Наманган Вилояти Чуст туман ҳокими


Download 17.7 Kb.
Sana22.10.2023
Hajmi17.7 Kb.
#1715119
Bog'liq
Namangan Viloyati1


Наманган Вилояти
Чуст туман ҳокими
Б.И.Ҳамдамовга
Чуст туман “Лайлак уя”
Маҳалласида истиқомат
Қилувчи фуқаролардан

Ариза
Ассалому алайкум хурматли! Бекзоджон Исмоиловжанович Хамдамов. Бизларким Чуст тумани “Лайлак уя” махалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Сиз ва сиз рахбарлик қилаётган Чуст туман хокимлиги маъмуриятига сиҳат-саломатлик, тинчлик-тотувлик, оилавий хотиржамлик тилаб қолиб. Ушбу аризамиз орқали сизнинг жонкуярлигингиз, халқ дарди билан яшаб меҳнат қилаётганингиз биз фуқароларга маълум. Хурматли Бекзоджон Исмоилжанович хабарингиз бўлса Чуст туман “Лайлак уя” маҳалласидаги бир қатор кўчаларида тоза ичимлик суви йўқлиги, бинобарин фуқаролар Каркидон қишлоғимиздаги ўтувчи сой сувларидан фойдаланишади. Ушбу сой суви Чуст туман СЭС бўлими томонидан яроқсиз деб топилган бўлсада, ушбу сой сувидан фойдаланиб келинмоқда. Мисол учун Чуст туман “Лайлак уя” маҳалласидаги “Дўстлик”, А.Навоий “Лолазор”, ”Ёшлар” кўчасида истиқомат қилувчи хонадонлар 1-2 км масофада шахсий автомобилларида бошқа техника воситаларида қишлоғимиздаги сой сувларини ташиб истеъмол қилишади. Бу масала юзасидан Чуст туман “Лайлак уя” МФЙ раиси Д.Сулаймоновга бир неча бороғзаки мурожаатимизга қарамай бу масала юзасидан хеч қандайчора тадбирларини ишлаб чиқмаяпти. Фақат қилиб беради дан бошқа гап йўқ. ”Лайлак уя” маҳалласи “Дўстлик” кўчасида 850 мт водопровод шланкалари ёрилиб шу кўчадаги ахоли икки йилдан буён ичимлик сувини ташиб ичамиз бундан ташқари элликтадан ортиқ хўжаликлар томидан тортилган сим ёғочлар йўқ. Маҳалла раисига оғзаки айтиб чарчадик. “Лайлак уя” маҳалласини қабристон атрофидаги кўчаларга бетон сталбаларни ўрнатиб қўйди. Аслида шу кўчаларда сим ёғочлар бор. “Дўстлик” кўчасидаги аҳоли ёшлардан иборат шу кўчага сим ёғочлари йўқ . Мазалла раиси хонадонбай юриб халқ дардини тингламайди. Хурматли Бекзоджон Исмоилжанович биз фуқаролар телевидения, ахборот воситалари, газета ва журналларда эшитиб кўриб ўқиб келмоқдамиз. Президентимизнинг 2022 йил май ойидаги ПҚ-257 сонли қарорлари бўйича аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш юзасидан ушбу қарорга биноан биз Чуст туман “Лайлак уя” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар сизга ва сиз рахбарлик қилаётган Чуст туман ҳокимлигига ишониб бизнинг кўчаларимизга ҳам ичимлик суви кириб келишига умид қилиб қоламиз. Хурматли Бекзоджон Исмоилжонович юқоридаги масала юзасидан Чуст туман “Лайлак уя” МФЙ раисига ишониб биз фуқароларни сизга бўлган ишонч ва умидимизни сўндириб қўймайсиз деган кайфият билан сизга мурожат этмоқдамиз.


Хурматли Бекзоджон Исмоилжонович Хамдамов Чуст туман “Лайлак уя” маҳалла фуқаролари ушбу масала юзасидан оқилона ва одилона қарорингизни кутиб қолади.
Бизга бундай маҳалла раиси керак эмас халқ билан иши йўқ Бизга олдинги маҳалла комимизни маҳалла раиси бўлишини истаймиз ёки раис керак. Бу раис бу лавозимга лойиқ эмас.
Чуст туман “Лайлак уя” маҳалла фуқаролари.
Download 17.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling