Allegro moderato суратида ижро қилинади. Шижоатли характерда давом этади. Легато ва стакатто штрихларида мукаммал ижрони талаб қилади. Кириш қисми pp


Download 1.84 Mb.
bet1/2
Sana28.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1657349
  1   2
Bog'liq
Document1



1826 йилдан 1828 йилгача Шуберт Вена шаҳрида яшади, Гратсда қисқа вақт қолиши бундан мустасно. 1826 йилда даъво қилган императорлик суди раисининг ўринбосари лавозимига унга эмас, Жозеф Вайгл тайинланган. Бастакор тиф иситмасидан, 1828 йил 19-ноябрда, икки ҳафталик иситмадан кейин 32 ёшида тўлиқ бўлмаган ёшида вафот этди. Ёдгорлик устидаги ёзувда шундай ёзилган: “Бу ерда гўзал хазина кўмилган мусиқа, лекин ундан ҳам гўзал умидлар. Бу ерда Франц Шуберт ётади”.
Шубертнинг ижодий мероси турли жанрларни қамраб олади. У 9 ​​та симфонияни (8 та "Тугалланмаган"), 25 дан ортиқ камер-чолғу асарларни, 23 та пианино сонаталарини, иккита ва тўрт қўлли пианино учун кўплаб асарлар, 10 та опусни яратган.
Соната – виолончель ва фортепиано учун ёзилган. Шакли соната-аллегро. Тоналлиги ля-минор. Давлат имтиҳони дастурида сонатанинг биринчи қисми ўрин олган. Асар техник жиҳатидан мураккаб бўлиб, Allegro moderato суратида ижро қилинади. Шижоатли характерда давом этади. Легато ва стакатто штрихларида мукаммал ижрони талаб қилади. Кириш қисми pp динамикасида бошланади. Бош мавзу ўзининг виқорлилиги билан ажралиб туради. Най ва фортепиано орасидаги концертга хос беллашувлар кузатилади.






















2.2. Тажриба-синов (танлов-фестиваллар ва концерт-ижрочилик) ишлари ва уларнинг натижалари
Тажриба-синов ишлари сифатида кўплаб синф концертлари, фестиваллар ва гастрол сафарларда қатнашдим. Бўлиб ўтган концертлар давомида саҳна ижрочилиги маданиятини, ижро сифатини янада яхшилашни ўзлаштирдик ва эришдик. Консерватория миқёсида бўлиб ўтган синф концертларида асарнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш, композитор ғоясини тнгловчига етказиб беришни ўргандим.
Най ижрочилигида ансамбл ва оркестр синфи ҳам муҳим ўрин тутади. Концертлар дастуридан ҳам ансамбл ижросида ҳам бир нечта асарларни ижро этдим. Булар эса эшитиш қобилиятини яна ўсишига ёрдам беради. Оркестрда ҳам созанда сифатида ва солист якканавоз сифатида ҳам фаол қатнашдим. Талабалар халқ чолғулари катта оркестри ҳамда Давлат академик халқ чолғулари оркестри жамолари билан турли концертларда якканавоз сифатида иштирок этдим. Бунда мен концерт-ижрочилик маҳоратини янада оширдим. Айниқса 2018 йилда консерваториянинг орган залида бўлиб ўтган муаллифлик концертимда жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг турли жанрларда яратган асарларини жўрнавоз билан ижро этдим. Бу концерт устозим раҳбарлигида жуда мувафаққиятли ўтди.
Концертлар ва гастроллар натижаси ўлароқ 2019 йилда бўлиб ўтган биринчи Республика халқ чолғулари ижрочилари катта конкурсида иштирок этиб фахрли 1-ўринни эгаллаб дауреат бўлдим.
Албатта, бундай ютуқларим асосий сабаби Республикамизда юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан мусиқа санъатига бўлган эътибор ва яратилган шарт-шароитларидан деб биламан. Бундан кейинги иш фаолиятимда бакалаврда олган билим ва ютуқларимни амалиётда қўллаб, най ижрочилиги санъатининг ривожига ўз ҳиссамни қўшаман.
ХУЛОСА
Ёш авлодни аждодларимиз анъаналари, ва маданияти асосида тарбиялаш, уларда маънавий фазилатларни шакллантиришда миллий-мусикий меросимиз, хусусан, халқ қўшиқлари ва улардаги усуллар алоҳида ўрин тутади.
Ўтмишда яшаб ижод килган улуғ аждодларимизнинг илмий - маънавий меросларидан ёшларни бохабар килиб бориш, фикр ва қарашларни бугунги кунда таълим-тарбияга боғлаш натижасида яхши самарага эришиш мумкин.
Ўзбек миллий мусиқий чолғулари мазмунида шахс камолотини таъминлашга хизмат этувчи маънавий қарашлар мужассамлашган бўлиб, тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Жаҳоннинг турли авлод вакилларига мансуб композиторларнинг ижодига назар солсак, флейта (най) учун яратган асарларида турлича ёндашув ва услубларга мурожаат этишганини кўришимиз мумкин. Най ижрочилик хусусиятларини ўзида жамлаган бадиий баркамол асарларни яратиш борасида ўзбек композиторлари бугунги кунда ҳам тинмай ижод қилишмоқда. Айниқса, жаҳон композиторларининг най (флейта) ижодий илмий асосларини назарий жиҳатидан ўрганиш ва уларни ижрочилик тамойилларини очиш долзарб масалаларидан биридир.
Б.Ромбергнинг флейта ва оркестр учун яратилган концертини ўқув йили давомида ижрочиликдан олган билим ва кўникмалар, устозлар тажрибаси асосида ижро этдим. Етук ва моҳир созандаларнинг ўлмас санъати ва бетакрор ижролари бу асарни таҳлил ва талқин қилишга туртки бўлган бўлса ажаб эмас.
Ўқув йиллари давомида узтоз раҳбарлигида турли жанрларда кўплаб асарлар ижро этдим. Олган билимларимни мустаҳкамлаш, назарияни амалиёт билан боғлаш мақсадида машҳур ижрочи – созандаларнинг видео ва аудиоёзувларини тинглаб томоша қилдим. Аммо, найда асар ижро этиш ва уни амалиётда синаб кўриш бир мунча мураккаб. Сабаби, уларнинг ҳар бирини алоҳида табиати, ижрочилик услублари, тамойиллари, имкониятлари мавжуд бўлиб, бири-биридан тубдан фарқ қилади. Битирув иши сифатида тақдим этаётган ушбу асарни таҳлил этиш ҳам, менга катта мактаб бўлди десам, адашмаган бўламан.
Келажакда, репертуаримни кенгайтириш мақсадида, мустақил ижрочи сифатида най учун, кўплаб баркамол асарларни ижро этишни ўз олдимга режалаштириб қўйдим.
Хулоса ўрнида айтишим мумкинки, Ўзбекистонда най ижрочилигини янада ривожланишида, ёшларнинг ижро сифати даражаси ошиб боришида ўзимнинг концерт фаолиятим билан ҳиссамни қўшаман деган умиддаман.



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling