1. Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


Download 31.5 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi31.5 Kb.
#1790830
Bog'liq
ПҚ-93 14.03.2023




[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);

2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар. Фахрий ёрлиқлар;

3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Маҳалла тизими ходимлари куни белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги ПҚ-3132-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Сўнгги йилларда маҳалланинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига алоқадорлигини янада кучайтириш, хусусан бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Маҳаллада маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли бешлигининг ўзаро мувофиқлаштирилган фаолияти йўлга қўйилиб, жойлардаги муаммоларни маҳалланинг ўзида аниқлаб, уларни комплекс ёндашув асосида ҳал этиш амалиёти жорий этилди.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш ҳамда маҳалла ходимларини рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги ПҚ-3132-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
кўкрак нишонини топшириш вақтини 1 сентябрь — Мустақиллик куни арафасидан 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни арафасига кўчириш;
кўкрак нишонини топшириш вазифасини Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги зиммасига ўтказиш.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 март,
ПҚ-93-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги ПҚ-3132-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-иловада:
а) 2-банддаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 3 январь санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) тақдим этилади»;
в) 4 — 6-бандлардаги «маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 8-9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тантанали вазиятда топширилади.
9. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларнинг маҳалла тизими ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ва ибратли фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда туман (шаҳар) марказларидаги «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларига ўрнатиладиган «Маҳалламиз ифтихорлари» ахборот пешлавҳасининг намунавий шакли камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланади».
2. 3-иловада:
а) тўққизинчи хатбошидаги «Mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash» сўзлари «Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Kambag‘allikni qisqartirish», иккинчи сатрда «va bandlik vaziri» («Times new Roman Bold» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган».


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)

Download 31.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling