5 Тоғ ишланмаларининг вентиляцион параметрларини аниқлаш. Вентиляция


Download 70.28 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi70.28 Kb.
#1370133
Bog'liq
5 тог ишланмасининг вентиляцион параметрларини аниклаш


5 Тоғ ишланмаларининг вентиляцион параметрларини аниқлаш.
Вентиляция, ёки шамоллатиш, ер ости ишларини тоза ҳаво оқими билан оқилона таъминлашдир. Вентиляциянинг вазифалари қуйидагилардан иборат: шахта ҳавосини чанг, зарарли ва хавфли газлардан тозалаш; одамлар нафас олиши учун ер ости ишланмаларига тоза ҳаво бериш; чуқур ишловларда ҳаво ҳароратини пасайтириш.
Теҳника хавфсизлиги талабларига кўра ер ости ишланмалридаги ҳаво таркибида камида 20% кислород ва ҳажми бўйича 0,5% дан кўп бўлмаган карбонат ангидрид бўлиши керак.
Тоғ-кон ер ости ишланмаларини шамоллатиш учун зарур бўлган ҳаво сарфи бир неча омиллар билан аниқланади. Биринчидан, портловчи модда портлаши натижасида хосил бўлувчи газли маҳсулотларини (биринчи навбатда CО) хавфсиз бўлган таркибгача, яъни (0.008%) суюлтириш. Юқорида қайд этилганидек, 1 кг портловчи моддаларнинг портлаши 700 дан 1000 литргача турли газларни чиқаради. Иккинчидан, ҳаво сарфи шахтада ишловчи киши бошига 6 м3/мин меъёридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Учинчидан, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган дизелб двигателларининг умумий қуввати ҳисобга олинади. Зарарли аралашмаларни (масалан, ис гази) ўз ичига олган чиқинди газларни суюлтириш учун 1 квт дизель двигатели қувватига минутига 6,8 м3 ҳаво етказиб бериш керак. Тўртинчидан, шамоллатиш учун зарур бўлган ҳаво сарфи чанг омили билан (забойдан чангни чиқариб ташлаш билан) аниқланади. Забойдаги чангни самарали кетказиш учун ҳаво тезлиги камида 0,3 м / с бўлиши керак. Шамоллатиш схемаси — тоғ-кон ишланмаларда ҳавонинг тарқалиш ва ҳаракатланиш тартибини оптималлашдир. Ҳаво шахтага бир ишланмадан вентилятор орқали юборилади ва бошқаси орқали ер юзасига чиқарилади.
Вентиляторнинг иш қобилияти м3/мин, м3/с ларда ўлчанади. Напор ёки босим Па (мм.сув устуни ёки кг/м2) ўлчанади. 9,8 Па (1 мм.сув устуни) 1 кг/м2 босимга тўғри келади.
Напори ёки босими бўйича вентиляторлар уч гуруҳга бўлинади:
- паст босимли 980 Па гача;
- ўрта босимли 980 дан 2940 Па гача;
- юқори босимли 2940 дан 9800 Па гача.


Топшириқ: Узунлиги L (м)/ кўндаланг кесими юзаси S (м2) бўлган тоғ-кон разведка ишланмасини ўтишда вентиляцион параметрларни хисоблаш ва вентиляцион мосламаларни танлаш. Вариантларда мос равишда ишланма узунлиги L (м)/ кўндаланг кесими юзаси S (м2) берилган: 70/2,7; 90/3,6; 100/4,0; 120/5,1; 150/4,0; 140/5,1; 110/5,8; 80/5,8; 120/6,4; 140/6,4; 130/6,4; 150/6,4.
Вентиляцион трубалар 1-3 вариантлар учун брезент матодан, диаметри d=300мм, 4-12 вариантлар учун резина матоли диаметри d=400мм.
Олинган хисоблашлар бўйича вентиляторни танлаш.

Ишни бажариш бўйича методик кўрсатма:



  1. 1 жадвалдан фойдаланиб, забойга етарли Qзаб миқдордаги хавони аниқлаш, хамда вентиляторни иш Qвент қобилиятини аниқлаш.

  2. 2 жадвалдан фойдаланиб, брезент матоли ва резина матоли қувурларни ва металл қувурларни аэродинамик қаршиликлари коэффициентларини аниқлаш:

Касб = Кбр / Кмет ёки Каспр = Кпрорез / Кмет

  1. 1 жадвалдан фойдаланиб, вариантга мос диаметрли металл қувурлар учун босимнинг камайишини аниқлаш:

Пнм = d*L/100
Пнб = Пнм * Касб
Пнпрорез = Пнм * Каспр






Download 70.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling