Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 6 Назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимларини метрологик таъминоти


Download 359 Kb.
bet15/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 6 Назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимларини метрологик таъминоти.
231. Лойиҳа, технологик регламент ва ўлчовларни бажариш усуллари мажбурий метрологик экспертизадан ўтиши керак. Ушбу талабларга риоя қилинмасдан технологик объектлардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотда технологик параметрлар ўлчовларининг бирлигини ва аниқлигини таъминлайдиган хизмат бўлиши керак.
232. Назорат, бошқарув ва АҚАҲ тизимига кирадиган ўлчов воситалари ва ахборот ўлчов тизимлари (АЎТ), кейинчалик ўлчов воситаси турини тасдиқлангани ҳолда, синов ва текширишдан (калибровкадан) ўтади.
§ 7. Бошқарув ва таҳлил қилиш хоналарининг жойлашиши ва тузилиши.
233. Назорат, бошқарув, АҚАҲ ва газ таҳлили учун мўлжалланган бинолар, хоналар ва ёрдамчи иншоотларнинг ҳажмий-режали ечимлари, конструкциялари, уларни портлаш-ёниш хавфи бор объектлар ҳудудида жойлаштириш қурилиш меъёрлари ва қоидалари, электр қурилмаларни ўрнатиш қоидалари, бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар ва ушбу Қоидалар талаблари асосида амалга оширилади.
234. Бошқарув ва таҳлил хоналари, одатда, алоҳида ва портлаш хавфи бор жойдан ташқарида бўлиши керак. Айрим ҳолларда уларни портлаш хавфи бор зонали бинолар ёнига қуришга рухсат берилади. Бунда хоналар портлаш хавфи бор, кимёвий фаол ва заҳарли муҳитли, ҳаво келадиган ва тортадиган вентиляцион камерали, нам жараёнли хоналарнинг устига (ёки остига) жойлаштирилмаслиги керак. Хоналарда технологик жараён устидан бошқариш тизими билан боғлиқ бўлмаган асбоб-ускуналар ва бошқа мосламаларни жойлаштирилмаслиги керак.
Қувурларни, ҳаво қувурларини, кабелларни ва шу кабиларни транзит ётқизилиши, бошқарув, буғли ёки сув билан иситиш мосламаси, ёнғин сув қувурлари киришлари, импульс линиялари ва бошқа ёнувчи, портлаш хавфи бор заҳарли маҳсулотли қувурлар хоналари орқали амалга оширилмаслиги керак.
235. Бошқарув хоналари қуйидаги талабларни қониқтириши керак:
ҳаво билан иситгичга ва ҳавони кондициялаш қурилмаларига эга бўлиши (асосланган ҳолларда сув билан иситишни электрон асбобларга эга бўлмаган бошқариш хоналарида ўрнатишга рухсат берилади);
бошқариш хоналарига берилаётган ҳаво газ, буғ ва чангдан тозаланган бўлиши ва ўрнатилаётган асбоб-ускунани ишлатиш ва санитария меъёрлари бўйича талабларга мос бўлиши керак;
бошқариш хоналаридаги поллар иссиқ ва электр ўтказмайдиган бўлиши, кабел каналлари ва икки қатламли поллар электр қурилмаларни ўрнатиш қоидалари талабларига мос бўлиши керак;
бошқариш хоналаридаги деразалар очилмайдиган бўлиши керак;
бошқариш шитлари орқасидаги ёритқичлар (светильники) мустақил ёндириб-ўчиргичлар ва штепсел розеткаларга эга бўлишлари керак;
ўт ўчириш воситалари ва тизимлари меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мос бўлиши керак;
бошқариш хоналарида ишлаб чиқариш хоналари ва бошқарилаётган объектлар ҳудуди газланганлиги тўғрисида ёруғлик ва товушли сигнализация назарда тутилади.
236. АҚАҲ тизимлари учун, асосланган ҳолларда блокировкаларнинг, энергия таъминоти манбаларининг ва ижро органларининг ҳолати тўғрисида сигнал берувчи ёруғлик мосламалари билан жиҳозланган, блокировкалар таркиби мнемосхемасига эга шитлар (ёки панеллар) назарда тутилиши керак.
237. Таҳлил хоналари қуйидаги талабларга мос бўлиши керак:
сақлагичли конструкцияларга эга бўлиши;
таҳлил хонасининг ҳажми ва вентиляция тизимининг техник тавсифномалари қуйидаги шартлардан келиб чиқиб белгиланади: хонада нечта анализатор бўлишидан қатъий назар, улардан бирининг газ келтирувчи найчаси тўла ёрилганда 1 соат давомида таҳлил қилинаётган маҳсулотларнинг, ушбу маҳсулотлар сарфига ва босимига чеклаш бор бўлганда, портлаш хавфли концентрацияси ҳосил бўлишига йўл қўйилмаслиги керак. Ушбу шартни таъминлаш имконияти бўлмаганда хонада умумий вентиляциядан ташқари авария вентиляцияси кўзда тутилиши керак ва у айланаётган моддаларнинг хона ҳавосидаги концентрацияси портлаш концентрациясининг пастки чегарасининг 20 фоизига етганида, автоматик тарзда ишга тушиб кетиши керак.
238. Анализатор хонасига анализатор ишлаши учун талаб этиладиган босимдан юқори босимга эга намуна олувчи найчалар киритилмаслиги керак.
Намуна олувчи мосламалардаги сарфни ва босимни чегараловчилар анализатор хоналаридан ташқарида, хавфсиз жойларда жойлаштирилиши керак.
Таҳлил қилинаётган ортиқчаси таҳлил тугагандан сўнг, одатда, технологик тизимга қайтиши ёки утилизация қилиниши керак.
239. Қиёсловчи газлар ва аралашмалар, газлар-ташувчилар, эталонлар ва шу кабилар билан, баллонлар босим остида ишлаётган идишларни хавфсиз ишлатиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.
Баллонларни жойлаштириш жойи ва тартиби, сақланиши ва фойдаланиши лойиҳа орқали белгиланади.
240. Анализатор хоналарида инсонларнинг доимий бўлиши тавсия этилмайди.
241. Анализаторлар газли линиялар бўйича алангаланишдан ва портлашдан ҳимояланган бўлиши керак.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling