1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
IV. Спортда антидопинг соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш
Download 185.24 Kb.
|
ПҚ-149 08.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон қарорига 4-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3457-сон қарорида: а) номланиши ва 1-банддан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин; б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «3. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади»; г) 15-банддаги «Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов» сўзлари «Бош вазири А.Н. Арипов» сўзлари билан алмаштирилсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарорига 1-илованинг 31-позициясидан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5057-сон қарорида: а) номланиши ва 1-банддан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин; б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; в) 7-банддаги «Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов» сўзлари «Бош вазири А.Н. Арипов» сўзлари билан алмаштирилсин; г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-414-сон қарорига 2-илованинг 4-бандидаги «бош директори» сўзлари «директори» сўзи билан алмаштирилсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат Бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-471-сон қарорига 1-илованинг 6.8-позициясидан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/149/0267-сон) Download 185.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling