1-октябр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан тайёрланган «Сизга эҳтиром, устозлар» номли тадбир сценарийси


Download 20.61 Kb.
bet1/3
Sana02.02.2023
Hajmi20.61 Kb.
#1146761
TuriСценарий
  1   2   3
Bog'liq
1-Oktyabr Bayram ssenariysi


Aim.uz



1-октябр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан тайёрланган « устозга эҳтиром, » номли тадбир сценарийси.


1-бошловчи.
Ассалом, она юрт, тонглар ўлкаси
Таъриф таснифингнинг йўқ ниҳояси
Сенга бағишланур энг дилбар қўшиқ
Бу – ўзбек элининг ўз мадҳияси.
Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграйди.
2-бошловчи.
Ассалом, даврамиз алломалари
Устоз-мураббий, пиру-муғонлар
Ассалом, маърифат нурин таратиб
Онгимиз кўкида қуёш бўлганлар.
1-бошловчи.
Ассалому-алайкум шу мухташам даргоҳга ташриф буюрган қалби уммон азиз ватандошлар.
2-бошловчи._Ҳа_ушбу_ўтаётган_табаррук_ойда_байрамлар-байрамларга_улашиб_кетмоқда._1-бошловчи.'>2-бошловчи.
Ассалому-алайкум шу давранинг файзига-файз, кўркига-кўрк қўшиб турган устозлар.
1-бошловчи.
Шу кунларда юртимизда ўзгача тароватли, шукуҳли кунлар кезмоқда.
2-бошловчи.
Ҳа ушбу ўтаётган табаррук ойда байрамлар-байрамларга улашиб кетмоқда.
1-бошловчи.
Бизнинг халқимиз қадим-қадимдан дунёга кўплаб буюк алломалар, азиз авлиёлар, шоир ва мутафаккирлар етказиб берган.
2-бошловчи.
Нега шеър ёзмайин юракдан ёниб
Нега таъзим қилмай сизга бу маҳал
Хизматингиз қилмай нега қувониб
Эй азиз муаллим, устози аввал.
1-бошловчи.
Президент И.А.Каримов томонидан 1-октябр «Ўқитувчилар ва мураббийлар» куни деб эълон қилинди ва бу кун Республикамизда ҳар йил кенг нишонланиши биз ўқитувчиларга бўлган эътиборнинг яққол наъмунасидир.
2-бошловчи.
Муаллим шогирдлари камоли учун қўли эмас, кўнгли қадоқ бўлган инсон. Муаллим оламга олимлар етиштириб бериб, ўзи оддий ҳаёт кечирадиган инсон. Мен азиз қалби пок, кўнгли дарё, кўкси тоғ устозларим сиймосида фидоий илмда ноёб Фан соҳибини кўраман. Азиз устозлар ҳеч қачон қалбингиз дард кўрмасин.
Табрик учун сўз Педагогика, психология ва таълим менежменти асослари кафедра катта ўқитувчиси _________________________га.
Сўзга чиққан.
Байрам муносабати билан ўқитувчимга ёзган шеъримни ўқиб бермоқчиман.
Дунёда кўп эрур улуғ инсонлар,
Ким айтар бу сўзинг эмасдир деб чин.
Баридан улуғсан, баридан суюк,
Ўқитувчим, камтарин, оддий ва мўмин.
Китоблар ичида ўтди бу умр,
Чеҳранг гўдак мисол масъум ва гулгун.
Бугун сенга олқиш, сенга шараф-шон,
Юртим бош эгмоқда пойингга бугун.
1-бошловчи.
Ўйна гўзал, ўйна дилрабо,
Сен ўйнасанг ўйнайди сабо.
Сен ўйнасанг ўйнайди еллар,
Муҳаббатга бўлма бепарво.
Рақс, етакчилар курси тингловчиси Расулова Гулноза ижросида томоша қилинг.

Download 20.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling