Чирчиқ давлат педагогика университетининг шараф кодекси
Download 25.67 Kb.
|
ЧДПУ Шараф Кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Умумий қоидалар 1.1.
ТАСДИҚЛАЙМАН Чирчиқ давлат педагогика университети ректори _____________Г.И.Мухамедов Чирчиқ давлат педагогика университетининг ШАРАФ КОДЕКСИ Чирчиқ давлат педагогика университетининг Шараф Кодекси ҳалоллик, фидоийлик, ватанпарварлик каби эзгу фазилатлар билан намуна бўлиш, инсонни камолга етказишнинг илмий-маърифий, тарбиявий-ахлоқий мезонларини ўрганиш, ўргатиш ва амал қилиш масъулиятини зиммасига олиш тартибларини ҳамда илм - маърифат – тарбия узвийлиги ва узлуксизлигининг маънавий асосларини белгилайди. 1. Умумий қоидалар 1.1. Шараф Кодекси жамоанинг университетда жорий этилган маънавий-ахлоқий тартиб-қоидаларга риоя этишини назорат қилади ва тартибга солади. 1.2. Шараф Кодексининг мазмун-моҳияти жамоа аъзоларини касбий фаолиятни, инсонлараро муносабатларни, илмий, таълимий, тарбиявий ва маданий соҳада соғлом рақобат муҳитини ҳурмат қилишни назарда тутади. 1.3. Шараф Кодексининг мақсади – университетда касбий фаолият, таълим йўналиши, мутахассислик, ихтисосликнинг самарали маънавий-ахлоқий мезонлари ва қоидаларини мувофиқлаштириш ҳамда таълим-тарбия маконида соғлом маънавий-руҳий муҳитни қарор топтириш орқали миллий ва халқаро даражадаги жозибадорлигини ошириш. 1.4. Шараф Кодексининг норматив-ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисида Қонуни (2020 йил 23 сентябр) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарори (2017 йил 20 апрел, ПҚ-2909-сон), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” Қарори (2021 йил 14 апрел, 213-сон), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасалари Ахлоқ Кодекси” тўғрисида буйруғи (2021 йил 23 апрел, 233-сон), Чирчиқ давлат педагогика университети ректорининг “Чирчиқ давлат педагогика университети ҳодимларининг лавозим йўриқномалари” тўғрисидаги буйруғи (2022 йил 9 сентябр, №01-222), Чириқ давлат педагогика университети ректори ва университет Касаба уюшмаси раиси томонидан тасдиқланган “Чирчиқ давлат педагогика университети ички тартиб қоидалари” (2022 йил 27-сентябр)га асосланади. Download 25.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling