Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


Download 359 Kb.
bet1/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009




Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал - маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
буйруғи
ПОРТЛАШ - ЁНИШ ХАВФИ БОР КИМЁ, НЕФТ - КИМЁ ВА НЕФТ - ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ УЧУН ПОРТЛАШ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2009 йил 19 январдаги 20-15-15/12-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги № 323 сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. Портлаш-ёниш хавфи бор кимё, нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш корхоналари учун портлаш хавфсизлигининг умумий қоидалари тасдиқлансин.
2. Мазкур Умумий қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Инспекция бошлиғи И. ҲОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 январь,
01-сон
«Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
ПОРТЛАШ-ЁНИШ ХАВФИ БОР КИМЁ, НЕФТ-КИМЁ ВА НЕФТ-ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ УЧУН ПОРТЛАШ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Умумий Қоидалар, Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган.
Қоидалар «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остида ва саноат хавфсизлиги соҳасида фаолиятни амалга ошираётган, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкий шаклидан қатъий назар, корхоналар, ташкилотлар ва жамиятларда қўлланиши учун мўлжалланган.
I боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу «Портлаш-ёниш хавфи бор, кимё', нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш корхоналари учун портлаш хавфсизлигининг умумий қоидалари» ПХУҚ (кейинчалик — Қоидалар) саноат хавфсизлигини таъминлашга, аварияларни, кимё, нефткимё ва нефт-газни қайта ишлаш саноатининг хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ҳолатларини олдини олиш (огоҳлантириш)га қаратилган, шунингдек буғ-, газ- ва чанг-ҳаво портлаш-ёниш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўладиган моддалар фойдаланишидаги бошқа хавфли ишлаб чиқариш объектларига нисбатан талабларни ўрнатади.
2. Қоидалар қуйидаги ҳолатларда қўллаш учун мўлжалланган:
а) хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштиришда, қурилишида, фойдаланишида, қувватини оширишда, қайта таъмирлашда, техникавий қайта таъмирлашда, консервация қилишда ва тугатишда;
заҳарловчи ва оксидловчи моддаларни, шунингдек буғ-, газ- ва чанг-ҳаво портлаш-ёниш хавфи бор аралашмалар ҳосил қилиш хоссасига эга моддаларни сақлаш ва улар билан муомала қилиш билан боғлиқ нефт ва газни қайта ишлаш, кимё ва нефткимё саноатида ва бошқа корхоналарда;
нефт маҳсулотлари билан таъминлашда;
портлаш хавфи бор моддаларни, шу жумладан водород, аммиак, суюлтирилган углеводород гази ва тез алангаланувчи суюқликларни киритган ҳолда, уларни қабул қилишда, сақлашда (тўкиш-қуйиш) ва фойдаланишда;
б) «а» бандида кўрсатилган объектларда фойдаланилаётган техник қурилмаларни тайёрлашда, монтаж қилишда, созлашда, хизмат кўрсатишда ва таъмирлашда;
в) «а» бандида кўрсатилган хавфли ишлаб чиқариш объектларида бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда, фойдаланишда, консервация қилишда ва тугатишда;
г) «а» бандида кўрсатилган хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизасини олиб боришда.
3. Аварияларни ва ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларни олдини олиш бўйича ишларни ташкил қилиш мақсадида, ўз таркибида портлаш-ёниш хавфи бор объектларга эга ташкилотлар саноат хавфсизлигини бошқариш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқадилар ва уларнинг самарали ишлатилишга ва талабларига риоя қилинишини таъминлайдилар,
4. Лойиҳалаш фаолиятини, ҳамда монтаж қилиш, асбоб-ускуналарни ва иншоотларни таъмирлаш, ходимларни ўқитиш бўйича фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ишларни хавфсиз олиб борилишини таъминлаш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқадилар ва самарали ишлатилишини таъминлайдилар.
II боб. Умумий талаблар.
5. Асосланган технологик мақсадга мувофиқликда технологик жараёнини ишлаб чиқиш, технологик чизмаларни алоҳида технологик блокларга бўлиш, уларнинг аппаратурали жиҳозлаш, ўчирувчи ускуналарнинг турини ва уларни ўрнатиш жойларини, назорат, бошқариш ва аварияга қарши ҳимоя воситаларини танлаш, технологик тизимга кирувчи технологик блокларнинг портлаш хавфлилиги минимал даражасини таъминлаши керак.
6. Лойиҳа ташкилоти томонидан ҳар бир технологик блокнинг энергетик даражасини баҳолаш амалга оширилади ва унинг портлаш хавфлигининг тоифаси ҳисоблаш билан аниқланади (Ушбу қоида 1-иловаси), тадбирларнинг ва техник ҳимоя воситаларининг самарадорлигига ва мустаҳкамлигига, ушбу блокнинг ва умуман тўлиқ барча технологик тизимнинг портлаш хавфсизлигини таъминлашда уларнинг лаёқатлилигини асослаб беради.
7. Ҳисоблаш билан аниқланадиган портлаш хавфи бор блокларнинг тоифасини, агарда технологик блокда ишлатилаётган моддалар (хом-ашё, ярим маҳсулот, тайёр маҳсулот)ни давлат стандарти ГОСТ 12.1.007 «Заҳарли моддалар. Хавфсизлик таснифланиши ва умумий талаблар» бўйича 1 ёки 2-синф хавфлилигига тегишли бўлса ёки ўткир йўналтирилган ҳаракат механизмига эга бўлса, бир поғона юқори деб қабул қилиш керак.
8. Технологик аппаратурада зарарли моддалар ёки уларнинг ҳосил бўлиш имконияти мавжуд бўлса, портлашда, ёнғин ва бошқа ҳалокат содир бўлган ҳолатларида ходимларни бу моддалар таъсиридан зарур ҳимоя қилиш чоралари ташкилот томонидан ишлаб чиқилади.
9. Портлаш-ёниш хавфи бор технологик жараёнларни олиб борилиши маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида технологик регламентларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва келишиш ҳамда уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби ўрнатилган тартибда белгиланади.
Технологик чизмага, аппаратурали жиҳозлашга, назорат, алоқа, хабар бериш ва ҳалокат содир бўлишига қарши автоматик ҳимоя АҚАҲ (Аварияга Қарши Автоматик Ҳимоя) тизимларига ўзгартириш киритиш, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўйича саноат хавфсизлигида экспертизанинг ижобий хулосаси бор бўлса, лойиҳа ишлаб берувчилар ёки шундай объектларни лойиҳалаштиришга ихтисослашган ташкилот билан келишилган ҳолда, лойиҳа ва техник ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, амалга оширилиши мумкин. Киритилган ўзгартиришлар тўлиқ барча технологик тизимнинг ишчанлигига ва хавфсизлигига салбий таъсир қилмаслиги керак.
10. Суюқ ёки қаттиқ ҳолдаги суюлтирилган ПМ (портловчи моддаларни) олиш, қайта ишлаш ва ишлатилиши билан боғлиқ бўлган корхоналар ва алоҳида технологик жараёнлар учун меъёрий ҳужжатларга мувофиқ портлашда ҳимоялаш ва портлашни огоҳлантирувчи чоралар ишлаб чиқилади.
11. Технологик блокларнинг I тоифали портлаш хавфлилигини ўз таркибига эга бўлган корхоналарда, янги технологик жараёнлар ёки уларнинг алоҳида босқичларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба ишларини, янги ишлаб чиқилаётган асбоб-ускуналарнинг асосий намуналарини синашни (тажриба қилиш), автоматизация воситалари ва тизимини синаб кўришни белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
12. Технологик ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир портлаш-ёниш хавфи бор объектлар учун корхона томонидан ҳалокат содир бўлиш ҳолатларига йўл қўймаслик режалари ишлаб чиқилади, унда ҳалокат содир бўлиш ҳолатларини бартараф қилиш ва ҳалокат ҳақида огоҳлантириш бўйича ходимларнинг ҳаракатлари назарда тутилади, агар улар келиб чиққанида оғир оқибатларини йўқ қилиш ва максимал камайтириш, ҳамда бу шароитда ишлатиладиган техник тизим ва воситалар назарда тутилади.
Ҳалокат содир бўлиш ҳолатларини йўқ қилиш режалари «O’ZKIMYOSANOAT» ДАК ва «O’ZBEKNEFTGAZ» МХК(РПА) корхоналарининг портлаш-ёниш хавфи бор объектларида ҳалокат содир бўлиш ҳолатларини йўқ қилиш режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялари»га мувофиқ тайёрланади.
13. Портлаш-ёниш хавфи бор корхоналарда нохуш воқеаларни тафтиш қилиш, меъёрий технологик тартибдан хавфли чекиниш сабабларини таҳлил қилиш ва бу меъёрларга риоя этишни назорат қилиниши Давлат «Саноатконтехназорат» инспекциясининг қўлланадиган ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
14. «Саноатконтехназорат»нинг назорати остидаги объектларда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш, ҳалокат ҳодисалари содир бўлса, белгиланган тартибда текшириш (суриштирув) ва ҳисобга олиш ишлари амалга оширилади.
15. Саноат хавфсизлиги бўйича меъёрий-техникавий ҳужжатлардаги талаблар бўйича ходимларни ўқитиш, йўриқнома (кўрсатма) бериш ва аттестациядан ўтказиш ва мустақил ишга қўйиш тартиби «O’ZKIMYOSANOAT» ДАК корхоналарида ишловчиларнинг техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома бериш, ўқитиш ва билимларини синаш тартиби ҳақидаги Низом РХ-003-06(РД-003-06) билан аниқланади.
16. Ишларни бажаришда хавфсизлик амалий кўникмаларини олиш, портлаш хавфи I ва II тоифали блоклари бор технологик объектларда авариялар ҳақида огоҳлантириш ва уларнинг оқибатини йўқ қилиш учун бу объектларда технологик жараённи олиб бориш ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш билан бевосита банд бўлган барча ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар замонавий ўқитиш техника воситаларидан фойдаланган холда тайёргарлик курсини ўтадилар ва кўникмаларини ўзлаштирадилар (тренажёрлар, ўқув машғулот полигонлари ва бошқалар). Ушбу мақсадда белгиланган ташкилотлар ҳақиқий динамик модели максимал яқинлаштирилган жараёнини ва ҳақиқий бошқарув воситаларини ўз ичига олган компьютер тренажёрларига эга бўлиши керак (функционал клавиатуралар, жадвал экран шакллари ва бошқалар). Компьютер тренажёрларда ўқитиш ва амалий кўникмаларни ўзлаштиришда технологик жараён ва бошқарув тизими намунавий ва штатсиз кутилмаган ва авария вазиятларида ишга тушириш, режали ва аварияли тўхтатишни ўзлаштирилишини таъминлаши керак.
Ходимларни мустақил ишга тушишига рухсат бериш, олиб борилган ўқитиш ва тренинглар натижаларини ҳужжатларда расмийлаштирилишига мувофиқ амалга оширилади.
Бошланғич тренинг хизмат кўрсатилаётган қурилмаларни (объектларни) ишга тушириш, меъёрида ишлаш, кутилмаган ва авария вазиятларида режали ва аварияли тўхташларидаги ҳаракатлари бўйича билимларини ва кўникмаларини ўзлаштирилишини ўз ичига олиши керак. Бошланғич тренингдан ушбу қурилма объектга янгидан қабул қилинаётган барча ходимлар ишга тушишга рухсат берилишидан олдин ушбу қурилмада камида икки йил мустақил ишлаш стажи бор барча ишчилар ўтиши керак.
Такрорий тренинг бошланғич тренинг каби худди ўша дастур бўйича кўникмаларни ўзлаштирилишини ўз ичига олиши керак ва ундан бир ойдан кўпроқ ишда бўлмаган барча ходимлар ўтиши керак.
Даврий тренинг хизмат кўрсатилаётган қурилма объектини ишга тушириш, кутилмаган ва ҳалокат содир бўлиш вазиятларида, режали ва ҳалокатли тўхтатишдаги ҳаракатлари кўникмаларини ўзлаштирилишини ўз ичига олиши керак. Даврий тренингдан ярим йилда бир маротаба барча ходимлар ўтадилар.
Корхона объектларни ишга тушириш, меъёрда ишлаш, режали ва аварияли тўхтатишда кўникмаларни ўзлаштириш учун дастурлар технологик регламентлар ва бошқа технологик меъёрлар асосида ишлаб чиқилади.
Кутилмаган ва аварияли вазиятларда кўникмаларни ўзлаштириш учун дастурлар сценарийлар асосида ишлаб чиқилади. Янги яратилаётган ва қайта таъмирланаётган объектлар учун сценарийлар, лойиҳа ишлаб (чизиб) берувчи лойиҳа ташкилоти ишлаб бериши керак, ишлаётган корхоналар учун лойиҳани ишлаб берувчи — лойиҳа ташкилоти билан ёки ушбу технологик жараённи лойиҳалаштиришга ихтисослашган лойиҳа ташкилоти билан келишилганлиги бўйича хавфли корхона объектлардан фойдаланаётган ташкилот томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин.
17. Технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналардан, қувурлардан ва арматуралардан, назорат тизимидан, ҳалокатга қарши ҳимоясидан, алоқа ва хабар бериш, энергия таъминоти, воситаларидан ҳамда бино ва иншоотлардан: фойдаланиш ва таъмирлашни ишончли ва хавфсиз даражада олиб бориш бўйича ишларни ташкил; техник хизматлар орасида техника хавфсизлиги талабларини таъминлаш учун (технология, механика, энергетика, назорат-ўлчаш асбоблари ва автоматика ва бошқалар) вазифаларни жавобгарлик чегараларини тақсимлаш, ҳамда фойдаланиш, таъмирлаш ва бошқа техника ҳужжатларининг рўйхати ва ҳажмлари, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг қоидалари, меъёрлари, қарорлари ва бошқа раҳбарлик ҳужжатларига, давлат стандартларига ва бошқа меъёрларга асосланган ҳолда саноат хавфсизлигини таъминловчи талабларни белгилайдиган ташкилотнинг буйруқлари ёки бошқа фармойиш ҳужжатлари билан белгиланади.
III боб. Технологик жараёнларда портлаш хавфсизлигини таъминлашга талаблар.
18. Ҳар бир технологик тизимлар учун технологик блокларда портлаш хавфсизлигининг максимал камайтириш бўйича чоралар назарда тутилиши керак, унга қуйидагилар киради:
технологик асбоб-ускуналар ичида портлаш ва ёнғинларнинг олдини олиш;
технологик асбоб-ускуналарни бузилишлардан ҳимоя қилиш ва авария ҳолатларидаги герметикликни бузилишида ундан атмосферага ёнувчи моддаларни максимал даражада отилиб чиқишини чеклаш;
корхона (ишлаб чиқариш) бинолари, иншоотлар ва ташқи қурилмалар ҳажмида портлаш ва ёнғинлар содир бўлиш имкониятларига йўл қўймаслик;
ишлаб чиқариш бинолари, ва ташқи қурилмалар ҳажмида портлаш ва ёнғинларнинг оғир оқибатларни камайтириш.
19. Технологик жараёнлар шундай ташкил этилиши керакки, ундаги параметрларнинг регламентланган қийматларида тизимда портлаш имкониятларига йўл қўймаслик керак. Портлаш хавфлилигини аниқловчи жараён параметрларнинг регламентланган қийматлари, уларнинг ўзгаришига йўл қўйиладиган диапазон, жараённи ўтказишни ташкил этиш (аппаратурали жиҳозлаш ва технологик аппаратлар конструкциялари, ишлатилаётган моддаларнинг фазовий ҳолати, гидродинамик режимлар ва бошқалар) жараённи (тайёрловчи) ишлаб чиқувчи томонидан параметрларнинг критик қийматлари ёки жараёнда иштирок этаётган моддалар мажмуи ҳақидаги маълумотлар асосида жараённи ишлаб чиқувчи томонидан ўрнатилади.
20. Хар бир технологик жараён учун параметрларнинг критик қийматларининг мажмуи аниқланади. Параметрларнинг ўзгаришга рухсат этилган диапазони технологик жараённинг тавсифини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
21. Бошқарув тизимининг технологик тавсифи ва Аварияга Қарши Автоматик Ҳимоя талаб этилган диапазонда (асбобларнинг аниқлик тоифаси, ўлчаш тизими инертлилиги, ўлчаш диапазони ва бошқалар) жараён параметрлари қийматининг ўзгаришлигига мос келиши керак.
22. Параметрларнинг белгиланган чегарадан ташқарига чиқиш усул ва воситалари, ишлаб чиқариш (корхона)даги лойиҳа ҳужжатлари ва технологик регламентларда келтирилади;
а) Алоҳида технологик жараён ёки унинг босқичларини портлаш-ёниш хавфсизлиги шароитида олиб бориш қуйидагича таъминланади:
портлаш-ёниш хавфи бор аралашмалар еки маҳсулотлар ҳосил бўлишини максимал камайтириш ёки йўл қўймаслик шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўзаро таъсирдаги компонентларни рационал танлаш;
компонентларни дозалашни рационал режимини танлаш, регламентланган қийматлардан уларнинг ўзаро нисбатининг оғиши имкониятларидан сақлаш (олдини олиш) ва тизимда портлаш хавфи бор концентрациялар ҳосил бўлишини олдини олиш;
физикавий-кимёвий жараёндан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) томонидан белгиланган, зарур бўлган вақтда технологик муҳитга қўшимча моддаларни инерт суюлтиргич — флегматизаторлар, инерт суюлтириш ҳосил бўлишига олиб келувчи моддалар ёки портлаш-ёниш хавфи бор аралашмаларни ҳосил қилинишига тўсқинлик қилувчи моддалар олиб кириш билан;
жараёнининг гидродинамик тавсифини (муҳитнинг ҳамда компонентларнинг аралаштириш, ҳаракатланиш усуллари ва режими, оқимнинг босими ва тезлиги) ва иссиқлик алмашиш тавсифини (иссиқлик босими, иссиқлик узатиш коэффициенти, иссиқлик алмашиш юзаси ва шу кабилар), аппаратларнинг геометрик параметрларини ва бошқаларни рационал танлаш билан;
портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил бўлишини камайтирувчи ёки йўл қўймайдиган фазо ҳолатидаги компонентларни ишлатиш билан;
портлаш-ёниш хавфини камайтирувчи технологик муҳит ҳолатининг параметрлари қийматини (таркиб, босим, ҳарорат);
ишончли энергия таъминотини танлаш билан.
б) Технологик тизимнинг портлаш-ёниш хавфсизлиги қуйидаги оптимал шароитлар билан таъминланади:
лойиҳалаш босқичида аниқланадиган минимал имкониятларга эга нисбий энергетик потенциали (Qв) билан унга кирувчи технологик блоклар технологик тизимни рационал танлаш билан;
портлаш хавфсизлиги даражасини камайтиришга имкон берилиши билан алоҳида технологик операцияларни жараёнлар ёки босқичлар қаторига тақсимлаш (бўлиш) (бир нечта босқичга компонентларни аралаштириш, жараёнларни реакцион ва масса алмашишга бўлиш ва бошқалар) ёки бир нечта жараёнларни битта технологик операцияга жамлаш (бирлаштириш) (реакцион реакцион билан, реакцион масса алмашиш билан ва бошқалар) билан;
кейинги операцияларда портлаш-ёниш хавфи бор муҳит келиб чиқишини олдини олиш мақсадида технологик тизимга қўшимча жараён ёки босқич киритиш (портлаш-ёниш хавфи бор аралашма ҳосил бўлиш имконини берувчи аралашмалардан тозалаш ёки кейинги босқичларда хавфсизлик (муҳитини) даражасини ошириш ва бошқалар) билан.
23. Таркибига, даврий ҳаракатдаги, алоҳида аппаратга кирувчи, узлуксиз ҳаракатдаги технологик тизим учун узлуксиз технологик линиялардан даврий ҳаракатдаги аппаратларни ўчириш (ёқиш)да регламентли операциялар олиб боришда портлаш хавфсизлигини таъминловчи чоралар ҳамда ўчиришдан сўнг уларда олиб бориладиган операциялар назарда тутилади.
24. Технологик жараён олиб борилишида регламентланган режимдан оғишда портлаш-ёниш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлиши технологик қурилмалар (асбоб-ускуналар, қувурлар, аппаратлар, технологик эҳтимоли бор линиялар ва бошқалар) инерт газлар, флегмалаштирувчи қўшимчаларни узатиш тизимлари билан ёки портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлишини ёки ёнғин чиқиш манбаи бор бўлганда, уларда портлаш имкониятларини олдини олувчи бошқа техника воситалар билан таъминланадилар. Инерт газлари ва флегмалаштирувчи қўшимчаларни узатиш тизимини бошқаришда технологик жараённи олиб боришдаги ўзига хос хусусиятларига қараб масофадан бошқариш амалга оширилади (қўлда ёки автоматик равишда). Ўз таркибида I ва II тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларга эга ишлаб чиқаришлар учун инерт муҳитлар узатишни автоматик бошқариш III тоифа технологик блокли ишлаб чиқаришлар учун автоматик эмас, масофадан бошқариш назарда тутилади, QB < 10 да жойи бўйича қўлда бошқаришга рухсат берилади.
25. Асбоб-ускуналарни (аппаратлар, қувур қисмлари ва бошқалар) ишга тушириш ёки тўхтатишда технологик тизимларини портлаш хавфсизлигини таъминлаш учун портлаш хавфи бор аралашмалар тизимда ҳосил бўлишини олдини олишга махсус чоралар (шу жумладан инерт газлар билан пуфлаш) назарда тутилади.
Лойиҳа ҳужжатларида технологик ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва ҳаракатсиз зоналар ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун уларни инерт газлари билан пуфлаш усуллари, асбоб-ускуналарни ишга тушириш ва тўхтатиш режим ва тартиби регламентланади.
Пуфлаш самарасини назорат қилиш, чиқиб кетаётган газларда кислород ва (ёки) ёнувчи моддалар миқдори бўйича автоматик режимда ёки намуналарни даврий олиш усули билан, пуфлаш жараёнини ўтказишнинг аниқ шартларини ҳисобга олган ҳолда, амалга оширилади.
26. Ҳар бир технологик объект учун инерт газларнинг ва уларни транспортда ташиш усули технологик тизимнинг ишлаш хусусиятлари, бир пайтда юклашни ҳисобга олган ҳолда танланади ва лойиҳа билан аниқланади. Инерт муҳитларининг параметрлари технологик жараённи хавфсизлигини таъминлаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
27. Технологик тизимлар кўрсаткичларни ва ҳалокат содир бўлиш олди (зарур бўлганда — огоҳлантирувчи) сигнализацияларни рўйхатга олиш орқали жараённи портлаш хавфсизлигини аниқловчи параметрларини назорат қилиш воситалари билан, ҳамда автоматик бошқариш ва авария содир бўлишига қарши ҳимоя воситалари билан таъминланадилар.
Автоматизация тизимларига ва воситаларига талаблар ушбу қоиданинг VI-боби билан белгиланади.
Агарда у ёки бу параметрлар бўйича автоматик назорат ва берилган диапазонда бошқариш мумкин бўлмаса, унда жараённи портлаш хавфсизлигини таъминловчи усуллар ва воситалар, жараённи олиб бориш шароитларини ҳисобга ҳолда, ҳар бир аниқ ҳолат учун белгиланади.
28. Портлаш хавфи бор технологик жараёнлар учун, ишлашнинг барча режимларида регламентлар назарда тутилган жараённинг рухсат этилган параметрларининг охирги даражадаги параметр қийматидан оғишида авария ҳолатларини огоҳлантирувчи ва хавфсиз тўхтатиш ёки берилган дастур бўйича жараённи хавфсиз ҳолатга ўтказишни таъминловчи аварияга қарши автоматик ҳимоянинг тизимлари назарда тутилади.
29. Авария содир бўлишига қарши автоматик ҳимоя тизимлари, қоидага кўра, технологик жараённи бошқаришнинг умумий тизимига киритилади. Сигналларнинг ишлаб кетиши учун шакллантириш ишлатилаётган моддалар хоссалари ва жараён хусусиятлари билан аниқланадиган параметрларнинг йўл қўйиладиган регламентланган қийматларига асосланиши керак.
30. Ўз таркибида портлаш хавфи бор (хавфлилиги бўйича) I ва II тоифали технологик блокларга эга, объектларнинг аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимлар учун, микропроцессор ва ҳисоблаш техникасини ишлатиш кўзда тутилади, портлаш хавфи бор III тоифали блокли объектлар учун эса автоматизация воситаларидан фойдаланиш етарли.
31. Ўз таркибида портлаш хавфи бор I тоифали технологик блокларга эга даврий жараёнли технологик объектлар регламентланган иш режимига чиқиш ва тўхтатиш, назоратни ва фалокатга қарши ҳимояни ишга тушириш ва тўхтатиш тизимлари билан таъминланади.
32. Технологик тизимнинг энергетик барқарорлиги, унга кирувчи блоклар портлаш хавфи бор тоифасини ҳисобга олган ҳолда, технологик жараёнларнинг хусусиятлари, энергия таъминотининг танлаш рационал схемаси, электр таъминоти (асосий ва захира) манбаининг сопи, уларнинг ишончлилиги билан таъминланади, қуйидагиларнинг келиб чиқишига имкон берилмаслиги керак:
тизимнинг герметиклигини бузилишига (ҳаракатланувчи бирикмалар зичлигининг герметизациясизланиши, босим оширилишидан асбоб-ускуналарнинг бузилиши ва бошқалар);
тизимда портлаш хавфи бор муҳитни пайдо бўлиши (реакцион зонада маҳсулотларнинг бўлиш вақтини узайиши ҳисобига, уларга маҳсулотларнинг келиб тушиш мутаносиблиги бузилиши бошқарилмайдиган жараёнлар ривожланиши ва бошқалар).
Технологик жараённинг энергетик барқарорлигини белгиловчи параметрлар, бу барқарорликни таъминловчи воситалар ва усуллар, жараённи ишлаб чиқишда аниқланади ва регламентга киритилади.
33. Технологик жараёнлар параметрларнинг критик қийматларида амалга оширилмаслиги керак, шу жумладан портлаш минтақаларида ҳам. Критик қийматлар доирасида (портлаш қийматлари доирасида) жараённи ўтказишга асосланган зарурият бўлганда, жараёнда иштирок этаётган маҳсулотлар учун ўт олдиришнинг минимал энергиясидан ёки ҳароратидан юқори энергияли ва ҳароратли, асбоб-ускуна ичида портлаш келтириб чиқарадиган манбааларнинг борлигича ёки пайдо бўлишига йўл қўймайдиган усуллар ва воситалар кўзда тутилиши керак.
Бу ўт олиш манбалари ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган ёки уларни энергияси камайишини таъминлайдиган, ҳар бир аниқ ҳолатларда усул ва воситаларни танлаш, портлаш хавфи бор тоифаларини технологик хусусиятини ва ушбу Қоида талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
34. Хавфли ўт олиш манбааларини йўқотилишини имкони йўқ, портлаш хавфи бор муҳитли технологик тизимлар, портлашдан огоҳлантириш ва асбоб-ускуналар ва қувурларни бузилишлардан ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланиши керак (мембраналик сақлаш мосламалари, портлаш клапанлари, инерт газ билан флегматизациялаш тизимлари, алангани чекловчи воситалар ва бошқалар).
35. Ҳаво билан портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил қилиш қобилиятига эга ёнувчи маҳсулотларни (газсимон, суюқ, қаттиқ) ишлатадиган технологик тизимлар герметик бўлиши керак ва ҳамма иш режимларида бу моддаларнинг атроф муҳитдаги хавфли концентрацияси ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак. Хавфлилик омилларини ҳисобга олган ҳолда герметизация талаблари ушбу Қоиданинг IV-бобда келтирилади.
36. Асбоб-ускуналарда портлаш ва ёнғинни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар жараённинг иш параметрларида ишлатилаётган моддаларни портлаш-ёниш хавфи кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
37. Бино ва ичида портлаш ва ёнғинни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётганда, ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳисобга олиниши керак.
38. Қаттиқ чангланувчи ва дисперс моддалар ишлатилиши билан боғлиқ босқичлардаги технологик тизимлар учун ташқи ускуналар, хоналар атмосферасида (иш зонасида) ёнувчи чанг киришини ва уларни асбоб-ускуналарда ва қурилиш конструкцияларда тўпланиши максимал камайтирувчи тадбирлар ва воситалар, ҳамда чанг тозалаш, унинг даврийлиги ва ҳавонинг чангчилигининг назорати кўзда тутилади.
Қаттиқ дисперс ёнувчи моддалар, қоидага кўра асосан, эритма, паста ёки намланган ҳолатда аппаратурага киритилади ва ишлов берилади.
39. Ҳар бир технологик блок учун унинг энергетик потенциалини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа ташкилоти томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва атроф муҳитга ёнувчи маҳсулотларнинг чиқишини олишга қаратилган ёки уларнинг миқдорини максимал чекланишига қаратилган воситалар кўзда тутилади, ҳамда портлаш ҳақида огоҳлантириш ва ишлаб чиқаришдаги ходимларни жароҳатланишини олдини олиш кўзда тутилади.
Ҳар бир аниқ ҳолатларда танланган тадбирлар ва воситалар етарлича асосланади.
а) Ўз таркибида портлаш хавфи бор I ва II тоифали технологик блокларига эга ишлаб чиқаришлар учун қуйидаги махсус тадбирлар ишлаб чиқилади;
технологик асбоб-ускуналарни махсус портлашдан ҳимояловчи конструкцияларга жойлаштириш;
махсус ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқарув тизими ва жараённи автоматик тартибга солишни таъминловчи микропроцессор техникасидан фойдаланиш орқали аварияга қарши ҳимоя билан жиҳозлашларда, аварияли отилиб чиқишда ўчириш операциясини бажариш кетма-кетлигини ва вақтини аниқловчи махсус дастурлар бўйича корхонани авариясиз тўхтатиш, ҳамда жараённи олиб боришда, ишлаб чиқаришни ишга туширишда ва тўхтатишда ишлаб чиқариш ходимларининг ножўя ҳаракатлари имкониятларини камайтириш ёки йўл қўйилмаслик керак.
б) Ўз таркибида портлаш хавфи бор III тоифали технологик блокларига эга корхоналар, автоматик (ҳисоблаш техникасини ишлатилиши билан) тартибга солиш тизимлари, қийматлари жараёнда портлаш хавфи борлиги билан аниқланадиган параметрларни назорат воситалари, технологик параметрларни регламентдаги қийматларига ёки жараённи тўхтатишига олиб келишни таъминловчи самарали тезкор тизимлар билан жиҳозланадилар.
QB <10 га эга технологик блоклар учун қиймати портлаш хавфи бор жараённи аниқлайдиган параметрларнинг автоматик назоратини қўл билан тартибга солишга йўл қўйилади.
в) Тизимларнинг ҳалокатли герметиклигининг бузилишида ёнувчи ва портлаш-ёниш хавфи бор моддаларни атроф муҳитга отилиб чиқишини максимал камайтириш учун қуйидагилар назарда тутилади:
I тоифали портлаш хавфи бор технологик блоклар учун — ишлаб кетиши вақти 12 сониядан ортиқ бўлмаган автоматик тез ҳаракатланадиган биркитувчи ва (ёки) ажратувчи қурилмаларни ўрнатиш;
II ва III тоифали портлаш хавфи бор технологик блоклар учун — масофадан бошқариладиган ва ишлаб кетиш вақти 120 сониядан ортиқ бўлмаган биркитувчи ва (ёки) ажратувчи қурилмаларни ўрнатиш;
энергетик потенциали нисбий қиймати Qв < 10 га эга блоклар учун дастакли биркитувчи қурилма ўрнатишга рухсат берилади, унда рационал жойлаштириш (операторни иш жойига рухсат берилган максимал яқинлашуви) ҳисобига уларни ҳаракатга келтиришнинг 300 сониядан ортиқ бўлмаган минимал вақти назарда тутилади.
Бунда оқимларнинг хавфсиз тўхтатилиши ва гидравлик зарбалар бўлмаслиги шартлари таъминланиши керак.
г) Барча тоифали портлаш хавфи бор технологик блоклар учун ва (ёки) портлаш-ёниш хавфи бор маҳсулотлар ишлатадиган алоҳида аппаратлар учун аварияли бўшатиш тизимлари назарда тутилади, улар тез ҳаракатланадиган биркитувчи қурилмалар билан бутланади.
I ва II даражали тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларнинг аварияли бўшатиш тизимлари автоматик бошқариладиган узатмаларга эга беркитиш қурилмалари таъминланади, III тоифали блоклар учун хавфсиз жойга жойлаштирилган ва минимал регламентланган ишлаб кетиш вақтига эга дастакли воситаларни ишлатилишига рухсат берилади.
40. Технологик блокларни ишлатилаётган маҳсулотлардан авария ҳолатида бўшатиш учун технологик қурилмаларнинг асбоб-ускуналари ёки бўшатишнинг махсус авария тизимлари ишлатилиши мумкин. Бўшатишнинг махсус авария тизимлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
доимо тайёргарлик ҳолатида бўлиши;
тизимнинг ўзида ва уларнинг атрофидаги атмосферада портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлишига, ҳамда авария ҳолатини ривожланишига йўл қўймаслиги;
бўшатишнинг имкон бўлган минимал вақтини таъминлаши;
назорат ва бошқарув воситалари билан таъминланганлиги авария содир бўлиш ҳолатида бўшатиш махсус тизимлари бошқа мақсадлар учун ишлатилмаслиги керак.
41. Авария содир бўлиш ҳолатида бўшатиш махсус тизимларининг сиғими технологик жараённи хавфсиз тўхтатиш шароитлари билан аниқлайдиган қабул қилинадиган маҳсулотлар миқдорида ҳисоблаб чиқилади.
42. Чиқариб юбориладиган ёнувчи газлар ва майда дисперсли материаллар келажакда фойдаланиш учун берк тизимларга ёки тартибли ёқиш тизимларига юборилиши керак. Тоза водород бундан истисно бўлиши.
43. Аралаштирилганда портлаш хавфи бор аралашмаларни ёки беқарор бирикмаларни ҳосил қилувчи моддалари бор газ чиқиндиларини бирлаштирилишига йўл қўйилмаслиги керак.
Турли босимли аппаратлардан буғ-газ муҳити чиқиндиларининг газ линиялари бирлашишида юқори босимли аппаратдан паст босимли аппаратларга муҳитнинг оқиб ўтишини олдини олиш чоралари назарда тутилиши керак.
44. Газларни чиқариш линияларида газ оқимида суюқ фаза бўлганда унинг чиқиб кетишига йўл қўймайдиган қурилма ўрнатиш назарда тутилади.
45. Берилган технологик режимдан четга чиқилгандаги жараёнларда инерт газлар бериш линияларига портлаш-ёниш хавфи бор маҳсулотлар келиб тушиши мумкин бўлганлиги сабабли линияга қайтарма клапан ўрнатилади.
IV боб. Айрим (намунавий) технологик жараёнларга ўзига хос талаблар,
§ 1. Ёнувчи буғ-газлар муҳитларни, суюқликларни ва майда дисперсли қаттиқ маҳсулотларнинг узатилиши (жойларини ўзгартирилиши).
46. Узатилаётган ёнувчи маҳсулотларнинг рухсат берилган тезлик, босим, ҳарорат қийматлари, узатилаётган моддаларнинг портлаш хавфи бор хусусиятларини (тавсифини) физикавий-кимёвий хоссаларини ҳисобга ҳолда, жараённи тайёрловчи томонидан белгиланади.
47. Ёнувчи маҳсулотларни узатувчи насослар ва компрессорлар учун (насослар ва компрессорлар гуруҳи), уларни масофадан ўчириш, қоидадагидек масофадан бошқарувчи сўриш ва ҳайдаш линияларида ёки ажратувчи қурилмалар ўрнатиш назарда тугилиши керак.
Портлаш хавфи бор маҳсулотли, арматура туридаги, қувурлар участкаларини масофадан ўчириш ва уларни ўрнатиш жойлари ҳақидаги қарор, қувурларнинг узунлигидан ва диаметрларидан келиб чиққан ҳолда, ташиш (транспортда) муҳитнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда ҳар бир аниқ вазиятларнинг лойиҳалаштирилишида қабул қилинади.
48. Қувурлар орқали ёнувчи газларнинг ва буғларнинг узатилишида, узатилувчи муҳитни конденсациясига йўл қўймаслик чоралари ёки транспорт тизимидан суюқликни ишончли ва хавфсиз чиқиб кетишини таъминловчи чоралари, ҳамда қувурлар ва аппаратларда ёнувчи маҳсулотларнинг кристалланиш ҳолатига йўл қўймаслик чоралари назарда тутилади.
49. Кристалланган маҳсулотларни қиздириш (эритиш) учун очиқ оловдан фойдаланишга рухсат берилмайди. Қиздиришдан олдин қиздирилаётган участкани босим манбаидан (манбаларидан) ва у билан ўзаро боғлиқ транспорт тизимининг (қувурлар, аппаратлар) технологик участкаларидан олдиндан ишончли ўчириш, ҳамда қиздирилаётган муҳитни ўзаро боғлиқ объектларга динамик (гидравлик ва бошқалар) таъсир қилиш ва уларнинг бузилиш имкониятларига йўл бермаслик бўйича бошқа чораларни қабул қилиш мажбурийдир.
50. Ёнувчи газларни компрессорлар ёрдамида сиқиш ва узатиш қоидадагидек марказдан қочирма компрессорлар ёрдамида амалга оширилади.
51. Насослар ва компрессорлар учун конструкциялар ва конструкцион материаллар, зичловчи ускуналарни танлаш узатилувчи муҳитнинг хусусиятидан ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
52. Насослар ва компрессорлар учун зичловчи ускуналар герметиклиги назоратининг усуллари ва воситалари, ҳамда улардаги зичловчи суюқлик босими белгиланади.
53. Узатилувчи газ муҳитидан суюқ фазани ажратиб олиш учун компрессорнинг сўриш линиясига сепаратор ўрнатилади.
Сепаратор насослар билан блокировкаланади ва сатҳни назорат қилувчи асбоблар, максимал сатҳ бўйича сигнализация ва регламентланган сатҳга етилганда ундан суюқликни чиқаришни таъминловчи автоматизация воситалари билан таъминланади.
54. Компрессорларнинг сўрувчи линиялари, одатда, ортиқча босим остида бўлиши керак. Бу линияларнинг паст босимли вакууми остида ишлашида газда кислород назоратини амалга ошириш керак; намуна олгичларни ўрнатилган жойлари ва назорат усуллари лойиҳа ташкилотлари томонидан аниқланади; ёнувчи газда кислород ошган ҳолатда, яъни рухсат берилган охирги қийматдан баланд бўлса, бу линияларга компрессор узатмасини ёки инерт газ беришни ўчирилишини таъминловчи тўсиқлар (блокировка) назарда тутилади.
55. Ёнувчи моддаларни транспортда ташиш тизимлари учун қувурлар ва аппаратларнинг ички юзаларида смолаланиш, полимеризацияланиш, поликонденсацияланиш ва шу кабилар, маҳсулотларни қотиб қолиши мумкин бўлганда, бу қатламлардан самарали ва хавфсиз тозалаш услублари ва воситалари назарда тутилади, ҳамда бу вазифа (операция) ўтказилишининг даврийлиги ўрнатилади.
56. Қувурларда пневмотранспорт билан майда дисперсли қаттиқ ёнувчи маҳсулотларнинг узатилиши, ҳамда таркибида ёнувчи моддалар бўлган эмульсия ва суспензия узатиш линияларида маҳсулотларнинг ҳаракатини назорат қилиш усуллари назарда тутилади ва қувурларнинг тиқилиб қолишига йўл қўймаслик чоралари ишлаб чиқилади.
57. Суюлтирилган ёнувчи газларни, тезда аланга олувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳайдаш учун ишлатиладиган насослар қуйидагилар билан таъминланиши керак:
насос корпусида узатилувчи суюқлик йўқлигида ёки қабул қилувчи ва сарфловчи сиғимларда унинг сатҳлари рухсат берилган охирги қийматлардан оғишида насоснинг ишга тушишига йўл қўймайдиган ёки ишини тўхтатадиган тўсиқлар (блокировкалар) билан;
қабул қилувчи ва сарфловчи сиғимларда параметрлар хавфли қийматларига етганида огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан.
58. Чўктирма насослар учун электродвигательни ток билан ортиқча юкланишида ишлашига йўл қўймайдиган блокировканинг қўшимча воситалари, шунингдек насосларни ишлатиш (эксплуатация) ҳарорати бўйича инерт газини узатиш (бериш) зарур бўлса, насослар ўрнатилган аппаратларга инерт гази бериш тўхтатилганда уларни ишга тушириш ва ишлатишга йўл қўйилмаслиги.
59. Насос (насослар)ни тўхтатилишидан келиб чиқадиган технологик жараённинг хавфли оғишига (олдини олиш) йўл қўймаслик учун ёнувчи суюқликларни бошқа усулларда бериш тизимларининг ишончлилигини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқилади.
60. Муайян жойдаги ҳажмда буғ-газ аралашмаларининг ҳосил бўлиши мумкин бўлган суюқ маҳсулотларнинг транспорт тизимларида, зарурият бўлганда ёпиқ тизимларга йиғилиб қолган газ ва буғларни чиқариб ташлаш учун ускуналар назарда тутилади.
61. Босим усули билан суюлтирилган ёнувчи газларни, тез аланга олувчи суюқликларни узатиш инерт газлар ёрдамида амалга оширилади; СГ (суюлтирилган газлар) учун уларни ўзларининг газ фазаси босими ёрдамида узатишга рухсат берилади, ТАС (тез алангаланувчи суюқликлар) ва ЁС (ёнувчи суюқликлар) учун эса, тегишли асосланганда - ёнувчи газлар билан узатишга рухсат этилади.
62. Қаттиқ ёнувчи материалларни узатилиши, асбоб-ускуналар ва коммуникациялар ичида портлаш хавфи бор аралашмаларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган усуллар билан амалга оширилиши керак.
Транспортда ташиш ёки флегматизация учун инерт газларидан фойдаланишда, тизимда кислород миқдорини (таркибини) назорат қилиш усуллари ва воситалари назарда тутилади, шунингдек кислороднинг охирги рухсат берилган концентрациясига етганда узатилишни тўхтатиш чоралари назарда тутилади.
63. Портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил бўлиш имконини берувчи майда дисперсли ёнувчи материалларни узатилишида асосланган зарурият бўлганда, алангани тизимда кенгайишини (тарқалишини) олдини олиш чоралари ишлаб чиқилади.
64. Майда дисперсли қаттиқ ёнувчи материалларни узатилиш тизимлари, қабул қилувчи аппаратларда бу материалларни энг юқориги сатҳга (даражага) етганда, уларга маҳсулотларни беришни тўхтатувчи ёки улардан чиқариб ташлаш жараёни (тўхтатувчи) тугаганда тўсиқлар (блокировкалар) билан таъминланади.
65. Юзадан ёнувчи чангни олиб ташлашни, сиқилган ҳаво ёки бошқа сиқилган газ ёрдамида амалга оширилиши мумкин эмас, шунингдек портлаш хавфи бор чанг-ҳаво аралашмасини ҳосил қилувчи бошқа усулларни ҳам қўллаш керак эмас.

Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling