикалараро миқё­сда ўтказилаётган тадбирларда биргаликда иштирок этиш, етишиб чиқа­ёт­ган ёш хонанда ва созан­да­ларга йўл-йўриқлар кўрсатишда қулай­ликлар туғдиришга қаратилган.
“Ўзбекнаво” ГКБга Ўзбекистон халқларининг мумтоз ҳамда замонавий му­сиқа ва рақс санъатининг энг яхши ютуқларини асраш ва тарғиб қилиш вази­фа­си юклатилиши билан бирга унинг ташкил қилиниши республикада гастроль-концертларни ривожлантиришга ҳам муайян туртки берди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вило­ят­лар­да бирлашманинг бўлинмалари ташкил этилди. Вазирлар Маҳкама­си­нинг 1997 йил 21 февралдаги 102-сонли қарори билан бирлашманинг мод­дий-техник базасини мустаҳкамлаш учун маблағ ажратилди.
Дарҳақиқат, кейинги пайтларда Ўзбекистон маданияти ва санъати би­лан жаҳоннинг жуда кўп мамлакатларида танила бошлади. Ш. Мирзаев, Т. Маҳ­мудов, А. Дадаев ва М. Йўлчиева­лардан ташкил топган ижодий гуруҳ ўз­бек миллий санъатини Европанинг Париж, Марсел, Брюссел, Утрехт, Амстердам, Гент, Франкфурт, Букова ва бошқа шаҳарларида намойиш этишга муваффоқ бўлди.
Республика ҳукумати томонидан олиб борилаётган ма­даний, маънавий-маърифий ислоҳотлар кўлами тобора кенгая борди. 1997 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1695-сонли “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 1997 йил июлда М. Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмасининг санъаткорлари Туркиянинг Бурса шаҳрида “11-халқ миллий рақслар Олтин қоракўз” фестивалида иштирок этиш учун юборилди. Миллий рақс санъати анъаналарини асраб-аввайлаш, ривожлантириш, ўзига хос рақс мактаби намуналарини тўплаш, бой ўзбек рақс санъатини тарғиб этиш мақсадида 1998 йилда “Олтин мерос” жамғармаси қошида “Муножот” миллий мумтоз рақс ансамбли ташкил этилди.
1997 йил 7-15 октябрда Покистоннинг Исломобод шаҳрида “Ҳунар­мандлар иш устида” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди. Фестивалда Ўзбекистондан 12 ҳунарманд усталар, 3 нафар музей ходимлари, 14 нафар Республика қўғирчоқ театрининг санъаткорлари ва 15 нафар ўзбек миллий мусиқа, қўшиқ ва рақс санъаткорларидан иборат ижодий гуруҳ қатнашди. Уларнинг 3 нафари совринли ўринларни эгалладилар.
Халқнинг азалий урф-одат, анъана ва қадриятларини маън этиш ҳоллари совет мустабид тузуми даврида рўй бергани юқорида ҳам қайд этилди. Таъқибга учраган байрамлардан бири Наврўз айёми эди. 80-йилларнинг ўрталарида Ўрта Осиё, Қозоғистон ва Озарбайжонда Наврўз халқларнинг тарихий қадрияти сифатида, давлат томонидан эътиборга олинмади. Бунинг сабаби Наврўзни умумхалқ байрами сифатида нишонлаш бош­лан­ганидан буён Республикада “Динга ишонувчилар сони кўпайган”, дея ниқобланди. Коммунистик ақидапарастлар Наврўзни тақиқлаб, унинг ўрнига “Навбаҳор” байрамини ўйлаб топдилар. Лекин ўзбек халқи “юқоридан мажбуран киритилган” янги байрамни қабул қилолмади.
Ўзбекистонда 1989 йилдан бошлаб Наврўзни кенг нишонлашга эътибор берилиб, 1990 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига асосан, 21 март - Наврўз миллий халқ байрами сифатида белгиланди ва дам олиш куни деб эълон қилинди. Мустақиллик даврида Наврўз диний байрам сифатида эмас, бал­ки Ўзбекистондаги этносларни маданий-маърифий жиҳатдан бирлаштиришга хизмат қилаётган қадрият сифатида нишонланмоқда.
Истиқлол йилларида бутун жаҳон халқлари томонидан кенг нишонлаб келинаётган Янги йил байрамига ҳам аввалги даврга нисбатан алоҳида эътибор берила бошланди. Байрам арафасида турли ярмаркалар ташкил этилиб, янги йил руҳиятини ҳар бир хонадонга кириб боришига қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятларда “Президент арчаси” ташкил этилиб, безатилган арча атрофида турли миллат фарзандлари ҳар ҳил тилларда қўшиқ айтадилар, рақсларга тушадилар. Бундай тадбирлар миллатлараро тотувлик ва ҳамжи­ҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Жамиятнинг янгиланиш жараёнида халқимиз ва республикамизда яшаётган барча халқлар учун қадрли бўлиб қолаётган янги анъана “Мустақиллик” байрами ҳисобланади. Тантаналар ҳар йили август ойининг охирги ҳафталарида ўтказилиб, республиканинг барча вилоятларида нишонланади. Байрамларнинг ҳар бир лавҳаси, жумладан, “Жаҳонда ягона Ўзбекис­тоним”, “Авлод камоли - миллат қувончи”, “Дунёни забт этар ўзбек спорти”, “Сўнмас юлдузлар”, “Ватанни асрамоқ - аҳдимдир”, “Ўзбекистон дея ата­лур”, “Санъат тили сарҳад билмас”, “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбе­кис­тон” фестиваллари мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқларни куй, қўшиқ, рақс каби воситалар орқали бадиий-образларда ифода этиб келмоқдалар.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, мустақиллик байра­мини нишонлай бошлаганлигига тарихан кўп вақт бўлмаса-да, Ўзбекистон халқининг қадрли байрамлари каби анъанага айланди. Бу мустақиллик байрамида хал­қи­миз азалдан амал қилиб келаётган урф-одатлар ва қадриятлар мужас­сам­лаш­ганини кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус фармони билан 2017 йил наврўз тантаналари халқ сайли сифатида нишонланди. Тошкент шаҳри ва республиканинг барча ҳудудларида режа асосида байрам дастурхонлари безатилиб, катта концерт дастурлари уюштирилди. Мазкур дастурлар асосида мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар куй-қўшиқлари янграб, миллий рақслар ижро этилди. Шунингдек Шарқ тароналари фестивали доирасида икки йилда бир бор Самарқанд шаҳрининг маркази – Регистон майдонида ўтказиладиган ва анъана тусини олди. Мазкур тадбир давомида дунёнинг кўпгина ривожланган давлатлари санъаткорлари иштирокида куй-қўшиқ, мусиқа ва рақс дастурлари намойиш этилиб, бу халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ва ўз ўрнида рақс санъати тараққиётининг муҳим омили сифатида хизмат қилмат қилмоқда.
ХАЛҚАРО РАҚС” номли расмли кўргазмани ташкил этиш учун материаллар

Таклиф этилаётган кўргазмасининг мақсади кўзи ожизлар кутубхонасида ўтказиладиган тадбирларни тўлдиради, кенг мустақил ўтказишга ёрдам беради.


Кўргазма қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:



Download 64.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling