Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 2. Моддий муҳитларнинг ажратиш жараёнлари


Download 359 Kb.
bet2/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 2. Моддий муҳитларнинг ажратиш жараёнлари.
66. Кимёвий маҳсулотларни ажратиш технологик жараёнлари, портлаш минтақасидан ташқарида амалга оширилиши керак. Бунда жараённинг барча босқичларида портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлишини олдини олиш чоралари назарда тутилади. Муҳитнинг ажратиш даражаси ва портлаш хавфсизлиги чоралари, технологик жараённи ишлаб чиқишда аниқланади ва регламентланади.
67. Ёнувчи буғларни (газларни) ва суюқликларни ажратишда, автоматик назорат воситалари ва фазаларни ажратиш сатҳини (даражасини) тартибга солиш воситалари назарда тутилади. Фазаларни ажратиш сатҳини назорат қилиш воситаларини ишлатиш зарурияти, жараённи ишлаб чиқариш ва корхонани (ишлаб чиқаришни) лойиҳалаштириш босқичларида аниқланади.
68. Ёнувчи ва ёнмайдиган суюқ маҳсулотларни ажратиш сиғимли аппаратураси, атроф муҳитга ёнувчи буғларни чиқиб кетишига йўл қўймайдиган ёпиқ дренаж тизимлар билан таъминланиши керак.
69. Канализацияга ташланиши керак бўлган ёнмайдиган суюқликларда эриган ёнувчи газлар бор бўлса, уларни ажратиб олиш чоралари ишлаб чиқилади. Ёнмайдиган суюқликлардаги эриган ёнувчи газларнинг қолган миқдори назорат қилиниши керак, назоратнинг даврийлиги ва газларнинг рухсат берилган регламентланиши керак.
70. Газ-суюқлик аралашмаларнинг ажратиш тизимлари, газ фазасини суюқликка тушишини ва буғ-газ фазасидан суюқликни чиқиб кетишини олдини олувчи фаза ажратгич билан таъминланади.
71. Суспензияларни ажратиш учун асбоб-ускуналар инерт муҳитлар параметрларининг йўл қўйилмайдиган оғишларида ишга тушишига йўл қўймайдиган, суспензиялар берилишини ўчиришни ва тўхтатишни таъминлайдиган тўсиқлар (блокировкалар) жиҳозланадилар.
72. Марказдан қочирма аппаратларда (центрофугаларда) суспензияларни ажратиш жараёнларини ишлаб чиқиш ва олиб бориш, марказдан қочирма аппаратларнинг ўзида хам, хонанинг иш минтақаси (зонаси) атмосферасида ҳам портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак.
73. Ёнувчи аэрозолларни (газ - қаттиқ фазаси) фильтрларда (электр фильтрларда) ва циклонларда ажратиш технологик жараёнлари учун, уларни ўтказишда портлаш хавфсизлигини таъминловчи чоралар назарда тутилади. Шу билан бирга, бу аппаратларда сийракланишни автоматик назорати, зарурият бўлганда эса - бошланғич аэрозолда ёки чиқиб кетувчи газ фазасида кислороднинг миқдорини автоматик назорати, шунингдек электр статистик майдон кучланишининг хавфли қийматлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик бўйича чоралар назарда тугилади.
74. Аэрозолларни ажратиш аппаратлари учун, бу аппаратларни ички юзасида қаттиқ фаза қатламларини ҳосил бўлишини олдини олиш бўйича ёки уларни йўқотиш (олиб ташлаш) (антиадгезион қоплама, механик силкитувчи, вибраторлар, қўшимчалар киритиш ва шу кабилар) бўйича ишончли ва самарали чоралар назарда тугилади. Чўкинди қатламларни йўқотиш (олиб ташлаш) (чангсизлантириш) бўйича операцияларни олиб бориш даврийлиги ва хавфсиз усуллари регламентланади.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling