Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 4. Газ таҳлилининг автоматик воситалари


Download 359 Kb.
bet14/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 4. Газ таҳлилининг автоматик воситалари.
221. Газланганликни назорат қилиш учун, одатда, чегаравий рухсат берилган ўлчамларига (катталикка) етганда ишлаб кетадиган сигнализацияли автоматик газ таҳлили воситалари назарда тутилади. Бунда газланганликни барча ҳоллари асбоблар билан қайд этилиши зарур.
222. Датчиклар ёки анализаторларнинг намуна олиш мосламалари сони ва ўрнатилиш жойи лойиҳада белгиланади.
§ 5. Назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимларини энергия билан таъминлаш.
223. I тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектларни, бошқарув ва АҚАҲ тизимларининг энергия таъминоти ишончлилиги бўйича электр қурилмалар тузилишига меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ I тоифа электр қабул қилгич махсус гуруҳга киради (ЭТҚ)
II ва III тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектларининг назорат, бошқарув ва АҚАҲ тизимларини электр қабул қилгич махсус гуруҳига киритиш зарурияти, лойиҳа орқали аниқланади.
224. I тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектларнинг назорат, бошқарув ва АҚАҲ тизими таъминоти учун мўлжалланган электр таъминотининг учинчи мустақил манбаининг қуввати технологик объектни авариясиз тўхтатишда ишлатиладиган тизимнинг барча элементлари ишларини таъминлаши керак.
225. Назорат, бошқарув ва АҚАҲ пневматик тизимлари учун сиқилган ҳавонинг алоҳида қурилмаси ва алоҳида тармоғи назарда тутилади.
226. НЎА ва А тизимлари ва ҳаво компрессорлари учун ҳавони чангдан, мойдан, намликдан тозаланган бўлиши керак.
Сиқилган ҳаво сифати тайёрловчи-завод томонидан НЎА ва А асбоб ва тизимларига техник ҳужжатларда (паспортларда) ўрнатилган талабларга мос бўлиши керак.
227. Бошқарув ва АҚАҲ воситаларини сиқилган ҳаво билан таъминлаш тизими компрессорлар тўхтатилганда объектни авариясиз тўхтатиш учун етарли вақт ичида назорат, бошқарув ва АҚАҲ тизимларини ҳаво билан таъминловчи буфер сиғимларга (ресиверлар) эга бўлиши, бу эса ҳисоб билан тасдиқланган бўлиши керак, лекин 1 с. дан кам бўлмаган ҳолда. Назорат, бошқарув ва АҚАҲ воситалари учун мўлжалланган сиқилган ҳавони бошқа мақсадларга ишлатишга йўл қўйилмайди.
228. Цехга кираётган ҳавонинг ифлосланганлигини таҳлил қилиш учун намуна олувчи қурилма назарда тутилади. Таҳлилларнинг даврийлиги амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар билан аниқланади.
229. Технологик объектларни бошқариш ва ҳаво сиқувчи қурилмаларнинг бинолари, тармоқда сиқилган ҳаво босими буфер сиғимларигача (ресиверлар) тушганда, ишлаб кетувчи ёруғлик ва товушли сигнализация билан жиҳозланиши керак.
230. Инерт газни НЎА ва А таъминот тизими учун ишлатишга рухсат берилмайди.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling