Чирчиқ давлат педагогика университетининг шараф кодекси
Университет жамоасининг асосий маънавий-ахлоқий мажбуриятлари
Download 25.67 Kb.
|
ЧДПУ Шараф Кодекси
2. Университет жамоасининг асосий маънавий-ахлоқий мажбуриятлари:
2.1. Жамоа аъзолари ўзининг инсон – жамият - давлат – университет олдидаги масъулиятини тўлақонли англаган ҳолда қуйидаги мажбуриятларни бажаради: ҳалоллик, фидоийлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, камтаринлик, маданиятлилик фазилатларини университет нуфузи ва тараққиёти йўлида сафарбар қилиш; университет тарихини ва интеллектуал салоҳиятини ҳурмат қилиш, унинг илғор илмий-маърифий анъаналарини ривожлантириш; университет моддий-маънавий мулкини асраш, ҳимоя қилиш, улардан оқилона фойдаланиш; ҳар қандай шакл-мазмундаги диний ва ирқий камситилишларга йўл қўймаслик, маҳаллийчилик ва зўравонлик кўринишидаги хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик, жамоа аъзосининг обрўси, шаъни, нафсонияти, қадр-қимматини поймол қилмаслик; ёши, жинси, миллати, ирқи, этник гуруҳи, ижтимоий ҳолати, оиласининг аҳволи, илмий салоҳияти ва яшаётган ҳудудидан қатьий назар жамоа аъзолари билан дўстона муносабатларни йўлга қўйиш; соғлом турмуш тарзига амал қилиш, атроф-муҳит муҳофазаси, умумжамоа саломатлигини ҳимоя қилиш ҳамда спорт-соғломлаштириш ишларида фаол иштирок этиш; жамоа аъзоларининг бадиий-эстетик тафаккурини юксалтириш, маданий-маърифий дунёқарашини ривожлантириш, турли кўринишдаги иллатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларига амалий ёрдам бериш; университет шаънига зид бўлган хабар ва маълумотларга нисбатан асослантирувчи ҳужжатлар, далилланган маълумотлар асосида ўзининг шахсий муносабатини, фикр-мулоҳазаларини, таклиф-тавсияларини билдириш. 2.2. Жамоа аъзолари ўзининг университетда фан-таълим ва ўқув жараёни олдидаги масъулиятини тўлақонли англаган ҳолда қуйидаги мажбуриятларни бажаради: дарсни муқаддас деб билиш, ўқув аудиторияси, ўқув лабораторияси ва тингловчиларни ҳурмат қилиш; вақт менежментига риоя қилган ҳолда сифатли таълимни таъминлаш; коррупция, таъмагирлик, лоқайдлик, масъулиятсизлик, бепарволик, зўравонлик, манманлик каби иллатларни ҳамда университет маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи ғайриахлоқий хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик; касб этикасига риоя этиш, педагог одобига амал қилиш, интеллектуал камтаринлик асосида миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланиб жамоа манфаатларини эъзозлаш; таълимнинг самарали ва таъсирчан воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш; педагогик таълимнинг нуфузини ошириш орқали Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни ривожлантиришга муносиб хисса қўшиш; таълим ва ўқув жараёнинини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга устоз-шогирд анъаларининг инсонпарварлик, бағрикенглик ва ҳалоллик мезонлари асосида ёндошиш; талаба ва ўқитувчи ўртасидаги соғлом таълим рақобат муҳитини яратиш ҳамда ўзаро ҳурмат туйғуларини қарор топтириш; талаба ва ўқитувчи муносабатларида камситиш, ҳақорат қилиш, зўравонлик кўрсатиш, руҳий босим ўтказиш ва таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслик; касбий мажбуриятини бажаришда зиёлилик, масъулиятлилик, интизомлилик сифатларини намоён қилиш. 2.3. Жамоа аъзолари ўзининг университетда илмий фаолиятини амалга ошириш масъулиятини тўлақонли англаган ҳолда қуйидаги мажбуриятларни бажаради: илмни, илм олувчини, илм берувчини ва илмий жамоани эътироф этиш, уларга сўзи ва иши орқали юксак зиёлилик асосида ҳурмат кўрсатиш; илмий тадқиқотчининг фаолиятига турли таъмагирлик, ғаразгўйлик, қайсарлик ва шахсий характерини намоён қилиш орқали ноқонуний ва ғайриахлоқий тўсиқларни пайдо қилмаслик; илмий тадқиқотни шакллантириш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ишларига юксак инсоний фазилатлар билан ёндошиш; илмий салоҳияти, бой илмий дунёқараши, интеллектуал ҳаётий тажрибасини жамоага етказиш; талабаларни салоҳиятли олимлар, етакчи мутахассислар, илмий изланувчилар билан илмий-ижодий учрашув, очиқ мулоқотларни ташкил этиш, мутахассислик ва ихтисослик йўналишига тегишли олимларнинг илмий тадқиқот ишлари билан яқиндан таништириш; самарали илмий фаолияти билан Янги Ўзбекистон илм-фани тараққиётига муносиб хисса қўшиш; конфеденциаллиги таъминланмаган норасмий маълумотларни тарқатмаслик, ғайриилмий ғоялар, таълимотларни тарғиб қилмаслик. юксак зиёлилик ва маданиятлилик фазилатларини намоён қилиш ва ўрнак бўлиш. Download 25.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling