Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 6. Кимёвий реакцион жараёнлар


Download 359 Kb.
bet6/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 6. Кимёвий реакцион жараёнлар.
101. Бир нечта жараёнларни ўз ичига олган тизимлар (гидродинамик, алмашиш, реакцион) регламентланган параметрларни назорат қилиш асбоблари билан таъминланади. Бошқариш, тартибга солиш ва аварияга қарши ҳимоя воситалари, жараённинг барқарорлигини ва портлаш хавфсизлигини таъминлаши керак.
102. Ҳар қандай тоифали портлаш хавфи бор блоклар учун реакцион жараёнларнинг технологик аппаратураси, автоматик назорат қилиш, тартибга солиш воситалари билан ва портлаш хавфи бор жараённи (келаётган бирламчи-дастлабки ва нисбати, материал оқимдаги компонентлар миқдори, уларнинг реакцион аппаратурада критик қийматига, босимига ва муҳитдаги ҳароратига етиши мумкин бўлган концентрацияси, сарф-харажати ва ташувчининг параметрлари ва бошқалар) бир ёки гуруҳлар параметрларининг ҳимоя тўсиқлари билан таъминланади. Бунда, 1-тоифали портлаш хавфи бор технологик блоклар билан қурилмалар (ускуналар) таркибига кирувчи технологик асбоб-ускуналар, ҳар бир хавфли параметрга камида иккитадан кам бўлмаган датчиклар тартибга солиш ва аварияга қарши автоматик ҳимоя воситалари билан таъминланади, зарурият бўлганда - бошқаришни ва ҳимоя қилишни такрорлаш тизимлари билан таъминланади.
103. Аварияга қарши ҳимоя қилиш автоматик тизимнинг ишлаб кетиши берилган дастурлар (алгоритм) бўйича амалга оширилиши керак.
104. Qв ≤10 эга бўлган технологик блоклардаги реакцион жараёнларни бошқариш тизимларида, хавфли параметрларни автоматик назорат қилиш шароитида қўлда (дастакли) тартибга солиш воситаларидан ва улар рухсат этилган қийматларидан чиқиб кетганида ишлаб кетадиган сигнализация воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади.
105. Оралиқ пероксид бирикмалар, қўшимча портлаш хавфи бор смолаланиш ва зичланиш маҳсулотларининг (полимеризация, поликонденсация) ва бошқа беқарор моддаларнинг, ҳосил бўлиши имконияти бўлган, уларни аппаратурада ва қувурларда қатламлар ҳосил қилиши мумкин бўлган реакцион жараёнларда қуйидагилар назарда тутилади:
портлаш хавфи бор моддалар ҳосил бўлишига ёрдам берувчи аралашмалар хом-ашёга тушишининг миқдорини, шунингдек беқарор бирикмаларнинг оралиқ маҳсулотларда мавжудлигини назорат қилиш ва берилган режимни таъминлаш;
аппаратурада беқарор моддаларнинг хавфли концентрациялари ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун ингибаторларни киритилиши; қўлланилаётган конструкцион материалларнинг сифатига ва жараёнда маҳсулотлар билан контактда бўладиган аппаратлар, қувурлар, арматуралар, датчик приборлари юзасига ишлов берилишини бенуқсонлигига қўйиладиган алоҳида талабларнинг бажарилиши;
портлаш хавфи бор қаттиқ беқарор маҳсулотларни тўпланиб қолишига имкон олиш ёки камайтириш учун сиғимли аппаратурадаги маҳсулотлар, хом-ашёларнинг узлуксиз циркуляцияси;
аппаратурадан хавфли компонентлар билан тўйинган реакцион массани чиқарилиши;
полимеризацияланиш ёки смолаланиш хусусиятига эга бўлган маҳсулотларни сақлаш режими ва вақтини, шу жумладан уларни ташиш муддатини таъминлаш.
Жараённи ташкил қилишнинг зарурий ва етарли шароитларини танлаш, жараён ишлаб чиқувчи томонидан аниқланади.
Хом-ашёдаги аралашмалар миқдорларини назорат қилиш даврийлиги ва усуллари, оралиқ ва энг охирги маҳсулотларнинг реакцион массасидаги беқарор бирикмалари, хавфли қўшимча моддаларни ўз ичига олган реакцион массани чиқариб ташлаш тартиби, маҳсулотларни сақлаш режими ва вақти ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади, булар лойиҳа ҳужжатларида ва ишлаб чиқаришнинг технологик регламентида акс эттирилади.
106. Асбоб-ускуналар ва қувурларнинг ички юзаларидаги қаттиқ маҳсулотларнинг тўпланиши, уларни, шу жумладан технологик тизимлардан авария ҳолатида тўкиш мосламалари ҳам тиқилиб қолиши мумкин бўлган ҳолатларда, бу тўпланиб қолган қатламларни мавжудлигини қилиш ва уларни хавфсиз йўқотиш чоралари, зарурий холларда — асбоб-ускуналар назарда тутилади.
107. Ҳаво кислороди билан ва (ёки) сув билан ўзаро таъсирда ўз-ўзидан ёниб кетиши ва (ёки) портлаб кетиши мумкин бўлган катализаторларни, шу жумладан металлоорганик кислоталарни қўллашда, тизимга хом-ашё, материал ва инерт газнинг таркибидаги кислород ва (ёки) намликнинг чегаравий рухсат этилган қийматларидан ошадиган миқдорларда берилишига йўл қўймайдиган чоралар назарда тутилади. Кислород ва дамликнинг рухсат этилган концентрацияси, уларнинг дастлабки маҳсулотдаги миқдорини назорат қилиш усуллари ва даврийлиги қўлланиладиган катализаторларни физик-кимёвий хусусиятлари, технологик блокнинг портлаш хавфлилиги тоифасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва регламентланади.
108. Реакцион жараёнларда компонентларни дозалаш асосан автоматик ҳолда бажарилиши ва аппаратуралар ичида портлайдиган аралашмалар ҳосил бўлиш ёки реакцияларни бошқариб бўлмайдиган тарзда ўтишига йўл қўймайдиган кетма-кетликда амалга оширилиши керак, бу жараён ишлаб чиқувчи томонидан аниқланади.
109. Жараёнда қатнашаётган моддаларнинг қизиб кетишига, уларни ўз-ўзидан алангаланишига ёки аппаратуранинг қизиган элементлари билан контакти натижасида портлаш- хавфи бор маҳсулотларни ҳосил бўлиши билан термик емирилишга йўл қўймаслик учун ҳарорат режимлари, маҳсулот узатилишининг оптимал тезликлари, уларни юқори ҳарорат зонасида бўлишининг чегаравий рухсат этилган вақти ва регламентланади.
110. Жараённи бошқариб бўлмайдиган хавфли ривожланишига йўл қўймаслик учун, жараённи барқарорлаштириш, авариянинг тарқалишини чеклаш ёки аппаратларни бўшатиш чоралари кўрилиши керак.
111. Реакцион массани бошқа аппаратга босим остида ўтказиш учун даврий ишловчи реактордаги муҳитнинг қолдиқ босимидан фойдаланишга айрим (алоҳида), -асосланган ҳолларда рухсат берилади.
112. Суюқ фазали жараёнлар аппаратураси, ундаги суюқлик сатҳини тартибга солиш ва қилиш тизимлари, бу суюқликни аппаратурага берилишида берилган сатҳдан ошганда автоматик ўчириш воситалари, ёки тошиб кетишига имкон бермайдиган бошқа воситалар билан таъминланади.
113. Портлаш хавфи бор технологик жараёнларнинг аралаштирувчи мосламали реакцион аппаратлари одатда, аралаштиргич валлари зичлагичларининг ишончли ишлашини ва герметиклигини автоматик назорат қилиш воситалари, шунингдек аралаштирувчи мосламалар ишламаганда, шунингдек бу жараённи олиб бориш шароитлари ва хавфсизлигини таъминлаш талаб этилган ҳолларда, аппаратурага маҳсулотларни юклаш имкониятини олдини оладиган блокировкалар билан таъминланади.
114. Совутувчи (суюқ агент) буғланиши ҳисобига реакциянинг ортиқча иссиқлигини девор орқали иссиқлик узатиш билан олиб кетилиши амалга ошириладиган реакцион аппаратура ва иссиқлик алмашиниш элементларида совуқ агент сатҳини автоматик назорат, тартибга солиш ва сигнализация воситалари таъминланади.
115. Реакцион аппаратураларни суюлтирилган газлар билан совитиш тизимларида:
совуқ агент ҳарорати (суюлтирилган газнинг қайнаш ҳарорати), қиймати автоматик тартибга солинадиган босим мувозанатини ушлаб туриш билан таъминланади;
реакцион аппаратураларнинг иссиқлик алмашиниш элементларидан агентини автоматик бўшатиш чоралари, шунингдек у тўсатдан ўчиб қолганда совитиш тизимларида босимнинг рухсат этилган қийматдан ошишига йўл қўймайдиган чоралар, назарда тутилади.
116. Юқори портлаш хавфи борлиги билан тавсифланадиган (ацетилин, юқори параметрларда этилен, пероксидли, металлоорганикли бирикмалар ва бошқалар), термик емирилишга ёки ихтиёрий равишда ўз-ўзидан полимеризацияланиш, ўз-ўзидан қизиб кетишига мойил, шунингдек ўз-ўзидан алангаланадиган ёки сув ва ҳаво билан ўзаро таъсирида портлайдиган маҳсулотларни олишда ёки ишлатишда реакцион жараёнларни ишлаб чиқиш ва олиб бориш, бу хоссаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши ва қўшимча махсус хавфсизлик чоралари назарда тутилиши керак.
§ 7. Суюлтирилган газлар, тезда алангаланадиган ва ёнувчи суюқликларни сақлаш ва қуйиш-тўкиш жараёнлари.
117. СГ, ТАС ва ЁСни сақлаш омборхоналари, шунингдек қуйиш-тўкиш эстакадалари (пунктлари), СГ, ТАС ва ЁСни сақлаш ва транспортда ташиш учун резервуарларнинг (сиғим-идишларнинг) тузилиши ушбу объектларга тегишли меъёрий талабларга ва ушбу Қоидаларга мос келиши керак.
118. Ёнувчи суюқ моддаларни (СГ, ТАС ва ЁС) сақлаш ва узатиш, кўчма ва стационар резервуар-сақлагичларни тўлдириш ва бўшатиш бўйича технологик операцияларни бажариш тартиби, бу операцияларнинг (босим, узатиш тезлиги, чегаравий рухсат этилган максимал ва минимал сатҳлар, вакуумни йўқотиш усуллари ва шу кабилар) портлаш хавфсизлигини аниқлайдиган жараён параметрларини танлаш маҳсулотларнинг физик-кимёвий хоссаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади ва регламентланади.
119. Сақлаш учун резервуарлар ва СГ, ТАС ва ЁСни қуйиш-тўкиш эстакадалари жараённи хавфли параметрларини назорат қилиш ва бошқариш воситалари билан жиҳозланади.
120. СГ, ТАС ва ЁСни сақлашда ва қуйиш-тўкиш операцияларини ўтказишда стационар ва кўчма резервуарларни (идишларни) ва қуйиш-тўкиш мосламаларини, фақат уларни мўлжалланган маҳсулотлар учун ишлатиш керак. Бунда қуйиш-тўкиш операциялари бажарилишининг барча босқичларида тасодифан маҳсулотларнинг аралашиб кетиши мумкинлигига йўл қўймайдиган зарурий чоралар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Зарурий холларда, махсус тайёрланган бўш сиғимларни, физикавий-кимёвий тавсифи ва кўрсаткичлари бўйича улар учун мўлжалланган суюқ ёнувчи маҳсулотларга ўхшаш бўлган бошқа маҳсулотлар билан тўлдиришга рухсат берилади. Бунда сиғим учун рухсат берилган босимдан ортиқ бўлишига йўл қўймаслик керак. Сиғимларни тўлдиришга тайёрлаш тартиби (сиғимларни ундаги маҳсулотлар қолдиқларидан бўшатиш, ювиш, тозалаш, зарарсизлантириш ва шу кабилар) ва қувурларни, арматураларни қайта улаш бўйича ишларни олиб бориш.
121. Сақлаш шароитларида қўшимча (ташқи) беқарор бирикмалар ҳосил бўлиши, аралашмаларнинг тўпланиши, асосий маҳсулотларнинг портлаш хавфини оширадиган хоссалари бўлган моддалар билан қуйиш-тўкиш операцияларини олиб боришда ва сақлашда аралашма ва қўшимча бирикмаларни ҳосил бўлиши ва тўпланиш тезлигини пасайтирадиган ёки ҳосил бўлиш мумкинлигига йўл қўймайдиган чоралар, шунингдек стационар, кўчма резервуарларда ва бошқа асбоб-ускуналарда уларнинг миқдорини назорати ва ўз вақтида уларни йўқотиш усуллари назарда тутилади.
122. Монтаж қилишдан, таъмирлашдан, тозалашдан ва шунга ўхшаш ишларни бажаришдан кейин стационар ва (ёки) кўчма резервуарларни СГ ва ТАСни билан тўлдиришга тайёргарлик кўришда, бу асбоб-ускуналарда портлаш мумкинлигига йўл қўймайдиган чоралар кўзда тутилади. Куйишга тайёргарлик кўриш тартиби, асбоб-ускунада кислород концентрациясининг назорати, шунингдек портлаш хавфини аниқлайдиган бошқа параметрларининг назорати регламентланади.
123. Босим остида сақланаётган суюлтирилган ёнувчи газларнинг стационар резервуарлари сиғими портлаш хавфининг энергетик кўрсаткичларини ва аниқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.
124. СГ, ТАС ва ЕСни резервуарлари, авария ҳолатларида ёнувчи маҳсулотлардан бўшатиш учун, одатда, авария шароитларида хизмат кўрсатишга қулай бўлган жойда, масофадан бошқариладиган тез ишловчи ўчирувчи арматура билан таъминланади. Ўчирувчи арматуранинг ишлаб кетиш вақти ушбу Қоиданинг 39(в)-банди талабларига мувофиқ белгиланади.
125. Қалқиб турувчи томли (понтон) резервуарлар конструкцияси, уларни тўлдириш, бўшатиш бўйича операцияларни бажариш тартиби ва маҳсулотни олиш тизими, маҳаллий қизиб кетишларга, ҳаракатланувчи деталларнинг ишқаланиши ҳисобига учқун ҳосил бўлишига ва уларни мумкин бўлган ўзаро тўқнашишига йўл қўймаслиги, томларнинг (понтон) носозлигида уларнинг емирилиши ва резервуарларда мумкин бўлган портлашларнинг олиши керак.
126. СГ, ТАС ва ЁСларни қуйиш ва темир йўлда ташиш учун мўлжалланган цистерналар, ташиладиган маҳсулотнинг физик-кимёвий хоссалари, давлат ва тармоқ меъёрий ҳужжатлари талабларини ҳисобга ҳолда, темир йўл транспортида хавфли юкларни ташишнинг хавфсизлик Қоидаларига мувофиқ арматура, назорат воситалари, қуйиш-тўкиш, ҳимоя ва бошқа мосламалар билан таъминланади.
127. Ёнувчи маҳсулотларни қуйиш-тўкиш учун темир йўл цистерналарини қўйиш тартиби, бу операцияларни хавфсиз ўтказишни таъминлаши ва махсус тармоқ меъёрий-техник ҳужжатлари билан белгиланиши керак. Темир йўл цистерналарига қуйиш-тўкишда қуйиш остидаги цистернанинг ўз-ўзидан ҳаракатланиши имкониятини, қуйиш мосламаларининг герметиклигини йўқолиши ва атмосферага ёнувчи маҳсулотларнинг отилиб чиқишини олдини оладиган, шунингдек газланиши мумкин бўлган зонада доимий ёки тасодифий (механик, электр ва бошқа келиб чиқишлари оқибатида) ўт олдиргич манбалари мавжудлигига йўл қўймайдиган чоралар назарда тутилади.
128. Темир йўлларда турган СГ, ТАС ва ЁСЛИ темир йўл цистерналарини стационар, омборхона сиғимлари (тарқатиш-харажат) сифатида фойдаланишга рухсат берилмайди.
129. СГ, ТАС ва ЁСларни цистернадан тўкиш ва унга қуйиш махсус қуйиш-тўкиш шахобчаларида амалга оширилиши керак. Қуйиладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури учун, агарда уни бошқа маҳсулотлар билан аралаштиришга йўл қуйиб бўлмаганда, мустақил қуйиш-тўкиш шохобчалари ёки бу шахобчаларда алоҳида қуйиш мосламалари назарда тутилади. Қуйиш шахобчаларидан ўзаро бир-бирига мос (тўғри) келмайдиган маҳсулотларни навбатма-навбат қуйишга рухсат берилмайди.
130. Қуйиш-тўкиш носоз цистерналарни авария ҳолатида бўшатиш бўйича операцияларни бажариш учун усуллар ва воситалар, шунингдек махсус жиҳозланган жойлар назарда тутилиши керак. Бу операцияларни бажаришдаги хавфсизлик чоралари йўриқномалар билан белгиланиши керак.
131. СГ, ТАС ва ЁСни қуйиш-тўкиш тизимининг цистерналари, резервуарлари, қувурлари ва бошқа асбоб-ускуналари фойдаланиш учун ишончли, оддий ва қулай бўлиши керак. Уларнинг тузилиши қуйиш-тўкиш операцияларини олиб боришда тўкилиб кетиш ҳамда ёнувчи буғ ва газларнинг атмосферага чиқиб кетишига йўл қўймаслик керак.
132. Қуйиш-тўкиш тизимларида ҳайдаладиган муҳитга чидамсиз бўлган материаллардан тайёрланган мосламалардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
133. СГ, ТАС ва ЁСни қуйиш-тўкиш цистернанинг тошиб кетишига йўл қўймайдиган ишончли, асосан автоматик мосламалар билан жиҳозланади.
134. СГ, ТАС ва ЁСни қуйиш операцияларини насослар билан олиб боришда уларни масофадан туриб ўчириш воситалари назарда тутилади. Ўчирувчи мосламалар хавфсизликни таъминлаш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда, эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатилиши енгил ва қулай жойларда ўрнатилиши керак.
135. Эстакадага СГ, ТАС ва ЁС келаётган қувурларда, эстакадада авариялар юз бериши мумкин бўлган ҳолатларда, бу қувурларни ўчириш учун тез ишловчи мосламалар ёки масофадан бошқариладиган зулфинлар ўрнатилади.
Бу мосламаларни бошқариш — жойида ва масофадан (хавфсиз жойдан) бўлиши керак.
136. Цистерналарга (цистерналардан) суюлтирилган газларни ва паст ҳароратда қайнайдиган ёнувчи суюқликларни (қайнаш ҳарорати атроф муҳит ҳароратидан паст) қуйиш-тўкиш операцияларини хавфсиз олиб бориш учун қувурларда буғ ҳосил бўлишини минимумга олиб, кавитация, гидравлик зарбалар ва бошқа қуйиш-тўкиш тизимлари элементларини механик бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳодисаларга йўл қўймайдиган чораларни назарда тутиш керак.
137. Қуйиш-тўкиш операцияларини олиб боришда атмосфера ва статик электрдан ҳимояланиш чораларини назарда тутиш керак.
138. Қуйиш-тўкиш эстакадаларда, тизимни бу маҳсулотлардан зарур бўлганда бўшатишда қуйиш-тўкиш тизимларининг буғ-газ фазаларини тартибли йиғиш ва қайта фойдаланиш қурилмаларига улаш имконияти таъминланиши керак ва қуйиш-тўкиш коллекторлари тизимларида портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун уларга инерт гази ва буғ берилиши, шунингдек бу тизимда ёнувчи моддани ишончли равишда йўқотиш имкониятини назарда тутиш керак.
V боб. Технологик жараёнларни аппаратуралар билан жиҳозлаш.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling