Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабати


Download 176 Kb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi176 Kb.
#1015004
  1   2   3
Bog'liq
Отто фон БИСМАРК


Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади.
О тто фон БИСМАРК
АЙТМИШЛАРИ,ҲИКМАТЛАРИ
Хуршид Даврон таржимаси



Бисмарк (Bismarck) Отто Эдуард Леопольд фон Шёнхаузен (1815.1.4, Шёнхаузен—1898.30.7, Фридрихсру) — Германия давлат арбоби, дипломат, князь, Германия империясининг 1-рейхсканцлери (1871—90). Бисмарк Германияни прус милитаризми асосида бирлаштирди; мамлакатда юнкер-буржуа блоки ҳукмронлигини мустаҳкамлади, диний оппозиция («Культуркампф»)га қарши кураш олиб борди, социалистларга қарши фавқулодда қонун жорий қилди, айрим ижтимоий ислоҳотлар ўтказди. Бисмарк Франция ва Россияга қарши қаратилган Учлар иттифоқи (1882) ташкилотчиларидан бири. Познань ва Силезиядаги поляк аҳолисини немислаштириш сиёсатини тутган. Париж коммунасига қарши уюштирилган қуролли интервенция ташкилотчиларидан бири бўлган (Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан).

***
О Муҳаммад! Сенинг замондошинг бўлмаганимдан қайғудаман. Инсоният фақат бир мартагина сенинг буюк қудратингга гувоҳ бўлди, афсуслар бўлсинким, энди бошқа кўролмайди. Мен сендан ҳайратдаман.
***
Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади.
***
Ёмон қонунлар ва яхши амалдорлар билан давлатни бошқарса бўлади. Аммо, амалдорлар ёмон бўлса, энг яхши қонунлар ҳам ҳам ёрдам бермайди.
***
Aгарда полиция сенга яхши муносабатда бўлишини хоҳласанг, Петербург ва Парижда албатта қимматбаҳо кийим ва орден медалларда бўлишинг лозим.
***
Уруш пайтида, овдан қайтганда ва сайловлар арафасида ёлғоннинг бозори қайнайди.
***
Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади.
***
Ахмоқлар «Йўл қўйган хатоларимиз тажрибасидан ўрганамиз» дейишади,мен бўлсам,бошқаларнинг йўл қўйган хатоларидан хулоса қиламан.
***
Эркак билан аёлнинг дўстлиги тун чўккандан кейин омонат нарсага айланади.
***
Сиз билим олиш йўлида худди ҳеч қачон ўлмайдигандай ҳаракат қилинг, аммо, худди эртага ўладигандай ҳаёт кечиришга интилинг.
***
Дипломат бўлиш тақдири биринчи апрелда туғилганим шарофатидан пешанамга ёзилган бўлса керак.
***
Дунёни ахмоқ қилишни истасангиз, ҳақиқатни гапиринг.
***
Ҳаёт менга кўп нарсаларни кечиришни, аммо улардан-да кўпроқ тавба қилишни ўргатди.
***
Озодлик,шундай бойликки, ҳаммаям унга эришолмайди.
***
Амалдорлар — бетиним ишчи асаларилардек, инсон ҳаётини азобга айлантирадиган қонунларни ёзиш билан эрта-ю кеч банд бўладилар. Нима учун вазирларнинг ойлик иш ҳақи доимо бир хил, нега бу ҳақ Пруссия аҳолисининг турмуш даражаси яхши-ёмонлигига қараб ўзгармайди? Агар уларнинг ойлиги халқ турмуш даражасига қараб пасту баланд бўлиб турганида эди, бу нодонлар қонунларни камроқ ёзиб, кўпроқ фикр қилардилар…
***
Сиёсат ҳар қандай муаммони ҳал қилиш санъатидир.
***
Ҳар қандай инқилобни даҳолар тайёрлайди, фанатиклар амалга оширади, унинг меваларидан эса муттаҳамларгина баҳраманд бўлади.
***
Ҳатто ғолибона уруш ҳам халқлар донишмандлиги чек қўйиши керак бўлган ёвузликдан бошқа нарса эмас.
***
Кучли ҳамиша ҳақдир.
***
Сиёсат аниқ фан эмас .
Har bir davlatning o’qituvchiga bo’lgan siyosiy munosabatida o’sha mamlakatning qudrati yoki zaifligi namoyon bo’ladi.

Download 176 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling