1-октябр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан тайёрланган «Сизга эҳтиром, устозлар» номли тадбир сценарийси


Download 20.61 Kb.
bet3/3
Sana02.02.2023
Hajmi20.61 Kb.
#1146761
TuriСценарий
1   2   3
Bog'liq
1-Oktyabr Bayram ssenariysi

2-бошловчи.
Мактаб ҳолатидан лавҳа ва қатра ҳандалар. Ижро этади география ва тарих курси тингловчилари.
2-бошловчи.
Шогирдим обруим, юзим деган зот,
Ишончим, умидим, кўзим деган зот.
Болажоним, ўғлим, қизим деган зот,
Бу сизсиз, устозлар, хокисорларим.
1-бошловчи.
Дарҳақиқат, устозларни қанчалик улуғласак шунча кам. Шу даргоҳга ташриф буюрган барча устозларни қутлаш учун қўшиқ. Ижро этади ММИБДЎ курси тингловчиси Ҳошимов Облоқул ижросида «Дерлар» қўшиғини тинглаймиз. Рақсида жисмоний тарбия курси тингловчиси Санақулова Олима.
1-бошловчи.
Қадаминг гул эрур, нигоҳинг бўстон.
Таърифинг шоирлар тилида достон.
Бундайин шарафга етишмоқ учун
Устоз бўлиб туғилмоқ эмасдир осон.
Эндиги табрик учун сўзни барчамизнинг севимли устозимиз, институт ректори, доцент К.Йўлдошевга берамиз.
2-бошловчи.
Бугунги кунда устозларни улуғловчи, шеъру-қўшиқлар, дилдаги ширин сўзлар устозларга йўлланаркан, шундай ширин тилаклар учун сўз навбати ММИБДЎ курси тингловчиси Хўжаева Иқболга.
1-бошловчи.
Қўшиқ – Айрилмасин. Ижро этади одобнома курси тингловчиси Шерматов Илҳом. Рақсида математика курси тингловчиси Н.Усмонова.


2-бошловчи.
Навбат мактабгача тарбия курси тингловчиларига. Устозлар қўшиғи, ижро этади Каримова Мавлуда, рақсида Тўқсонова Наргиза.
1-бошловчи.
Энди навбат рус тили курси тингловчиларига. Байрам табриги.
1-бошловчи.
Эй мутрабо, созингни чал.
Гулруҳи жанон ўйнасин.
Даврада ҳандон отиб
Раққоса қизлар ўйнасин.
2-бошловчи.
Рақс «Боғбон», ижро этади одобнома курси тингловчиси Мирзаева Дилафруз.
2-бошловчи.
Сизку юракларга илк зиё ёққан
Шоирми, олимми, ёки санъаткор
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.
Қалбингизда илм оловин ёққан.
1-бошловчи.
Азиз устозлар сиз бир шамки зиё нури билан оламни ёритган, сиз бир офтобки ватан келажаги деб ўз ҳаётини бахшида этган. Шундай қутлуғ кунда сиз жонкуяр, фидоий устозларни байрам билан қутлаймиз.
2-бошловчи.
Ватанимизнинг келажаги ҳалқимизнинг эртанги куни бўлган ёш авлодга илм сарҳадларини забт этишда кучли ирода, сабр-бардош ва албатта соғлик-саломатлик тилаймиз.
Тадбиримиз сўнгида она тили ва адабиёт курси тингловчилари иштирокида “Заковат” қўшиғини тинглаймиз ва бирга ижро этамиз.



Download 20.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling