96.Ўзбекистондаги масжид ва мадрасалар фаолиятини ким бошқаради?
А) имом-хатиблар
Б) давлат идоралари
С) диннинг ўзи
Д) Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
98.Мусулмон диний бошқармалари раҳбарлари қандай ном билан аталади?
А) муфтий
Б) суфи
С) мухтасиб
Д) имом.
99.Фуқароларнинг виждон эркинлиги хуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қайси моддасида акс эттирилган?
А) 28-модда
Б) 15-модда
С) 31-модда
Д) 41-модда
100.1995 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНЕСКО аъзоларидан 185 давлат иштирокида бағрикенглик масалаларига қаратилган йиғилиши қаерда бўлиб ўтди?
А. Парижда
Б. Лиссабонда
С. Маккада
Д. Қуддусда
114. “Виждон эркинлиги” ҳақидаги қонунга асосан маҳаллий диний гуруҳ бўлиши учун неча кишидан иборат бўлиши керак?
А) 50 мўмин киши
Б) 120 мўмин киши
С) 100 мўмин киши
Д) 150 мўмин киши
117. Деизм таълимотига ким асос солган?
А) Черберн
Б) Волтер
С) Руссо
Д) Лессинг
120. “Табиий дин ҳақидаги суҳбатлар” асари муаллифи ким?
А) Д.Юм
Б) Г.Герц
С) Руссо
Д) Черберн
121. Динлар фалсафасидаги Икки ҳақиқат назариясининг асосчиси ким?
А) Ибн Рушд
Б) Сигер Братантский
С) Дуне Скотт
Д) У.Оккам
192. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (охирги варианти) қачон қабул қилинди?
А. 5-июл 2021 йил
Б. 1- май 1998 йил
С. 12-май 2001 йил
Д. 12-май 1999 йил
286. Диний бағрикенглик нима?
А. Эътиқод ва виждон эркинлиги
Б. Диний амалларда берилган имтиёз.
С. Барча дин ва диндорларнинг қонун олдида тенглиги, диндорлар ва ғайридинлар орасидаги эркин муносабат.
Д. Диний таассуб
287. Диний дунёқараш нима?
А. Диний муассаса ва таълимотлар
Б. Инсон, табиат ва жамиятнинг пайдо бўлиши, тузилиши ва келажаги тўғрисидаги диний қараш ва тасаввурлар мажмуи.
С. Инсоннинг динга назар ташлаши бўлиб ҳар қандай диний қараш ва таълимотлар йиғиндисидир
Д. Диний эътиқод
288. “Дунёвийлик” сўзининг маъноси нима?
А. “дунёвийлик” динийликни ҳам, дахрийликни ҳам инкор қилмайди ҳар иккисини обектив ижтимоий ҳодиса деб эътироф этади. Бу тушунча плюралистик яъни ҳурфикрлилик тамойилига асосланади.
Б. “дунёвийлик” маъноси дахрийлик демакдир.
С. “дунёвийлик” динлар таълимотини инкор этиш
Д. худосизликка асосланиш
289. “Дин хаётдаги ижтимоий-маданий ва маънавий-рухий муҳит рангбаранглигини таъминловчи тарихий қадриятлар силсиласида тенг ҳуқуқли бўғин” деб қараш қандай давлатга ҳос?
А. Дунёвий давлатга
Б. Аристократик давлатга
С. Теократик давлатга
Д. Демократик давлатга
290. Дин дунёвий давлат билан муроса қила оладими?
А. Дин дунёвий давлат билан нафақат муроса қилиши, балки умум миллий юксалиш йўлида у билан самарали ҳамкорлик қилиши мумкин.
Б. Дин ва дунёвийлик икки қарама-қарши қутб
С. Дин демократияга қарши
Д. Муроса қила олмайди
292. Диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг давлатдан ажратилганлиги ҳамда уларнинг қонун олдида тенглиги қаерда белгилаб қўйилган?
А. Ўзбекистон фуқаролик кодексида
Б. Ўзбекистон Республикаси Конститусияси, 31 ва 61-моддаларида
С. Ўзбекистон жиноят процессуал кодексида
Д. Ўзбекистон жиноят кодексида
293. “Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади”,-деб қаерда кўрсатилган?
А. Ўзбекистон жиноят кодексида
Б. Ижтимоий фанларда
С. Ўзбекистон Респуликаси Конститусиясининг 58-моддасида
Д. Ўзбекистон қонунларида
294. Диний омилдан қандай мақсадда фойдаланиш мумкин?
А. Маънавий-маиший муаммоларни ҳал этишда.
Б. Ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишда
С. Соф диний эҳтиёжларни қондиришдан ташқарида бўлган ҳар қандай ғаразга эришиши йўлида фойдаланишга интилиш қатъиян ман этилади.
Д. Ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишда.
297. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонуннинг 3-моддасига биноан маҳаллий диний ташкилотлар қандай тузилади?
А. Ёши 18 дан ошган фуқаролар томонидан тузилади.
Б. Доимий рўйхатга турувчи 100 нафар киши ташаббуси билан тузилади.
С. Доимий рўйхатда турувчи, ёши 18 га тўлган Ўзбекистон фуқароларининг 100 кишидан кам бўлмаган гуруҳи ташаббуси билан тузилади.
Д. Доимий рўйхатда турувчи, ёши 18 га тўлган Ўзбекистон фуқароларининг 50 кишидан кам бўлмаган гуруҳи ташаббуси билан тузилади.
298. “Виждон эркинлиги тўғрисида” ги қонуннинг 7 моддасига биноан:
А. Прозелитизм ва миссионерлик ман этилади.
Б. Бир конфессиядан бошқасига ўтиш таъқиқланади.
С. Динга даъват этиш мумкин.
Д. Вояга этмаганларни динга даъват қилиш мумкин.
299. Жаҳон динлари Христианлик, Ислом ва Буддавийлик қанча мамлакатда тарқалган ва эътикод қилувчилар сони қанча?
А. Христианликка 254 мамлакатда 2 млрд киши, Исломга 172 мамлакатда 1 млрд киши, буддавийликка 86 мамлакатда 750 млн киши эътиқод қилади.
Б. Христианликка 254 мамлакатда 2,5 млрд Исломга 172 мамлакатда 1,3 млрд Буддавийликка 88 мамлакатда 720 млн киши эътиқод қилади.
С. Христанликка 250 мамлакатда 2 млрд, Исломга 170 мамлакатда 1,3 млрд, буддавийликка 80 мамлакатда 750 млн киши эътиқод қилади.
Д. Христианлик 254 та мамлакатда тарқалган, унга 2 млрд киши эътиқод қилади. Исломга 172 та мамлакатда яшовчи 1,3 млрд, буддавийликка эса 86 та мамлакатда яшовчи 700 млн, киши эътиқод қилади.
306. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш тамонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонунни нечанчи йилда қабул қилинди?
А. 2000 йил
Б. 1991 йил
С. 1992 йил
Д. 1998 йил
307. 1991 йилда Ўзбекистонда неча киши ҳаж сафарига боришган?
А. 2000
Б. 1700
С. 1500
Д. 2300
308. БМТ ташкилоти инсон ҳуқуқлари декларациясини қачон қабул қилди?
А. 1978 йилда
Б. 1948 йилда
С. 1955 йилда
Д. 2004 йилда
309. Тошкент шаҳри қайси ташкилот томонидан нечанчи йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинди?
А. АЙСЕКО томонидан 2007 йил
Б. ЙЕҲҲТ томонидан 2005 йил
С. МОИҲ томонидан 2001 йил
Д. БМТ томонидан 1997 йил
320. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун неча моддадан иборат?
А. 6 боб 35 модда
Б. 6 боб 23 модда
С. 5 боб 35 модда
Д. 5 боб 23 модда
334. “Рамазон ҳайити” дам олиш куни деб қачон эълон қилинди?
А. 1991 йил
Б. 1999 йил
С. 2006 йил
Д. 2008 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |