1-Економетрик моделлаштириш Режа: Иқтисодиётда моделлаштириш асослари


Моделлаштириш ва моделлар ўзининг турли соҳалардаги тадбиқларига қараб, моддий ва абстракт каби синфларга бўлинади


Download 1.28 Mb.
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1489639
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Економетрик моделлаштириш

Моделлаштириш ва моделлар ўзининг турли соҳалардаги тадбиқларига қараб, моддий ва абстракт каби синфларга бўлинади.

  • Моделлаштириш ва моделлар ўзининг турли соҳалардаги тадбиқларига қараб, моддий ва абстракт каби синфларга бўлинади.
  • Моддий моделлар асосан ўрганилаётган объект ва жараённи геометрик, физик, динамик ёки функционал тавсифларини ифодалайди. Масалан, объктнинг кичиклаштирилган макети (масалан, лицей, коллеж, университет) ва турли хил физик, химик ва бошқа хилдаги макетлар бунга мисол бўла олади. Aбстракт (идеал) моделлар инсон тафаккурининг маҳсули бўлиб, улар тушунчалар, гипотезалар ва турли хил қарашлар системасидан иборат. Иқтисодий тадқиқотларда, бошқариш соҳаларида, асосан, абстракт моделлаштиришдан фойдаланилади.Илмий билишда абстракт моделлар маълум тилларга асосланган белгилар мажмуидан иборат.

Aмалий мақсадига кўра иқтисодий-математик моделлар иқтисодий жараёнларнинг умумий хусусиятлари ва қонуниятларини тадқиқ қилишда ишлатиладиган назарий-аналитик моделларга ва тайинли иқтисодий масалаларни ечишда қўлланиладиган амалий моделлар (иқтисодий таҳлил, башоратлаш, бошқариш моделлари)га бўлинади.

  • Aмалий мақсадига кўра иқтисодий-математик моделлар иқтисодий жараёнларнинг умумий хусусиятлари ва қонуниятларини тадқиқ қилишда ишлатиладиган назарий-аналитик моделларга ва тайинли иқтисодий масалаларни ечишда қўлланиладиган амалий моделлар (иқтисодий таҳлил, башоратлаш, бошқариш моделлари)га бўлинади.
  • Тузилмавий моделлар объектларнинг ички тузилиши, таркибий қисмлари, ички параметрларини, улар орасидаги ўзаро боѓлиқликларни ифодалайди. Иқтисодиёт миқёсидаги тадқиқотларда кўпроқ тузилмавий моделлар қўлланилади, чунки қуйи тизимларнинг ўзаро боѓлиқликлари режалаштириш ва бошқариш учун катта аҳамиятга ега. Ўзига хос тузилмавий моделлар сифатида тармоқлараро алоқалар моделларини олиш мумкин. Функционал моделлар иқтисодий бошқаришда кенг қўлланилади, бунда объектнинг ҳолати («чиқиш»)га «кириш»ни ўзгартириш йўли билан таъсир кўрсатилади. Истеъмолчиларнинг товар-пул муносабатлари шароитидаги хатти-ҳаракатлари модели бунга мисол бўла олади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling