III. Антидопинг соҳасини рақамлаштириш орқали допинг қоидабузарликларини камайтириш
9.
|
Соҳани рақамлаштириш билан боғлиқ бўлган йўналишлар кесимида ягона ахборот тизимини ишга тушириш. Жумладан:
допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг «биологик паспорти» (ABP) онлайн тизимини жорий этиш;
спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформасини яратиш;
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тавсия қилинган спортда тақиқланган моддалар ва бошқа услублар бўйича йиллик рўйхат ишлаб чиқиш ва Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформасини жорий қилиш.
Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформасини босқичма-босқич жорий этиш ва ахборот тизимларини тўлиқ ишга тушириш.
|
2023 йил якунига қадар
|
Миллий антидопинг агентлиги директори
А. Садиков,
Рақамли технологиялар вазири
Ш. Шерматов
|
Спортчилар ўртасида допингга қарши курашиш жараёнлари кучайтирилади ва шаффофлик ҳамда тезкорлик таъминланиб, ягона электрон тизим йўлга қўйилади.
|
10.
|
Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг халқаро допинг офицер тайёрлаш курсида Миллий антидопинг агентлиги мутахассисларини ўқитиб халқаро тоифадаги допинг офицерлар тайёрлашни йўлга қўйиш.
|
2023 йил июль
|
Миллий антидопинг агентлиги директори
А. Садиков
|
Юртимизда ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (ITA — International Testing Agency) ўқитиш йўлга қўйилади.
|
11.
|
Спортчиларда допинг ва допинг оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши учун таълим электрон платформасини яратиш ҳамда ўқув курслари якунида махсус тестларни ўтказган ҳолда онлайн QR-кодли сертификатлашни йўлга қўйиш.
|
2023 йил якунига қадар
|
Миллий антидопинг агентлиги директори
А. Садиков
|
Жойларда 20 мингдан зиёд спортчи ва мутахассисларнинг антидопинг қоидалари бўйича билим савияси оширилади.
Тақиқланган моддалар ҳақида маълумотга эга бўлиши ва допингга қарши курашиш, бу борада ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиш ҳамда тренер ва тиббиёт ходимларининг билимини ошириш бўйича дастур ва унинг мобиль иловаси яратилади.
|
12.
|
Допинг қўлланишининг олдини олиш, антидопинг қоидаларини ўргатиш ва допинг назоратини амалга ошириш борасида тренерлар ва тиббиёт ходимлари учун онлайн ва офлайн тарзда малака ошириш курсларини ташкил қилиш.
|
2023 йил якунига қадар
|
Миллий антидопинг агентлиги директори
А. Садиков,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири
А. Икрамов
|
Мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил қилиниши билан йилига 2,5 минг нафар тренерлар ва тиббиёт ходимларининг билими оширилади.
Малака ошириш курсларининг сайёр ҳолда ўтказилиши тингловчилар учун қулайликлар яратади.
|
13.
|
Спортчи ва тренерларнинг допингга қарши курашиш ва допинг профилактикаси бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида 2023 йилги календарь режа асосида таълим тадбирларини ўтказиш.
|
2023 йил якунига қадар
|
Миллий антидопинг агентлиги директори
А. Садиков
|
Спорт федерация (ассоциация)лари ҳамда спорт ташкилотларидаги 15 минг нафар спортчи ва тренерлар қамраб олинади.
|
14.
|
Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг «ADeL» электрон ўқув платформаси асосида ўзбек тилида антидопинг қоидалари бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
|
2023 йил якунига қадар
|
Миллий антидопинг агентлиги директори
А. Садиков
|
Ўзбек тилида 20 та антидопинг электрон ўқув дастурларини ишлаб чиқиш орқали тизимга киритилаётган янгилик ва қўшимчалар мутахассислар эътиборига етказилади.
|
15.
|
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда спорт федерация (ассоциация)лари ҳамда спорт ташкилотларининг биноларида профилактик тарғибот баннерларини ўрнатиш (янгилаш) ҳамда антидопинг бурчакларни ташкил қилиш.
|
2023 йил июль
|
Миллий антидопинг агентлиги директори
А. Садиков,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари
Ш. Махмудов
|
Республикадаги спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари ва спорт клубларида антидопинг қоидабузарликлар ҳақида аҳоли хабардорлиги оширилади.
|
|