Миллатлараро тотувлик тинчлик ва диний багрикенглик узбек халкининг юксак кадриятидир. Миллатлараро тотувлик, дин ва


Download 24.45 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi24.45 Kb.
#1530773
Bog'liq
Мамасиддиқова Комила


Миллатлараро тотувлик тинчлик ва диний багрикенглик узбек
халкининг юксак кадриятидир.


Миллатлараро тотувлик, дин ва
эътиқод юксаклигини таъминлаш айни
замоннинг муҳим вазифаларидандир.

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрда бўлиб ўтган 28-сессиясида Бағрикенглик тамойиллари тўғрисидаги Декларация қабул қилинган эди. Шундан буён мазкур сана “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонлаб келинади. Бундан кўзланган асосий мақсад дунё халқларини бағрикенгликка, тинчликни асраб-авайлашга ҳамда ижтимоий-иқтисодий фаровонликка эришишга чорлашдир.
Бош қомусимизда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакиллари миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий холатидан қатъий назар Ўзбекистон ҳалқини ташкил қилиши ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шунингдек эътиқод эркинлиги мустаҳкамланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар”.
Халқимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани, инсонларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги таъминланаётганлиги юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Мамалакатимизда юздан ортик миллат вакиллари биргаликда аҳил, хамжиҳатликда яшашларининг ўзида ҳам маданий, ҳам маънавий жиҳатдан юксалишга яққол мисол бўла олади. Шу билан бирга, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда, ўзлари ҳоҳлаган йўналишларида таълим олишлари ва касб эгаллашлари, фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Мустақиллик йилларида улар учун ўз она тилларида ҳар хил турдаги мажмуавий нашрлар, турли ўқув курслари, оммавий ахборот воситалари орқали турли кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва шу каби шароитларнинг яратилиши ўзбек халқининг миллатлараро тотувлиги, диний бағрикенглигидек юксак қадриятларга эга эканлигига яққол мисол бўла олади. Шу ўринда собиқ Президентимиз И. А. Каримовнинг пурмаъно сўзлари қулоғим остида жаранглайди:-“Яхшилик нур келтиради, ёмонлик зулмат дейдилар. Ўзбекистоннинг келажаги яхшилик пойдеворига қурилмоғи шарт. Чунки фақат яхшилик боқий яшайди. Одамларнинг одамларга яхшилиги! Юртдошларнинг юртдошларга яхшилиги! Миллатдошларнинг миллатдошларга яхшилиги! Бу Ўзбекистоннинг шиоригина эмас, даъватига, чақириғига, хислатига айлансин. Яхшилик қилган миллатни ҳурматлаш, яхшилик қилган авлодни эъзозлаш тафаккур оламининг қуёшига айлансин”. Қай гўшага бормасинлар, ким билан суҳбатлашмасинлар миллийлигини йўқотмаган ўзбек халқининг фариштали юзларида мамнунлик, ишонч барқ уриб турганини таъкидлашлари бежиз эмас.
Буюк аждодларимиздан мерос бўлиб қолган бебаҳо маънавий бойлик, бағрикенглик – асл қадриятларимизнинг намунасидир. Ҳар қандай шароитда ҳам бир-бирига меҳр кўрсатиши, ўзида борини илиниши, иссиқ бағридан жой бериши, оғир дамларда беминнат ёрдам қўлини чўзиши маънавий дунёсининг маржон, гавҳарларининг нурлари ила ўзбек миллий қадриятларини намойиш қилаётгани хозирги замон ёшлари харакатларида, ҳар бир ўзбек оиласида, маҳалла-кўй ҳашарларида, тўю-шодиёналарида ўз аксини топаяпти.


Жимжитлик...
Ҳайрат...
Нафрат...
Алам...
- Салом!
- Салом... Ҳуш келибсан...
- Фашист... ўлдираман... фашист... ўчимни оламан... қонхўр фашист...
- Бўлди, бас қил, қўй энди, нима бўлди сенга?!.
- Мени шундай кутиб оласизлар деб ўйламаган эдим. Мен уни ўлимдан
қутқариб қолгандим. Ота-онаси бомба остида қолиб ҳалок бўлган. Хеч
кими йўқ. Менга у ўз укамдек бўлиб қолган эди... Яхши қилмадиларинг...
Бу - ўзи олийжаноб ишлари билан намуна бўла олган бир кекса оила
вакилларининг раҳмдил, меҳрибон фарзандлари сўзлари эди!

  • Фашист эмасман... фашист эмасман...

Аламли нигоҳлар ичида қолган Клавман шу сўзларни такрорлаб қоча бошлади. Бир зумда ҳаёлидан ўзигагина аён бўлган инсоний туйғулари мавжланган Маҳкамовлар болани қайтаришга ҳаракат қилишди.

  • Йиғлама болам, йиғлама. Сенда айб йўқ, сени хеч ким хафа қилмайди.

Болаларимдан ўпкалама, улар ёш бўлса ҳам бошларига кўп мусибат тушган.
Шу ерда ўзининг беғубор қалби ила хатто бошқа турли миллат вакиллари фарзандларини бир-бирига оқибатли, меҳрли бўлишига чақирган мунисгина онахон болаларнинг нафратларини оқлашга уринади.

  • Кир, Густав, киравер!

  • Бу ўзингнинг уйинг. Тортинмасдан киравер, келавер ўғлим! – бу –

уруш йиллари етим қолган норасидаларни ўз бағрига олиб, уларга ота-она меҳр-муҳаббатини баҳш этган Тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг рафиқаси Баҳри Акрамованинг сўзлари.

  • Ҳа, нега турибсизлар, уйга кирамиз! – бу – бошқа миллат вакили бўлса ҳам

худди бағри кенг ўзбек( Шоаҳмад Шомаҳмудов ва Баҳри Акрамова)ларга ўхшаб қолган рус фарзанди эди.
Шу воқеаларни ёдга олар эканман, ҳар сафар кўзимдан ёш қуйилаверади. Бу ёшлар – мени шундай меҳрибон, самимий, оқкўнгил, бағрикенг ўзбек тупроғида нафас олишимни раво кўрган Тангримга шукроналик мисолидаги дурдона ёшлари!
Минглаб бегуноҳ бошлар ёстиқларини қуритган уруш исканжасида турса ҳам, ўзлигини йўқотмаган, ҳамма замонларда ҳам келажак авлод учун муносиб ўрнак бўла оладиган бағрикенг инсонларни ўзида мужассам қилиб турган Ўзбек элида туғилганимдан фаҳрланаман!
Асрлар давомида маърифатсеварлик, қудратлилик, юксак маънавият, илм йўлидаги фидокорлик, адолатнинг одил чўққиси каби фазилатлари билан, муқаддас динимизга сидқидилдан хизматлари билан муносиб ўрнак, ибрат бўлиб келаётган кўпгина аждодларимиз, айниқса, Бухорий, Яссавий, Имом ат-Термизий, Ибн Сино, Беҳбудий, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Нақшбандлар ва уларнинг ўлмас асарлари хозирги давр ёшларимизни тарих ва келажак билан яшашларига рағбат бўла олади.
Ислом дини дунё маънавияти ва маърифатининг юксалишига катта ҳисса қўшиб келган илоҳий неъмат. Мустақиллик йилларидан буён динимиз билан бирга тинчлигимиз, осойишталигимиз, ўз она тилимиз, миллий урф-одатларимизнинг тикланиши –истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиздир.
Республикамизда юзлаб масжидлар, черковлар, ибодат уйлари қурилди ва қайта таъмирланди. Шу билан бирга ота-боболаримиз ҳайкаллари билан бир қаторда Ганжавий, Руставели, Пушкин, Шевченколарнинг ҳайкаллари ҳам кўча ва майдонларимизда қад рослади. Буларнинг бари миллатлараро тотувлик, аҳиллик ва диний бағрикенгликнинг бир кўринишидир.
Ҳа, Ўзбекистон – зиёратгоҳ шаҳарлардан бирига айланган! Қадимий миноралар билан бир қаторда замонавий биноларнинг ҳам сон-саноғи йўқ.
Йиллар, асрлар синовида тобланган, кўпни кўрган, бугун эркинлик ҳавосидан нафас олиб яшаётган, ўз қадр-қимматини, инсоний шаънини, не-не улуғ зотларнинг ворислари эканини, ўзлигини англаган, миллий ғурур ва ифтихорини тиклаган, халқаро майдонда ўзига муносиб ўрин эгаллаб бораётган, ўз кучи ва эртанги кунига ишонган, ўз юрти, ўз фарзандларининг келажаги фаровон бўлишига интилаётган бизнинг халқимизни ҳеч қандай куч чалғитолмайди!
Download 24.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling