Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби


Download 0.75 Mb.
bet1/10
Sana11.10.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1698049
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2.- мавзу

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” КАФЕДРАСИ

“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ”

фанидан мултимедия материаллари (слайдлар)

Тузувчилар: З.Г.Аллаберганов.

Тошкент–2021

Мавзу: Иқтисодиёт назарияси фанининг шаклланиши ва ривожланишида иқтисодий таълимотларнинг ўрни

  • Режа:
  • 1. Иқтисодиётга оид билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши.
  • 2. Қадимги шарқдаги иқтисодий фикрлар
  • 3. Қадимги Хидистондаги ва Хитойдаги иқтисодий қарашлари
  • 4. Зардуштизм (Авесто) даги иқтисодий ғоялар.
  • 5. Қадимги Греция ва Римдаги иқтисодий қарашлар

Миллоддан аввалги даврдаги қадимги Миср, Ҳиндистон, Хитой, Юнонистон, Рим ва Шарқ мутаффакирлари (Хаммурапи, Ману, Конфуций, Ксенифонт, Платон, Аристотель, Варран, М.Катон, Коллумела ва бошқалар)нинг иқтисодий қарашлари. Улар меҳнат тақсимоти, яратилган маҳсулот тақсимланиши, бойликнинг вужудга келиши, хўжалик юритиш қоидалари, меҳнатни ташкил қилиш, ерга мулкчилик масалаларига ўз ёндашувларини баён қилади. • Миллоддан кейинги дастлабки минг йилликдаги иктисодий қарашлар. Бу даврда иқтисодий билимларнинг ривожланишида муқаддас китоблар («Қуръони Карим», «Ҳадис») ҳамда ўрта Осиё ва Шарқнинг буюк алломалари қарашлари алоҳида ўрин тутган.
Улар инсон эҳтиёжлари (Фаробий), даромадлар ва харажатлар мувозанати (Ибн Сино), пулнинг келиб чиқиш сабаблари (Абу Райҳон Беруний), жамиятдаги меҳнатнинг роли, моддий неъматларнинг хусусиятлари, пул ва унинг вазифалари (Юсуф Хос Ҳожиб) жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши, давлат молияси, солиқларни белгилаш тартиби (А. Навоий), инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, меҳнат ва унинг жамиятдаги роли, товар қиймати ва истеъмол қиймати, айрибошлаш жараёни, тарихий-ижтимоий тараққиёт припциплари (Ибн Холдун) каби масалаларга ўз муносабатларини билдиришган.

Абу Али Ибн Сино

  • «Капитал» категориясига ёндашувларнинг дастлабки манбаларини Абу Али Ибн Сино (980-1037)нинг асарларида кўриш мумкин. У ҳаётнинг тўққизта омили: ер, ҳаво, олов, инсоннинг асаб тизими, «ҳаёт шарбати», тана қисмлари, қалб, куч, ақлий фаолиятни ажратиб кўрсатган. Бу ўринда ҳам иқтисодий ҳам жисмоний ҳам руҳий ҳам ахлоқий тавсифлар ажойиб тарзда бирлаштирилган

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling