Босқичлар
| |
Субъектлар
| |
Тадбирлар
| |
Ижро муддати
|
| | | | | | |
1-босқич
| |
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (ишлаб чиқувчи)
| |
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари тегишли лойиҳа бўйича юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида акс эттирилади.
2. Лойиҳа гендер тенглик принципларига номувофиқ бўлса, юридик хизмат лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинмага қайтаради.
| |
Заруратга кўра
|
| | | | | | |
2-босқич
| |
Ишлаб чиқувчи
| |
Лойиҳа юридик хизмат томонидан гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан кейин биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда манфаатдор органлар ва ташкилотларга келишиш учун юборилади.
| |
Лойиҳа бўйича юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосаси олингандан кейин
|
| | | | | | |
3-босқич
| |
Манфаатдор органлар ва ташкилотлар
| |
Келишиш жараёнида лойиҳани гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши ва шу бўйича ўзларининг таклиф ва эътирозларини ишлаб чиқувчига билдиришлари мумкин.
| |
Заруратга кўра
|
| | | | | | |
4-босқич
| |
Ишлаб чиқувчи
| |
Адлия органларига ҳуқуқий экспертизадан ва унинг доирасида гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборади.
| |
Манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилгандан сўнг
|
| | | | | | |
5-босқич
| |
Адлия органлари
| |
1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертиза доирасида унинг гендер тенглиги принципларига мувофиқлиги ва жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш ҳолатлари вужудга келишига шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
2. Лойиҳани гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари ҳуқуқий экспертиза бўйича тегишли хулосада акс эттирилади, унда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган нормаларнинг мавжудлиги тўғрисида асослантирилган маълумот берилади ва лойиҳани қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида таклифлар ёки бундай нормалар йўқлиги кўрсатилади.
| |
Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларида ҳамда бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатларда
|
, 31.03.2020 й., 09/20/192/0386-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)