Oriental университети «al-buxoriy» халқаро маънавий-маърифий, илмий-оммабоп журналига мақола расмийлаштириш талаблари


Download 33 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi33 Kb.
#1328917
Bog'liq
Al-Buxoriy jurnali talablari


ORIENTAL УНИВЕРСИТЕТИ
«AL-BUXORIY» ХАЛҚАРО МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ, ИЛМИЙ-ОММАБОП ЖУРНАЛИГА МАҚОЛА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ
Ҳажмига кўра, йил мобайнида юзтага яқин мақола эълон қилинувчи ушбу нашрнинг битта сонида йигирматагача муаллиф ўз мақоласи билан иштирок этиши мумкин.
“Al-Buxoriy” журнали йилда тўрт марта нашр этилади.
Муҳим саналар, аҳамиятга молик тадбирлар муносабати билан журналнинг махсус сони ёки бир неча сонлари зарурат юзасидан қўшма сон сифатида чоп этилиши мумкин.
Жунралда педагогика ва психология, филология, тарих, иқтисод, туризм соҳаларида мақолалар эълон қилинади.
“Al-Buxoriy” журнали Таҳрир кенгашининг раиси Oriental университети ректори ҳисобланади.
Журналга келиб тушган мақолалар Таҳрир ҳайъати аъзолари томонидан таҳрирдан ўтказилиб, битта ёки бир нечта вакилнинг асосли эътирозига кўра журналга жўнатилган мақола нашр этилмаслиги мумкин.
“Al-Buxoriy”да эълон қилинган мақолалар учун муаллифларга қалам ҳақи тўланмайди. Муаллиф учун бепул нусха ажратиш ҳам кўзда тутилмаган.

МУАЛЛИФЛАР ВА МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
Al-Buxoriy” журналига мақолалар қуйидаги талаблар асосида қабул қилинади:
Мақола номи, аннотация (50 та сўздан иборат бир абзац), таянч иборалар (8-10 та) ўзбек, рус, инглиз тилларида; фойдаланилган адабиётлар рўйхати (камида 8 та) берилган бўлиши, асосий матн ҳажми 7 саҳифадан кам бўлмаслиги керак;
Мақоланинг кириш қисмида тадқиқот мақсади ва муаммосини аниқ ифода қилиш лозим. Мақола назарий-услубий жиҳатдан пухта, ишончли манбалар, асосли хулосалар ва тавсияларга бой, нашр хусусиятидан келиб чиққан ҳолда илмий-таҳлилий бўлиши лозим.
Мақолалар Word дастурида, “Times New Roman” шрифтида, 14 шрифт ўлчамида, 1 интервалда, босма ва электрон шакли билан қабул қилинади;
Мақолага муаллиф исм-шарифи тўлиқ, иш жойи, лавозими, илмий даражаси, унвони ўзбек тилида, телефон рақами ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши шарт;


Масалан: Шафоат ХАСАНОВА, Oriental университети Шарқ тиллари кафедраси профессори в.б., филология фанлари доктори.
Тел: (90) 430-00-00.
Мақоланинг илмий аппарати мақола сатр остида берилади.
Мақола сўнгида фойдаланилган адабиётлар рўйхати (камида 5 та маҳаллий, камида 2 та чет эл) алифбо тартибида қуйидаги тарзда берилиши зарур:
- муаллиф ва асар номи;
- асар чоп этилган шаҳар ва нашриёт;
- нашр этилган йили.
Масалан:
Xasanova Sh. Fors adabiyoti. – Toshkent: Fan, 2012. – B. 24.
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling