1-октябр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан тайёрланган «Сизга эҳтиром, устозлар» номли тадбир сценарийси


-бошловчи. Сиздан бошланади асли тафаккур Мунис муаллимлар, сизга ташаккур. 1-бошловчи


Download 20.61 Kb.
bet2/3
Sana02.02.2023
Hajmi20.61 Kb.
#1146761
TuriСценарий
1   2   3
Bog'liq
1-Oktyabr Bayram ssenariysi

2-бошловчи.
Сиздан бошланади асли тафаккур
Мунис муаллимлар, сизга ташаккур.
1-бошловчи.
Қўшиқ - “Устозлар”. Ижро этади етакчилар курси тингловчилари.
Меҳр нури ёғар доим,
Кўзингиздан устозлар.
Юрсам дейман шу табаррук,
Изингиздан устозлар.

Чин инсонлик китобига,


Бухту ҳикмат битибсиз.
Одоб ила билим олдим,
Сўзингиздан устозлар.

Қалбингизнинг йўқ ғубори,


Меҳрибонсиз шунчалар.
Қуёш олмиш ҳароратин.
Юзингиздан устозлар.

Фан боғининг боғбонимиз,


Чарағбонсиз кўнгилга.
Минг эҳтиром ўғлингиздан,
Қизингиздан устозлар.

Жой олдингиз бир умрга,


Шогирд юрак тўридан.
Мўмин ҳаёт дарсин ўқир
Ўзингиздан устозлар.


1-бошловчи.
Энди навбатни устоз ва мураббийларни улуғловчи гўзал шеърларга берамиз (математика, жисмоний тарбия, она тили курси тингловчилари).
Муҳаммад Юсуф шеъри «Оддий муаллим».
Қадри билинади энди менга гоҳ
Олис мактабимнинг ўшал беҳашам
Навоийку, бизга устоздир аммо
Кимдир ўқитганку Навоийни ҳам
Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким
Оддий муаллимда, оддий муаллим.

Тупроқдек ҳокисор безовта жонлар


Аммо қаноатда тоғдек улуғвор
Ҳатто Темурдайин соҳибқуронлар
Пирим, деб этагин ўтган зотлар бор
Қайсар жаҳонгирга йўл кўрсатган ким
Оддий муаллимда оддий муаллим.

Йўқдан Берунийлар бинолар қилган


Машрабни машҳуру дунёлар қилган
Ҳусайнни Ибн Синолар қилган
Абдуллонинг тилин бурролар қилган
Илк ўйнатгандек сўз ўйнатган ким
Оддий муаллимда, оддий муаллим.

Қоқинса, ҳаёт ниши-санчиқларидан


Йиқилса, кўтарган қўлтиқларидан
Отадек суюнган ғуссага ботса
Боладек қувонган ютуқларидан
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким
Оддий муаллимда, оддий муаллим.

Ўртоқ кўпу аммо бир дўсти ҳамроҳ


Ҳалим тополмади ундан ҳалимроқ
Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ
Олим тополмадим ундан олимроқ
Бола юрагида бебаҳо тилсим
Оддий муаллимда, оддий муаллим.
Юзга кираман мен худо хоҳласа
Юз йилдан кейин бир мўмин ўртоғим
Кўзим ёпиб қўйса, жағим боғласа
Сўнгги сафар сари отланган чоғим
Фақат бир кишидан бўлади қарзим
Оддий муаллимда, оддий муаллим.



Download 20.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling