Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожоновга


Download 23 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi23 Kb.
#1638283

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожоновга

Наманган вилояти Чуст туман, Бибиона МФЙ, Бибиона кўчаси, 553-уйда яшовчи Жўраев Рустамжондан




АРИЗА

Менинг ёшим 55да, оилали, 3 нафар фарзандим бор, маълумотим ўрта. Ота-онадан 7 ўғил, 2 нафар қиз қолганмиз. Отам 90 ёшда 2022 йили вафот этган, онам ҳаёт.


Шу 7та ўғил фарзандлар бола-чақамиз билан отамнинг 1 гектарлик ҳовлисида онам ва биз билан алоҳида-алоҳида қурилган ҳовли-жойларда тинч-тотув яшаяпмиз.
Укам 52 ёшда, оилали, 1 нафар қиз фарзанди бор, у 9-синфда ўқийди.
Отам 30 йил мобайнида онам билан бирга яшамай, онам укаларим уйларида яшаган. Аммо отам 30 йил менинг хонадонимда мен билан яшаган ва вафот қилганларида дафн маромиларини ўзим ўтказдим.
Отамнинг нафақалари 1 млн 800 минг сўм бўлган. Бирга яшаганимиз учун мен топган маблағлар билан оилага сарфлаганмиз.
Лекин нафақаларини эҳсон қилардилар. Ҳозирда отамдан ҳеч бир моддий бойлик қолмаган. Отам тирикликларида вафотидан кейин ҳеч бир талашув бўлмаслигига ишониб, бирортамизга расмий “Васиятнома” қолдирмаган.
Эндиликда эса укам Жўраев Тохир отамдан ҳеч бир бойлик қолмаганини билган ҳолда, отамиз мулкидан пул талаб қилмоқда.
Укам ва мен Россия давлатида меҳнат қилиб, ўзимизга тўқ ҳолатда яшаймиз. Шундай бўлишига қарамай укам мерос талаб қилиб, мени тинчлигимни бузмоқда.
Айниқса спиртли ичимлик ичиб келганида зўравонлик қилмоқда. Участка нозири Камолиддин ҳам тартибга келтиролмаяпти. Отам билан 3 йил гаплашмай, хабар ҳам олмаган.
Охир-оқибат сиз Вазирга мурожаат қилмоқдаман. сизнинг назоратингиз туфайли оилам тинчлигини сақлаш учун қонунга асосланиб, укам Тохирни тартибга келтирилишини сўрайман.


Аризачи: Р.Жўраев


Телефон: +99891 352-99-68
Download 23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling