1. Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар


Download 44.08 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi44.08 Kb.
#1150247
Bog'liq
LexUz 325709


[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;

2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 20-сон, 160-модда; 2003 й., 15-16-сон, 123-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда, 20-сон, 236-модда, 34-35-сон, 394-модда; 2005 й., 22-сон, 159-модда, 27-сон, 191-модда; 2006 й., 22-сон, 195-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2010 й., 18-19-сон, 141-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида» 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Жамғармага юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.1-иловага мувофиқ вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, бошқа хўжалик бирлашмалари, банклар, халқаро, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари, хорижий компанияларнинг Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси муассислари сифатида қатнашиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ёшларнинг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Жамғарма ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил этишда фаол қатнашсинлар.
2. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2-иловага* мувофиқ таркибда Ҳомийлик кенгаши тузилсин.
*2-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти республика даражасида Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг раиси эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма минтақавий филиалларининг ҳомийлик кенгашлари тузилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жўқорғи Кенгес Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда минтақавий филиаллар ҳомийлик кенгашларининг раислари ҳисобланадилар.
Болалар спорт иншоотларининг моддий базасини қуриш бўйича қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши юзасидан масъулият шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами , 2003 й., 15-16-сон, 123-модда)
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тузилмаси, унинг чекланган ходимлари сони 18 кишидан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси ва минтақавий филиалларнинг намунавий тузилмаси 3, 4, 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Белгилансинки, Жамғарма аппарати ва унинг минтақавий филиаллари таъминоти Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4. Жамғарманинг Ҳомийлик кенгашига:
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат тузилмаларини, шунингдек хорижий шериклар маблағларини жалб этишни таъминлаш;
болалар жисмоний тарбияси ва спортини ривожлантиришга изчил ёндашувларни, шунингдек болалар спорт иншоотлари лойиҳаларининг намунавий, илмий асосланган негизда ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Жамғармага унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда, унинг моддий-техника ва молиявий базасини мустаҳкамлашда ҳар томонлама кўмаклашиш;
Жамғарма томонидан тўпланган маблағлардан мақсадли (йўналишлар бўйича) ва қонуний равишда фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш, Жамғарма ижро этувчи директорининг ва унинг тузилмаларининг Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботини мунтазам равишда эшитиш;
Жамғарманинг таъсис конференциясини ўтказишда, уни ноҳукумат халқаро ташкилот сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда ва унинг тузилмалари раҳбарларини тасдиқлашда кўмаклашиш тавсия қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда Жамғарма дирекцияси билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Жамғарма, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2005 йилгача мамлакат аҳоли пунктларида болалар спорт комплексларини жойлаштириш ва ривожлантириш схемасини 2003 йил 1 январгача ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этсин, бунда уларнинг ҳудудлар бўйича оқилона жойлаштирилишини, шунингдек замонавий талабларга мувофиқ техника билан жиҳозланишини назарда тутсин.
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ болаларнинг ижтимоий ва ёши хусусиятларини ҳамда болалар ва ёшларнинг жисмоний тарбия-спорт тайёргарлигига эҳтиёжини, шунингдек болалар спорт комплексларининг санитария-гигиена ва маиший шароитларига қўйиладиган юксак талабларни ҳисобга олувчи болалар спорт комплексларининг базавий намунавий лойиҳалари тендер асосида ишлаб чиқилишини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма болалар спорт комплекслари базавий намунавий лойиҳаларининг буюртмачиси этиб белгилансин, бош лойиҳалаштириш ташкилоти функциялари «Давархитектқурилиш» қўмитасининг «ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамиятига юклансин.
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Белгилансинки, экспертизадан ўтмаган ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилмаган болалар спорт комплексларини қуриш қатъий тақиқланади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Жамғарманинг минтақавий филиалларини жойлаштириш, уларни ўз функцияларини бажаришлари учун мебель ва зарур техника, алоқа воситалари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи дирекциясини жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.
9. «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси шартнома асосида Жамғарма дирекциясини хизмат автотранспорти билан таъминласин, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги эса Жамғарма буюртманомасига кўра Жамғарма марказий аппаратини ва унинг минтақавий филиалларини зарур алоқа, шу жумладан Ҳукумат алоқаси воситалари билан жиҳозласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 31 октябрь,
374-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорига
1-ИЛОВА
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси муассисларининг
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами , 2005 й., 27-сон, 191-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
8. Давлат солиқ қўмитаси
9. Матбуот ва ахборот агентлиги
10. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
13. «Асака» банки
14. «Ўзсаноатқурилишбанк»
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. «Ипотека» - банк»
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 159-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. «Агробанк» АТБ
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
17. «Ўзбекинвест» компанияси
18. «Ўзбектуризм» миллий компанияси
19. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси
20. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси
21. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси
22. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси
23. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси
24. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Навоий кон-металлургия комбинати
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарори — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами , 2004 й., 20-сон, 236-модда)
26. Олмалиқ кон-металлургия комбинати
27. «Ўзбекенгилсаноат» компанияси
28. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси
29. «Ўзфармсаноат» давлат концерни
30. «Ўзавтосаноат» уюшмаси
31. «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси
32. «Озиқовқатсаноат» уюшмаси
33. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси
34. «Ўзавтойўл» давлат концерни
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
37. «Ўзулгуржисавдо» акциядорлик компанияси
38. Ёшларнинг «Камолот» ижтимоий ҳаракати
39. «Соғлом авлод учун» жамғармаси
40. Ўзбекистон болалар жамғармаси
41. «Ватанпарвар» ташкилоти
42. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши
43. «Маҳалла» жамғармаси
44. «Кураш» халқаро уюшмаси
45. «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси
46. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Хорижий фирмалар, банклар ва компанияларнинг вакиллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Download 44.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling