Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўҒрисида
Download 22.07 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ҲУЗУРИДАГИ «ОТА-ОНАЛАР УНИВЕРСИТЕТИ» ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, бу борада оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппарати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ота-оналарнинг билимларини оширишга қаратилган машғулотларни ўтказиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқсин. 3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда: икки ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида барча фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаларининг низомларини қайта кўриб чиқсин; «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар ва машғулотларни ўтказиш учун фуқаролар йиғинлари биноларида зарур шароитлар яратилишини таъминласин. Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги: «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмалари фаолиятининг доимий мониторингини олиб борсин ҳамда ушбу мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этсин; ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган «Энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис» кўрик-танлови доирасида намунали фаолият олиб бораётган «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш бўйича алоҳида номинацияни жорий этсин. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон) 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари ва аъзолари учун оилада соғлом турмуш тарзини таъминлаш, ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш борасидаги билимларини оширишга қаратилган ўқув семинарларини ўтказиш режасини ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширилишини таъминласин. 6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси тўғрисида намунавий низомнинг 15-банди иккинчи хатбошисидаги «фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси» сўзлари «хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис» сўзлари билан алмаштирилсин. 7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 621-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 171-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. Олдинги таҳрирга қаранг. 8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин. (8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон) Download 22.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling